Ҳуқуқ ва ҳуқуқий онгинг ўзаро боғлиқлиги


Хуқуқ ижодкорлиги принциплари



Download 166 Kb.
bet5/6
Sana09.07.2022
Hajmi166 Kb.
#763188
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ҲУҚУҚИЙ ОНГ

Хуқуқ ижодкорлиги принциплари


Демократик давлатда халқнинг иродасини, ижтимоий интилиш, манфаат ва эҳтиёжларини қонун даражасига кўтариш ҳуқуқ ижодкорлигининг мазмунини ташкил этади. Бу ўта муҳим ва масъулиятли жараён муайян тагзамин принциплар асосида амалга оширилади. Зеро, шундай принциплар, яъни раҳбарий ғоя ва қоидаларга таянилмаса, ҳуқуқий нормалар тизимини вужудга келтиришда лозим даражадаги сифат ва самарага эришиб бўлмайди. Энг муҳими, халқ, иродаси ва манфаатларини тўлиқ ҳамда айнан ифода этишни таъминлаб бўлмайди.
Шу боис мамлакатимизда амалга ошириладиган ҳуқуқ, ижодкорлиги қуйидаги асосий принципларга таянади:
а) Хуқуқ ижодкорлигининг халқчиллиги
Демократик ва ҳуқуқий давлат мақомига эга бўлишга интилаётган давлат ўзининг қонун ижодкорлик, ҳуқуқ яратиш фаолиятида ўз халқи билан, аҳоли кенг қатламлари билан маҳкам боғлиқ ва узвий алоқадор бўлиши лозим.
Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги Конституциямизда мустаҳкамланган. Ц1ундай бўлгач, давлат, унинг идоралари ҳуқуқ яратиш чоғида халқ манфаати ва эҳтиёжларидан келиб чиқиши мантиқий ҳолдир. Айниқса, қонунни халқ томонидан сайланган депутатлар қабул қилишида чуқур ва бевосита рамзий маъно бор. Халқ ўз мухтор ноиблари орқали қонун чиқариш ҳокимиятига дахлдор бўлади. Қолаверса, ҳуқуқ ижодкорлиги субъекти саналмиш барча давлат идораларининг ушбу фаолияти кенг жамоатчилик, халқ оммаси назорати остида рўй беради. Халқчиллик принципи ҳақида гап борганда бутун масъулиятни ҳис этиш даркор.
б) Хуқуқ ижодкорлигининг демократиклиги
Демократизм ҳуқуқ ижодкорлигида халқ иродасини аниқлаш ва қонунда ифода этиш даражаси билангана тавсифланмайди. Бу, аввало, ҳуқуқий актларни қабул қилишда, хусусан, қонун чиқаришда халқнинг иштирокини таъминлашда намоён бўлади. Демократизм парламент ва маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари фаолияти жараёнида акс этади. Референдум қонун қабул қилишнинг бевосита демократик шакли эканлигани юқорида таъкидлаб ўтган эдик. Шунингдек, демократиянинг бевосита шаклларига ўта муҳим норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳасининг оммавий ахборот воситалари орқали кенг халқ муҳокамасига қўйилиши ҳам киради. Бундай муҳокамалар чогида мамлакат фуқаролари, жумладан, олимлар, мутахассислар лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирадилар. Шу тариқа халқнинг фикри, иродаси қонун чиқарувчи органга аён бўлади ва уни ҳуқуқий нормалар мазмунида тўлақонли акс эттириш имконияти пайдо бўлади.
Бинобарин, демократияга муттасил интилиш ижтимоий таракқиётимизнинг стратегик йўналишидир. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «демократия атамасининг кацдай шархданиши эмас, балки упинг қанчалик реаллиги, ҳақиқийлиги, яшашга қобшшиги муҳимдир... У ҳаётимизнинг ҳар бир сониясига сингиб кетмаса, турмушимизнинг ажралмас қисмига айланмаса, ҳамма шиорлар ва таърифшр мазмунсиз... сўз ўйини бўлиб қолаверади»1.
Демократик қадриятлар, мезон ва меъёрлар ҳақида сўз борганда қуйидагиларни қайд этиш муҳим аҳамиятга эга. «Жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар - халқ қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлигидир. Ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир»2.
в) Хуқуқ ижодкорлигида қонунийлик принципи Ушбу принцип ҳуқуқ ижодкорлиги субъектларининг норматив ҳуқуқий актлар лойиҳасини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва эълон қилиш борасидаги хатти-ҳаракатлари Конституцияга ва бошқа қонунларга асосланишидан келиб чиқиши лозим. Ҳуқуқ ижодкорлигидаги қонунийлик икки жиҳатни назарда тутади: биринчидан, давлат идоралари томонидан қабул қилинадиган ҳар бир акт уларнинг ваколатлари доирасида ва тегашли актлар учун белгаланган таомил (тартиб) асосида чиқарилиши шарт; иккинчидан, норматив-ҳуқуқий актнинг мазмуни ҳам қонунийлик талабларига жавоб бериши шарт. Яъни, янги чиқарилаётган ҳужжат, қонунлар ва юридик кучи бўйича ўзидан юқори турувчи бошқа ҳуқуқий актларга зид бўлмаслиги керак.
Қонун устуворлиги, қонунийлик принципи аввало қонун чиқарувчи идора ҳамда ижроия ҳокимият юқори идоралари учун ҳам дастуриламалдир. Башарти, қонунлар, фармонлар ва ҳукумат қарорлари Конституцияга мувофиқ бўлмай қолса, махсус муҳофаза механизми ишга тушади. Бундай ҳолларда Конституциявий суд ўзининг тегишли хулосасини чиқаради ва гайриконституциявий актни ҳаракатдан тўхтатади.
г) Хуқуқ ижодкорлигининг ошкоралиги
Ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг натижаси бўлмиш норматив актларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланади. Шу сабаб, норматив-ҳуқуқий акт дарҳол ўз ижрочилари эътиборига етказилиши зарур. Фуқаролар ўзларига ҳуқуқ нормалари томонидан қўйилаётган талаблардан хабардор бўлишлари, жиллақурса, шундай билим олиш имкониятига эга бўлишлари керак. Қуйидаги юридик презумпция барчага аён: қонунни билмаслик ҳеч кимни жавобгарликдан озод қилмайди; ҳеч ким қонунни билмаслигини рўкач қилиши мумкин эмас. Худди шунинг учун ҳам, яъни жавобгарликка тортишга маънавий ҳуқуққа эга бўлиш учун давлат фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий актлар билан та-нишиш имкониятини таъминлаб бериши лозим.

Норматив-ҳуқуқий актларни ошкор қилишнинг асосий воситаси уларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилишдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида жуда муҳим қоида мустаҳкамланган: «Қабул қилинган қонунларнинг ва бошқа норматив ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир». Мазкур конституциявий тамойил муҳим демократик мазмунга эга. Норматив-ҳуқуқий актни ҳаётга жорий этишдан аввал у ошкора тарзда халққа етказилиши лозим. Ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролардан сир тутилиши, яширин ҳаракатда бўлиши мумкин эмас.
Бу тамойилга халқаро ҳуқуқда ҳам катта эътибор берилади. Оврупода хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгаш қатнашчилари бўлган давлатларнинг 1989 йил 15 январдага Вена учрашуви Якуний ҳужжатида шундай дейилади: ОХҲК қатнашчиси бўлган давлатлар «шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишга ҳамда уларга мувофиқ ҳаракат қилишга бўлган ҳуқуқини самарали таъминлаш, шу мақсадда инсон ҳукукдари ва асосий эркинликларига оид қонунлар, маъмурий қоида ҳамда тартиботларни нашр этиб барчага етказиш мажбуриятини оладилар».
д) Хуқуқ ижодкорлигининг илмий асослантирилганлиги
Ҳуқуқий нормалар яратиш жараёни замонавий ҳуқуқ илми ва амалиёти ютуқпарига, ҳуқуқий тафаккур ва мантиқ қоидаларига қатъий таянмоги лозим. Ҳар бир қонун, ҳуқуқий норма ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш қонуниятларини чуқур англаш ҳамда илмий асослан-тириш замирида яратилиши керак. Муайян қонун ёки бошқа ҳуқуқий актни қабул қилишдан олдин уни яратиш учун қандай эҳтиёж борлиги илмий жиҳатдан далилланиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ҳуқуқий тартибга солиш мўлжалланаётган ижтимоий муносабатлар тури чуқур таҳлил этилиши, зарур бўлса конкрет социологик тадқиқотлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишлари амалга оширилиши ўринли бўлади.
Илмийлик принципи ҳақида гап борганда, камида икки жиҳат назарда тутилади. Биринчидан, ҳуқуқ ижодкорлиги пухта илмий стратегияга таяниши зарур. Бундай стратегия умумдавлат миқёсида шакллантирилади. Уни, одатда, давлат юқори ҳокимият органлари хузуридаги стратегик тадқиқотлар институтлари амалга оширади. Иккинчидан, конкрет норматив-ҳуқуқий акт матни устида иш борганда, ҳуқуқ нормасини яратиш ва ифодалашда (мазмунан ҳамда юридик техника нуқтаи назаридан) илмий тавсиялар инобатга олиниши лозим. Бундан мақсад - ижтимоий муносабатларни тартибга солишда мумкин қадар қўпроқ самарага эришишдир. Ўз фаолиятини илмий жиҳатдан таъминлаш учун ҳуқуқ ижод этувчи органлар ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда ишчи гуруҳлар таркибига етакчи юрист - олимларни киритадилар; лойиҳа юзасидан хулоса олиш учун уни тегишли илмий муассасаларга юборадилар.
Сўнгти пайтларда Ўзбекистон Республикаси парламенти фаолиятида лойиҳаларнинг илмий экспертиза қилишга эътибор қаратилаётганлиги таҳсинга сазовор. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси лойиҳаларни мустақил экспертизадан ўтказишни назарда тутади. Унга мувофиқ:
«Қонун лойиҳалари эксперт баҳолашидан ўтказилиши мумкин. Экспертиза Олий Мажлис қўмитасида, комиссиясида лойиҳа устидага ишлар тугалланганидан кейин ўтказилади.
Қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказишга олимлар, амалиётчи ходимлар ва бошқа юқори малакали мутахассислар жалб этилади.
Лойиҳани экспертизадан ўтказиш натижалари юзасидан экспертлар тегишли хулоса такдим этадилар».
Илмийлик тамойилида собит туриладиган бўлса, ҳуқуқ ижодкорлиганинг субъектлари бўлган идораларнинг ваколатлари ҳокимиятлар тақсимланиши асосида, ўзаро тийиб туриш ва қарама-қарши мувозанат асосида ташкил этилиши лозим. Шу йўл билан мазкур идоралар фаолиятида параллелизм, такрорлаш, номувофиклик ва бошқа идоранинг ваколат доирасига дахл қилиш ҳоллари истисно этилади.
Ҳуқуқ ижодкорлигига илмий ёндашиш талаби айникс бугунги кунда, яъни бозор муносабатларини қарор топтириш даврида, демократик қадриятларни шакллантириш чоғида инсон ҳуқуқларининг устуворлигани таъминлаш, миллий, сиёсий, ижтимоий-маънавий муносабатларни муваффақиятли ривожлантириш учун муҳимдир. Бу муносабат ларни аниқ ҳуқуқий тартибга солишга эришиш учун ҳуқуқ ижодкорлиганинг илмий заминини муттасил такомиллаштириб бориш лозим. Норматив-ҳуқуқий актлар -ҳуқуқ ижодкорлиги маҳсули
Ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятининг ҳосиласи, бевосита маҳсули - турли-туман норматив-ҳуқуқий актлардир. Бундай актлар ҳуқуқ ижодкорлиги субъектларининг юридик нормаларни ифодаловчи ҳужжатларидир.
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни ифодалашнинг (баён этишнинг) асосий манбаи, шакли норматив-ҳуқуқий актлап ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий актлар давлат томонидан ўрнатиладиган ёки маъқулланадиган ҳуқуқий ҳужжатларнинг алоҳида расмий туридир.
Норматив-ҳуқуқий акт деганда, давлат ваколатли орган ларининг ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умумий мажбурий тусдаги қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳуқуқ ижодкорлик ҳужжати тушунилади. Ҳуқуқнинг норматив акт шакли демократик ҳуқуқий жамият шароитида мамлакат хўжалик, сиёсий ма даний ва маънавий ҳаётига давлат йўли билан раҳбарлик қилишнинг энг мақбул шаклидир.
