Ҳуқуқий онг - ҳуқуқни такомиллаштириш ва ривожлантириш омили
Хукуқий онг - жамият онганинг таркибий кдсми сифатида ижтимоий ҳаёт ривожида катта аҳамиятга эгадир. Ҳуқуқий тизимда бирон-бир соҳа топилмайдики, унга ҳуқуқий онг ўзининг тартибга солиш таъсири билан кириб борган бўлмаса. У ҳуқуқий тизимнинг меъёрий асосидан бошлаб, ҳуқуқий ташкилотлар фаолиятида ҳуқуқни такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёнига қўшилиб, бу билан жа-миятда қонунчиликни ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлай-ди. Ҳуқуқий онгаинг бу қадар кўп қирралилиги ва кўп қамровлилиги унинг ижтимоий табиатининг қонуний кўринишидир. Ахир, ижтимоий тизимнинг таркибий қисми сифатидаги ҳуқуқий тизимнинг мавжудлигани ҳуқуқий онгдан ташқарида тасаввур этиб бўлмайди. У ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисмларини бевосита яратади, такомиллаштиради, бунёдга келтиради, мустаҳкамлайди ва унинг хилма-хил қисмларини ривожлантиради, одамлар муносабатини тартибга солишга хизмат қилади. Ҳуқуқий тизимнинг асоси ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар (қонунлар, қонун асосидаги ҳужжатлар) ҳисобланади. Бу ҳужжатларни яратиш, нормаларни ижод қилиш фаолиятини амалга оширувчи алоҳида органларга тегишлидир.
Умуммажбурий ҳуқуқий нормалар яратиш жараёнининг ўзи осон эмас. У ҳуқуқий меъёрни яратишда ижтимоий та-лаб ва манфаатйи англаб етиш ва ўрганиш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни муҳокама қилиш, қабул қилиш ва қабул қилинган ҳужжатларни фуқароларга етказиш билан боғликдир. Бу мураккаб, норма ижод қилиш жараёнининг ҳар бир босқичи, соҳасида ҳар бир қабул қилинган ҳужжатни англаб етиш ҳуқуқий онгаинг бевосида иштирокида кечади. Яратилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижодкорларининг умумий, ҳуқуқий ва касбий маданияти даражаси қанча юқори бўлса, улар яратган ҳужжат ҳам шунча мукаммал бўлади. Шунинг учун ҳуқуқни ижод қилиш жараёни қатнашчиларига, ҳуқуқий онгаи такомиллаштириш учун, шу соҳанинг юқори даражали мутахассиси бўлишдек юқори талаб қўйилади.
Аммо, ҳуқуқ ижод қилиш жараёнида фақат шу касб бўйича тайёрланган одамларгана қатнашмайдилар. Демократик давлатларда қонун лойиҳалари жамиятнинг ўзи томонидан муҳокама қилинади. Масалан, ҳозир амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ёки 1996 йилда Олий Мажлис қабул қилган Меҳнат кодекси лойиҳасининг қатор муҳокамалари кўпчиликнинг қизиқиши ва хоҳишини ҳисобга олиб қолмасдан, уларнинг ҳуқуқий онг даражасини ҳам аниқлади.
Бундан ташқари, умумий муҳокама жараёнида аҳолининг жалб қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқий онгини кўтариш, унинг ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятидаги салмогани оширишда ҳам фойдалидир.
Ҳуқуқий онг ҳуқуқни нафақат яратади ва такомиллаштиради, балки ривожлантиради ҳам. Уни ҳаётга татбиқ этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Бироқ, унинг чегарасида бўлиб ўтадиган ҳуқуқий талабларни англаб олиш жараёни унчалик оддий бўлмай, анча мураккабдир. Ҳуқуқий талабларга онг муносабатининг бир хил бўлмаслиги шахснинг нафақат реал ҳаётида, балки зиддиятли феъл-атворида ўзгаради.
Ҳар бир давлатга уюшган жамиятдаги қонунбузарлик шундан далолат беради. Ҳуқуқий онг даражасида шахснинг ўзининг ҳуқуқий билимлари кўлами ҳам, хукуқни қабул қилиш ҳолати ҳам, маънавий ўсганлиги ҳам шаксиз кўзга ташлана-ди. Ҳуқуқий онгта фақатгина юқорида санаб ўтганларимиз таъсир этиб қолмай, яна бошқа кўп омиллар ҳам (жумладан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маиший) ўз таъсирини ўтказади. Одамларнинг бир-бирлари билан ўзаро таъсири ва муносабати, муҳити, тарбияси, ахлоқий даражаси ҳам кам таъсир қилмайди. Ижтимоий-ҳуқуқий йўл-йўриқ ҳуқуқни баҳолаш, унинг талабларига муносабат, ўта хилма-хил омиллар мажмуининг таъсирига боғлиқ ҳолда онгда шаклланади. Шунинг учун, ҳуқуқий талабларга бўлган, салбий ёки ижодий ҳолатнинг ўзи ҳам ҳар хиллиги билан фарқ қилади. Масалан, бир одамнинг қонуний феъл-атвори унинг ахлоқий онги билан таърифланса, бошқаси фақат юридик жавобгарлик олдидаги қўрқув туфайли ўзини тўғри тутади. Шахснинг феъл-атворида қайд қилинган нозик фарклар, ҳуқуқий онг табиатининг ўзи нақадар мураккаблигини яққол кўрсатади. Шунинг учун, шахснинг ҳуқуқий билимини кенгайтириб ва теранлаштириб қолмасдан, балки унда ҳуқуқнинг ҳақ талаблари изидан боришини англаб етишида ва унда ички ишонч шаклланишига ёрдам берадиган, ҳуқуқий тарбия бўйича тўғри йўлга қўйилган фаолият зарурдир. Ҳуқуқни амалга киритишга, демак жамиятда ҳуқуқий тартиб ўрнатишга ёрдам берувчи, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини тартибга чақириш каби туйғулар фақат шундай шароитдагана ривожланади. Ҳуқуқий талабларга риоя қилмаслик, албатта ҳуқуқий тартибнинг бузилишига олиб келади. Худди шунинг учун, ҳуқуқий онгаинг юқори даражада ривожланган бўлиши, хуқуқий тарбиянинг муҳим масаласига айланади. Бу, демак, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини мақсадли ривожлантириш, ҳуқуқка зўр эътибор билан қараш, унинг ижтимоий қимматини тушуниш демакдир. Шахснинг ҳуқуқий билимлари кўлами, нафақат унинг ҳуқуқцан хабардорлиги, билиш даражасига боғлиқ, балки ҳуқуқий талабларга муносабатига ҳам боғлиқдир. Чунки, онгда ахборотларнинг ижобий ёки салбий қабул қилинишига қараб, муттасил англаб етиш жараёни кечиб туради.
Ҳуқуқка ҳурматсизлик билан салбий (нигилистик) муносабатда бўлиш, ахлокқа қарши феъл-атвор билан боғликдир.
Ҳуқуқий тарбиянинг вазифаси, одамларнинг онгида ҳуқуқнинг аҳамиятини, мақсадини тўғри тушунишни, унинг талабларининг ҳақиқатлигини, уларга онгли равишда риоя қилиш зарурлигани шакллантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |