Каъбатуллох соғинчи
Шамолларда учиб ҳаёлим
Каъбатуллох томон бораман
Етармикан шу кунга умрим
Каъбатуллох сени бир бор кўрармиканман
Росулуллох юрган йўлларда
Мен ҳам бир бор юрармиканман
Юз йил юрсам майли чўлларда
Каъбатуллох сени бир бор кўрармиканман
Суратинг бор уйим тўрида
Саждага бош қўйиб сўравераман
Аллохим имкон бер умрим борида
Каъбатуллох сени бир бор кўрармиканман
Хаёлдами ёки тушда кўриндинг бир бор
Тушларимдан сени яна сўрармиканман
Уйқумда ҳам бўлиб умидвор
Каъбатуллох сени бир бор кўрармиканман
Тунлари Аллохдан ухламай сени
Зиёрат қилишни сўрайвераман
Имконим ёқлигин билганим сари
Саждага бош қўйиб йиғлайвераман
Аллохга ёлвориб сўрадим сени
Шамоллардан соғинчимни йўллайвераман
Кун келиб зиёрат қиламан сени
Бўлмаса тушларимда кўравераман
Ажабландим
Устозларни хикматли соʼзларини шеʼр қилиб ёздим
Инсон ўлимига келтириб иймон
Хурсанд бўлиб юрганига бўламан хайрон
Ўлим ҳақлигини тан олган қалбим
Лоқайд юрганлардан мен ажабландим
Хисоб китоб бўлишига келтириб иймон
Охиратни ўйламай хатто муаллим
Хаётини кўриб дил бўлди вайрон
Дунё тўпллаётганига мен ажабландим
Охират кунига келтириб иймон
Гунохлар қилади каттами курук
Бўлишини билсада охири ёмон
Ажабландим рохат қиляпти нечук
Ишониб дунё ва унинг заволига
Маҳлиё бўлиб у юққан молига
Охират хақида ўйламай бир зум
Хотиржам кўриб мен ажабландим
Тиллари бийрон ўзича олим
Ўйламай фатво берар бўлиб муаллим
Қалбда меҳр эмас оддий бир золим
Жоҳилларни кўриб мен ажабландим
Сув билан ўзини баданин поклаб
Тавбага ўтдим деган зотларни кўрдим
Хўжа кўрсинга Қуръон қучоқлаб
Қалби нопокларни кўриб мен ажабландим
Одамларни айби билан кун бўйи машғул
Умрида экмаган дарахт ёки гул
Ўзини айбларини билсада ғофил
Қолган кишилардан мен ажабландим
Аллоҳ кузатишин билган ҳолида,
Гуноҳлар қилган кишини кўрдим.
Ҳеч ким кўрмади дер ўз ҳаёлида,
Ҳаққа осийлик қилгандан мен ажабландим.
Ўзини якка ҳолда ўлишин билиб,
Билар якка ҳолда қабрга киришин.
Якка ҳолда ҳисоб-китоб бўлишин билиб,
Нечун яхши кўрар ҳақдан ўзгани.
Шундай инсонларни кўпини кўрдим,
Кўриб ҳайрон қолдим мен ажабландим.
Расулуллоҳни бир зум қилдиму ҳаёл,
Суратига бутунлай мубтало бўлдим.
Устозим ёнида юргандим ҳиёл,
Аллоҳга ошиқу беқарор бўлдим.
Дунё лаззатларин бир қопга жойлаб,
Чилвирда оғзини маҳкам боғладим.
Аллоҳга ошиқ бўлган зотларни,
Рухлари келишин тушга пойладим.
Тушимда кўрдим мен нурли юзларни
Сокин эди Аллохни қиларди зикр
Рахм шавқатга тўла маюс кўзларни
Эсласам етади қилардим ҳузур
Лаблари жим сўзларди улар
Ўгитларин қалбимда қилардим такрор
Кечиримли бўл дерди қалбларни
Қиёматга Аллох қўймагай бекор
Огоҳ бўл дер яхшилар хақдир қиёмат
Ундан қоча олмас хар қандай инсон
Дунёгамас охиратга йиғгин захира
Охиратга хақ жамоли бўлмасин армон
«Одамларга рахмли бўлмаган кишига Аллохнинг хам раҳми келмайди»
Бахобуддин Нақшбанд (хадисдан)
“На чумоли ва на одамга озор
Бермагинки унда ножот йўли бор”
“Ебич кийгин бахшида эт ғамлаб нетасан
Кун келади кимларгадир ташлаб кетарсан”
Do'stlaringiz bilan baham: |