Норматив-ҳуқуқий актлар ўзининг қуйидаги уч хусусия ти билан ижтимоий нормаларнинг бошқа турларидан ажралиб туради: 1) норматив-ҳуқуқий актлар ваколатли давлат органлари томонидан яратилиб, барча учун умумий мажбурий қоидаларни ўрнатади, ўзгартиради (такомиллаштиради) ёки бекор қилади; 2) уларда ҳуқуқий қоиданинг мазмуни, яъни ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари ифода этилади; 3) норматив-ҳуқуқий актларда мустаҳкамланган қоидалар бажарилмаган ёки бузилган тақдирда муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади, қоида бўйича, давлатнинг мажбурлов кучи ишга солинади.
Юридик устқурма мураккаб ва серқирра бўлганлиги сабабли норматив-ҳуқуқий актлар турли мезонлар бўйича туркумланиши (тасниф қилиниши) мумкин. Бундай мезонлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- ҳуқуқий тартибга солиш предмети ёки тартибга солинаётган ижтимоий муносабатларнинг тури;
- ҳуқуқ ижод этувчи субъект;
- ҳуқуқий актнинг юридик кучи;
- ҳуқуқий акт ҳаракат қиладиган ҳудуд;
- ҳуқуқий-норматив актнинг юридик номланиши Норматив-ҳуқуқий актларни туркумлаш усуллари, ус-лублари, йўллари ҳам турличадир. Туркумлашнинг энг кенг тарқалган илмий усуллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: алифболи-предметли кўрсаткичлар; иерархияга (поғонали мутаносибликка) асосланган туркумлаш, у оддий ва ўнликлар бўйича бўлиниши мумкин; фасетли туркумлаш ва дескриптор туркумлаш.
Норматив-ҳуқуқий актлар, уларни чиқарадиган давлат органларининг мавқеига, актларнинг юридик кучига кўра қуйидаги туркумларга бўлинади:
1. Қонунлар (Конституция ва жорий қонунлар);
2. Президент фармонлари, қарор ва фармойишлари;
3. Ҳукумат қарори ва фармойишлари;
4. Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг қарор, буйруқ ва йўриқномалари;
5. Маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг қарор-лари ва фармойишлари.
Ушбу туркумлашда келтирилган норматив-ҳуқуқий актларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида тўхталиб, ударнинг ўзига хос хусусиятларини, шунингдек ўзаро муносабатлари ва фаркларини кўрсатиб ўтамиз.
1) Қонун норматив-ҳуқуқий актлар тизимида
Норматив-ҳуқуқий актлар тизимида қонунлар асосий ўринни эгаллайди. Қонун ҳуқуқнинг энг муҳим ва баобрў шакли бўлиб, унда ҳуқуқнинг ҳамма сифатлари мужассамлашади. Албатта, «қонун» ибораси серқирра ва маънодордир3. Бу ўринда сўз юридик қонунлар хусусида бормоқца. Қонун давлат олий вакиллик органларининг энг юқори юридик кучга эга бўлган актидир. Конституция (Асосий қонун) қонунлар орасида марказий ўринни эгаллайди. Унда жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий асослари, сиёсий тизими мустахкамланади, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув механиз»ми, фуқароларнинг асосий ҳуқуқдари, эркинликлари ва бурчлари белгалаб берилади. Конституция жамият ҳуқуқий тизимининг, бутун қонунчиликнинг ўзагани, юридик заминини ташкил этади. Жорий қонунларнинг барчаси конституция қоидалари ва принциплари асосида ҳамда уларнинг ижроси манфаати йўлида чиқарилади.
Қонун олий юридик кучга эга. Бу сифат қуйидагиларда намоён бўлади:
- қонунни уни қабул қилган олий вакиллик органидан бошқа ҳеч ким ўзгартира олмайди, бекор қила олмайди ёки янгисини ўрната олмайди;
- бошқа барча норматив-ҳуқуқий актлар қонунга қатъий мувофиқ ҳолда қабул қилинади ва амалга оширилади;
- бирон-бир қонуности норматив-ҳуқуқий акт қонунга зид бўлса, у қонунга мувофиқ ҳолга келтирилади ёги бекор қилинади;
- қонун олий юридик кучга эга бўлган акт бўлганлиги сабабли уни қдбул қилган оргавдан бошқа ҳеч ким қўшимча тарзда тасдикдаши ва ҳаракатдан тўхтатиб кўйиши мумкин эмас.
