Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 138-бет, 2017 йил.
унингдек, мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ҳам ўзлари эътиқод қилаётгн динларида эмин-эркин ибодат қилмоқдалар. Бугун Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний ташкилотлар (16та конфессияга тааллуқли). Жами 2274 та; шундан: исломий диний ташкилотлар – 2092 (92 фоизи); христиан ташкилоти – 165 та; яҳудий жамоаси – 8 та, баҳоий – 6та; кришнаийлар жамияти, будда ибодатхонаси, конфессиялараро Ўзбекистон Библия жамияти 1– тадан ташкил этади8.
1999 йил 7 апрель Президент Фармонига асосан Тошкент Ислом университети ташкил этилди. Ҳар йили мазкур Олий ўқув юрти ислом тарихи ва фалсафаси, диний қонунчилик, иқтисод ва табиий фанлар факультетларига 100 дан ортиқ абитурентларни талабаликка қабул қилади. Университет қошида исломшунослик илмий тадқиқот маркази, манбалар хазинаси ҳамда академик лицей фаолият кўрсатмоқда. Тошкент Ислом институти ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасасида 366 талаба таҳсил олади. Ўқитувчилардан 87 тасидан 12 таси фан номзоди, 38 таси фан магистри. Ўрта махсус ислом билим юртларида 1071 талабага 246 педагог дарс беради. Уларнинг 12 таси фан номзоди, 33 таси магистр. (“Халқ сўзи”, 2017 йил 16 декабрь). Умуман, дин ҳозирги шароитда муҳим ижтимоий-маданий ҳодисадир. Динннинг жамият маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрнини билиш учун унинг жамият ва шахс ҳаётида қандай ўрин эгаллашини, диннинг давлатга ва шахснинг динга муносабатини тарихан қандай ўзгариб борганлигини илмий таҳлил қилиш лозим бўлади.
2.2.5-Чизма
8.2.5- Чизма
8
“Секуляризм” атамаси, лотинча “Secular”, “Secularus” сўзидан олинган бўлиб, “дунёвий тамойил”, дунёвийлик деган маънони англатади.
.2.6-Чизма
I. “Секуляризм – инсон дунёвий ишлари учун ғамхўрлик қилувчи, бироқ Худога эътиқод қилиш ва истиқболдаги ҳолатдан ташқари бўлган аҳлоқий таълимот” деб, тарифланади. Секуляризмнинг илк маъноси билан бугунги маъноси ўртасида фарқ мавжуд. Агар ўзининг илк ишлатилишида секуляризм мазмун жиҳатидан қуйдаги уч таркибий қисмни қамраб олади.
Черков қармоғида, тасарруфида бўлган ерларни давлат ҳисобига мусодара қилиш, давлат ихтиёрига ўтказиш.
Динни дунёвий турмуш тарзига мослаштириш (уни “дунёвийлаштириш”).
К ишини диний онгдан озод қилиш, яъни унинг дунёқарашини шакллантиришда черков таъсирини чеклаш, фанга черков аралашувига чек қўйишини қамраб олади9.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |