Худо билади
Бир замонда яшаб икки мусулмон
Нега бир-бирини кўради ёмон
Ибодати бошқами ёки амали
Одамлар ўзгардими ёки бу замон
Саҳобалар бир-бирини хурмат қилганда
Бизлар ким бўлибмиз улар олдида
Пирга қўл беришлик гуноҳмикан-ё
Ошиқлар ўзгармайди ўзгарса дунё
Ўйланг ва эслаб кўринг Ахмад Яссавий
Пир қўлини тутиб сўнг бўлган авлиё
Нақшбандия пирлар ортда қолдида
Бизлар ком бўлибмиз улар олдида
Пирга қўл бермасача нима бўларди
Бир намозга қанча сабаб ким хам билади
Билмай фатво берманг керакмас қози
Балки у намозхоннинг бордир устози
Махфий намоз ўқиганлар ортда қолдида
Бизлар ким бўлибмиз улар олдида
Бир-бирингиз гапириб ботманг гуноҳга
Биродармиз сиғинамиз Қодир Аллохга
Намозхон-намозхондан нега кулади
Ким жаннатга киради Худо билади
Расулуллох одоби ортда қолдида
Бизлар ким бўлибмиз улар олдида
Хурсанд бўлишга
Масжидга келасиз охиста юруб
Фақир билан кўришасиз юзингиз буриб
Бойни эса қучоқлаб улгурасиз ўпишга
Шундан сўнг хам хаққиз борми хурсанд бўлишга
Мансабдор ва уламони сухбатида бўлдим
Кимнидир хўп ёмонлади мен хайрон қолдим
Ярашмаскан олишга бировлардан кулишга
Гиъйбат қилиб хаққи борми хурсанд бўлишга
Қуръон ўқиб мақтанма сал ўзингни бос
Манманлик ёлғиз Аллохга хос
Сўзларимдан уринма юзинг буриштиришга
Мақтанчоқни хаққу борми хурсанд бўлишга
Бойни камбағалдан устун қўйманглар
Уламолар, ғийбат оддий сўз деб билманглар
Қуръон ўқиб ўзингизга бино қўйманглар
Ўрганайлик кўчада ерга қараб юрушга
Маҳшаргоҳда узн берар балки хурсанд бўлишга
Соғинч
(Аёлимга)
Сен мени соғинсанг қара осмонга
Самолардан туриб дардинг оламан
Мехр билан ўқирдим қара Қуръонга
Соғинсанг эслагин етиб келаман
Мени эсламагин ёғганда ёмғир
Ёмғир томчиларининг ранги йўқ
Эсла мени ёғганда қор
Қорлар менинг қалбим каби оқ
Жаннатдан гул териб бир даста
Ҳузуринга келтирай эй ёр
Уйқудан сен уйғонгин аста
Димоғинга урсин ёқимли ифор
Энди сен кутмайсан қорлар ёғишин
Ҳар куни жаннат гуллари турар қаршингда
Мени эсла ва хис эт жаннат боғларин
Энди мени соғинасан хар нафасингда
Тушь
Ўзим қурган тушни шеър қилиб ёздим
Етмиш карра ўқиб фотиха сурасин
Жойнамоз устида уйқуга кетдим
Руҳим айландими аршнинг куррасин
Ёки жаннат ва дўзахни тушимда кўрдим
Умримда кўрмаган одамни кўрдим
Ёнгинамда аёлим ёнимдан хеч кетмайди
Аёлим этаагидан тутганин кўрдим
Ким қаёққа боради хечким билмасди
Икки эшик кўринди бирида тумонат одам
Бақир-чақир эшитдим бўлаётгандек мотам
Бошқа эшикка кирдим кўнглим ҳотиржам
Билдимки бу ер жаннат,йиғладим юзим бўлди нам
Хурсанд бўлиб қарай десам мен аёлимга
Ёнимда йўқ нелар келди сўнг хаёлимга
Ташқарига чиқдим кўчада аволи
Сўрардим йўлимда этардим давом
Махкам ушла дегандим мен аёлимга
Йўқотдим нелар келди сўнг хаёлимга
Бошқа эшик кўрдим унга кириш шарт
Эшик олдида турарди одам девсифат
Эшик олдига бордим тушдим тузоққа
Мени улоқтирди у анча узоққа
Менга ўшқирарди сенгамас бу жой
Буларинг кўплари ерда эди бой
Ерда имкон бор эди лек, бахра олди қадахдан
Оқибати ўзига жой тайёрлади дўзахдан
Билдимки бу ер дўзах кўришим шарт хонасин
Шу ерда бўлса таниш керак, фарзандларим онасин
Кирдим иссиқ бу хона тўла бақир чақирга
Сал ўтмай одамларни ташлар эди чуқурга
Сўрай десам ҳамма ўзи-ўзи билан овора
Етиб келдик чуқурга таги йўқ бир тоғора
Одамларни қийнарди эшитмасдан ноласин
Хаёлимда излардим чиқиб кетиш чорасин
Бизни хам ташламоқчи бўлганида чуқурга
Қўлим ушланиб қолди қандайдир бир чилвирга
Маҳкам ушлаб енгилгина бир харакатга
Ўзимга келсам турибман қаранг яна жаннатга
Уйғондим, оёгимга недир ботдими
Ярим кеча экан, ўйлабманки тонг ҳам отдими
Жаннатни кўрдим тушимда рози бўл қодир Худо
Сўнг тонггача аёлимнинг хаққига мен қилдим дуо
Do'stlaringiz bilan baham: |