Қонун давлат нуқтаи назаридан энг муҳим деб ҳисобланган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситасидир. Унда мазкур муносабатлардаги қонунларнинг норматив мажбурий ҳарактери ва сиёсий ҳуқуқий меъёри ўз ифодасини топади. Қонунлар фақат сиёсатнинг ифодаси, сиёсий чора бўлиб қолмасдан, беқиёс ижодий ва тарбиявий вазифани бажарувчи катта маънавий бойлик ҳамдир.
Ўзбекистонда қонун ҳуқуқнинг асосий шакли бўлиб, у давлат олий ҳокимият вакиллик органи томонидан махсус белгаланган тартибда қабул қилинади. У давлат томонидан муайян ҳолатларга (муносабатларга) татбиқ қилиш учун чиқариладиган, айнан ўхшаш турдаги ҳолатларга такрор-такрор қўлланадиган, барча фуқаролар, мансабдор шахслар, давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар томо-нидан бажарилиши мажбурий бўлган умумий қоидаларни ўз ичига олувчи норматив-ҳуқуқий актдир.
Республика қонунларида янгаланаётган ижтимоий тузумимизнинг, ҳуқуқий дашат барпо этишнинг энг муҳим принциплари, ривожланишимизнинг йўналишлари ва дастурий вазифалари ўз аксини топади. Бундай муҳим принциплар, аввало, Узбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамланган. Масалан: давлат суверенитети принципи, халқ ҳокимиятчилиги принципи, инсон ҳуқуқларининг устуворлиги принципи, қонунийлик принципи, демократизм принципи, давлат билан шахснинг ўзаро бурчдорлиги принципи, Конституция ва қонуннинг олийлиги принципи, ҳокимиятлар тақсимланиши принципи, ижтимоий адолат принципи, қонун ва суд олдида барчанинг тенглиги принципи, айбсизлик презумпцияси, фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариши принципи ва бошқалар.
Шундай қилиб, қонун ижтимоий тараққиёт қонуниятларининг юридик шаклдаги тавсифини ўзида акс эттирган ва энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, бевосита халқ иродасини ифодаловчи, белгаланган тартибда давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи томонидан ёки референдум йўли билан қабул қилинадиган ва олий юридик куЧга эга бўлган норматив актдир.
Қонуннинг юридик хусусиятлари ичида унинг нормативлиги атоҳида аҳамият касб этади. Нормативлик қонуннинг муҳим белгиси ва хусусияти ҳисобланади. Ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқа шакллари ҳам норматив бўлиши мумкин, бироқ улар қонунчалик қатъий кучга эга бўлмай, тезкор ижро этувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза этувчи бўлиши мумкин. Қонун норматив акт эканлиги қуйидаги икки жиҳат билан характерланади. Биринчидан, у қонун чиқарувчи органнинг ҳуқуқий қоида ўрнатиш хусусидаги амр-фармойишини, иродасини, қарорини мустаҳкамлайди:, иккинчидан, реал ҳаётга қагьий ва мунтазам ҳуқуқий таъсир этиш шакли, воситасидир. Қонун нормаларининг мавжудлиги норматив-ҳуқуқий актда намоён бўлади.
Қонуннинг нормативлиги деганда, шунингдек, унинг барча учун умумий-мажбурий қоида, давлат талабининг ифодаси эканлигани ҳам тушуниш лозим. Бошқача қилиб айтганда, қонуннинг нормативлиги унинг бир хилдаги қоидани барча учун норма, меъёр, мезон даражасига кўтарилишидадир. Қонунда мустаҳкамланган қоида ҳамма ўхшаш ҳолларда бир хилдаги талаб сифатида такрор-такрор амал қилаверади. Ҳар қандай ҳуқуқ амалда бир-бирига тенг бўлмаган ҳар хил одамларга бир хилдаги масштабни татбиқ қилиш-дир. Бу ерда «масштаб» сўзи «норма» сўзини англатади. «Норма» - грекча сўз бўлиб, меъёр, андоза, масштаб, қолип демакдир. Унинг умумий ва мавҳум табиати ҳам ана шунда. Нормативлик эса муайян ҳаракат, фаолият ва муносабат-нинг фақат норма талаби асосида амалга оширилишидир. Қонуннинг нормативлиги унда ифодаланган давлат иродасининг қатъийлиги, устунлиги ва олийлиги билан чамбарчас боғликдир. Айнан шу ироданинг императив (бўйсундирувчи) мазмуни қонун воситаси билан умумий юриш-туриш ва хулқ-атвор мезонларини белгилайди.
Демак, қонуннинг нормативлиги: 1) унинг давлат ҳокимият мазмунидаги олий иродани ифода этишлигида; 2) энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги ва бундай тартибга солишнинг қатъий чегарасини белгалашида; 3) ҳамма учун бир хилдаги умуммажбурий ҳаракат қоидасини ўрнатишида ва лозим бўлганда давлат мажбурлов кучи билан таъминланганлигида; 4) махсус ваколатли давлат органи томонидан алоҳида белгаланган тамойил асосида яратилишидадир.
2) Президент Фармонларининг ҳуқуқий мақоми
Ўзбекистон Президенти давлат бошлиғи ва ижроия ҳокимияти бошлиги сифатида республика ҳудудида мажбурий тарзда амал қилувчи Фармонлар чиқаради. Прези-дентнинг давлат механизмида ва ижроия ҳокимияти тизимида тутган қатъий ўрни унинг Фармонларининг норматив-ҳуқуқий актлар тизимида эгаллайдиган мавқеини, ролини белгилаб беради.
Презвдент Фармонлари ижроия ҳокимияти тизимида энг юқори кучга эга бўлган норматив-ҳукукий актдир. Анъанага кўра, Фармон юридик кучи ва аҳамияти жиҳатидан қонундан кейинги ўринда туради. Бироқ, ҳокимиятлар тақсимланиши принципи давлат ва сиёсий тизимимизга жорий этилган ҳозирги шароитда Фармонни оддийгина «қонуности акти» деб тушуниш тўғри бўлмайди. Бундай эскича талқинни тарк этиш керак. Фармон ижроия ҳокимиятининг Конституцияда белгиланган ўз ваколатларини амалга ошириш актидир. Шу боис уни «қонуности акти» эмас, балки «конституциявий даражадаги ҳуқуқий акт» деб ҳам аташ мумкин. Унинг қонун билан муносабатига келганда шуни айтиш лозимки, Президент ва-колатига тааллуқли масала бўйича чиқарилган Фармонни қонун билан ҳам бекор қилиш ёки бошқача ҳал этиш мумкин эмас. Масалан: Президент Фармони билан тайинланган Бош Прокурор ёки вазирни ҳеч бир қонун билан вазифасидан озод этиб бўлмайди. Бундай лавозимларга ҳатто қонун билан ҳам бирор шахсни тайинлаб бўлмайди. Борди-ю, шундай қилинган тақдирда мазкур қонун Конституцияга зид бўлиб, юридик кучга эга бўлмайди, чунки бу Президентнинг конституциявий ваколатларига дахл қилиш бўлади. Ва, аксинча, Конституцияда қонун билан тартибга солиниши кўзда тутилган масала бўйича Фармон чиқариш мумкин эмас. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципининг қатъий талаби ана шундай.
Фармонлар, умумий қоидага кўра, Ўзбекистон Конституцияси ҳамда қонунларига мувофиқ ва уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилади.
Президент Фармонлари юксак нуфузлилиги ту мамлакат иқтисодиётининг, аҳоли ижтимоий ҳаётининг ҳамда давлат бошқарувининг қонунлар ва ҳукумат қарорлари билан қамраб олинмаган талайгина долзарб масалаларини тез ва самарали ҳал этиш имконини беради. Масалан: Ўзбекитон бозор иқтисодиётига ўтиши муносабати билан аҳолини ижтимоий муҳофазалаш кун тартибининг ниҳоятда долзар масаласига айланди. Халқнинг кам таъминланган қатламларига давлат кўмагини бериш лозим бўлиб қолди.
1990 йил 3 майдаги «Кўп болали оналарга нафақа миқдорини кўпайтириш тўғрисида» биринчи рақамли Фармон шу масалага бағишланди. Бу чуқур рамзий маънога эга ҳижатга кўра кўп болали оилаларнинг моддий аҳволини, авлоднинг ўсиш шароитларини яхшилаш мақсадида онага тўланадиган ҳар ойлик нафақа микдорини икки баравар кўпайтириш белгаланди.
Республикада бозор иқтисодиёти инфратузилмасини жадал шакллантиришда ҳам Президент Фармонларининг аҳамияти аҳамияти катта бўлди. «Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини Давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида биржа фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасини ташкил этиш тўғрисида, «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Фармонлар бунга Мисол бўла олади.
Президент Фармонлари стратегик ва дастурий характерга эга бўлиб, уларда Ҳукумат, у ёки бу вазирлик, давлат қўмитаси муайян йирик мураккаб масалани қандай ҳал этиши кераклигининг аниқ режаси ва йўл-йўриклари белгилаб берилади. Фармонлар Вазирлар Маҳкамаси ва давлат бошқарувининг бошқа бўғинлари фаолиятига раҳбарликнинг самарали воситасидир. Бироқ Фармонлар ҳукумат қарорлари ўрнини эгаллаб олмайди. Ҳар икки турдаги бу ҳужжатлар Конституция ва қонунда белгиланган ваколатлар доирасида чиқарилади.
Фармон билан қонунга қўшимча ёки ўзгартириш киритиш мумкин эмас, у қонун асосида ва қонун ижросини таъминлаш мақсадида чиқариладиган актдир. Шу ўринда қонун билан Фармон ўртасидаги муносабатни аниқроқ баён этиш лозим:
1. Қонун парламентнинг, ҳокимият олий вакиллик органининг актидир; Фармон эса, олий ижроия ҳокимияти раҳбарининг акти.
2. Қонун ҳамиша норматив характерга эга бўлади; Фармон норматив акт бўлиши ҳам, бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Баъзан Фармонлар индивидуал акт сифатида чиқарилади.
3. Қонун ўз юридик кучи жиҳатдан Фармондан устун туради. Фармон норматив-ҳуқуқий актлар иерархиясида қонундан кейинги ўринни эгаллайди. Қонун билан Фармоннинг қоидалари ўзаро зид келиб қолган тақдирда, қонун устуворлик қилади.
Шу ўринда қонуннинг ҳам, Фармоннинг ҳам тартибга солиш предмети борлигани ёдда тутиш лозим. Конституцияга мувофиқ Фармон билан ҳал этиладиган масала бўйича қонун чиқариш мумкин эмас ва аксинча. Бироқ барча Фармонлар парламент - Олий Мажлис тасдигадан ўтиши лозим.
4. Қонун Конституцияда белгиланган алоҳида қатъий ўрнатилган тартибда (одатда тўрт мажбурий босқичли жараён оқибатида) қабул қилинади. Фармонни қабул қилиш эса, қонун ижодкорлиги жараёнидаги сингари махсус босқичларни амалга оширишни талаб этмайди.
3) Ҳукуматнинг қарор ва фармойишлари Ўзбекистон Конституциясининг 98-моддасига биноан, Республика Ҳукумати - Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ мамлакатнинг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади ва фармойишлар чиқаради. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни таъминлаш мақсадида қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фаройишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари норматив-ҳуқуқий характерга эга бўлиб, улар иқтисодиёт, ижтимоий-маданий ва бошқа ижроия идоралари фаолиятини бошқаришга йўналтирилгандир. Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари қонунга ёки Президент Фармонига зид келиб қолса, қонуи ёки фармон амал қилади. Ҳукуматнинг бундай қарори бекор қилиниши шарт бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари фақат унга Конституция ва қонун билан белгилаб берилган ваколат доирасидагина чиқарилиши мумкин. Президентлик ҳокимияти қарор топганидан буён, аксарият ҳолларда, Фармонларда Ҳукуматга топшириклар ифодаланиб, унга тегишли қарор қабул қилиш вазифаси юклатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат акционерлик уюшмаси («Ўзгўштсутсаноат»)ни ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонида Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддат ичида «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасини ташкил қилиш ва унинг фаолиятига оид қарорни қабул қилиб, тузилмаси ва Уставини тасдиклаш вазифаси топширилди4. 1993 йил 6 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси ўзининг «Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат акционерлик уюшмаси («Ўзгўштсутсаноат»)ни ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги 172-сон қарорини қабул қилди5.
Президентнинг 1993 йил 2 июнь Фармони билан Вазирлар Маҳкамасига 20 кунлик муддат ичида «Ўзфармсаноат» (тиббий дори-дармон ишлаб чиқариш саноати) кониернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалаларига доир қарор қабул қилиш, концерн тузилмаси ва Уставини тасдиқлаш вазифаси топширилди6. Вазирлар Маҳкамаси ўша йил 17 июнда «Ўзбек фармацевтика саноати давлат акционерлик концернини ташкил этиш ва фаолияти масалалари тўғрисида»ги 290-сон қарорни қабул қилди7. Қарорда «Ўзфармсаноат» концернига бир ойлик муддат ичида унинг Уставини ҳукумат тасдиғига киритиш вазифаси топширилди. (Фармондаги 20 кунлик муддат Уставни тасдиқлашга ҳам тааллуқпи эди).
4) Давлат ва хўжалик бошқаруви идораларнинг актлари Норматив-ҳуқуқий актлар Ҳукуматга итоат этувчи бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан ҳам чиқарилади. Булар вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат концернлари ва корпорацияларининг қарорлари, буйруклари ва йўриқномалари бўлиши мумкин. Бундай ҳужжатларнинг таъсир кўлами, ҳаракат доираси ва юридик кучи бу актларни ўрнатувчи бошқарув идорасининг давлат органлари тизимида тутган ўрни ва унинг ваколатлари билан белгаланган. Улар қонунга, Фармонга ва ҳукумат қарорига мувофиқ ҳамда шу актларнинг ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилади. Бошқарув тизимидаги қуйи турувчи органнинг ҳуқуқий акти ундан юқори турувчи органнинг актига мувофиқ бўлиши шарт. Республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва бошқа бошқарув идораларининг қонунга, фармонга ва ҳукумат қарорига зид ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан бекор қилиниши кўзда тутилади. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколати доирасида Қорақалпогастон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Президенти Фармонларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижросини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга8.
5) Маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг актлари
Маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари Конституция, қонунлар, Фармонлар, ҳукумат қарорлари, марказий давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг актларига мувофиқ ҳолда ва уларни ижро этиш учун қарор ва фармойишлар қабул қиладилар. Мазкур ҳуқуқий актлар шу давлат органлари ҳокимияти таъсир этадиган ҳудуд доирасида амал қилади. Улар юқорвда саналган актларга зид бўлиб чиқса, тегашли тартибда бекор қилинади. Хусусан, Ўзбекистон Президенти, худди республика бошқарув органларининг актлари сингари, ҳокимларнинг қабул қилган ғайриқонуний ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади (Конституциянинг 93-модда, 13-банди).
Юридик адабиётларда ҳуқуқнинг манбаи сифатида ҳуқуқий одат, суд тажрибаси (суд прецеденти), халқаро шартномалар ҳам кўрсатилади. Одатлар фақат давлатнинг маъқуллаши туфайлигина ҳуқуқий одат сифатига эга бўлиши мумкин. Ҳуқуқий одатлар қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий актлар амал қилмайдиган шароитларда кўлланилиши мумкин. Суд тажрибаси мавжуд қонунларни такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга. Халқаро шартномаларга келганда, уларнинг мамлакат ички ҳуқуқий қоидаларидан устуворлиги тан олинади. Ўзбекистоннинг деярли барча қонунларида қуйидагича қоида мустаҳкамланади: «Башарти халқаро шартнома ва битимларда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидагадан ўзгача қоидалар белгаланган бўлса, халқаро шартома ва битим қоидалари қўлланилади».
Шундай қилиб, қонун республика норматив-ҳуқуқий актлари ўртасида ўз юридик кучи жиҳатидан энг устувор ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам қонун жамият ҳуқуқий тизимининг ўзаги сифатида майдонга чиқади.

Download 166 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish