Усмонов М. М., т ф. д., доцент мавзу: механик сариқлик



Download 0,73 Mb.
bet9/17
Sana14.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#797740
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
2 5249030131174870257

Гемолитик сариклик
Гемолитик сариклик эритроцитларнинг куплаб парчаланиши окибатида келиб чикади. Пировард натижада билирубин хосил булиши тезлашиб, уни жигар чикаришга улгурмай колади.
Гемолитик сариклик сабаблари:
- Ирсий гемолитик камконлик (спленомегалия+эритроцитлар хаёт давомийлигининг кискариши);
- Метилдоф билан захарланиш;
- Вильсон касаллиги;
- Орттирилган гемолитик камконлик:

  • Узаро мос келмаган кон куйиш;

  • Лимфомалар;

  • Илон захрининг таъсири;

  • Айрим дори воситаларини кабул килиш;

  • Сепсис.

- Аутоиммун гемолитик камконлик;
- Чакалоклар сариклиги (физиологик камконлик).
Гемолитик сарикликдаги билирубин алмашинувида конда эркин билирубин микдори ошган булади. Аммо, бунда жигар меъёрдагига караганда купрок билирубинни метаболизациялаб, чикаради. Массив гемолизда гепатоцит ушланган хамма билирубинни экскреция килолмайди, натижада богланган пигмент конга кайтади. Пешобда ут пигментлари топилмайди, уробилиногеннинг микдори эса пешоб ва нажасда кескин ошади.
Конституционал сариклик сабаблари:
Жильбер, Ротар, Криглер-Найяр синдромлари. Бу сидромлар одатда тумовнинг асорати сифатида юзага чикади. Сабаби: глюкуронилтрансфераза ферментининг етишмовчилиги.
Жигар ости (механик) сариқлиги.
Оилавиий шифокор механик сариқлик хақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш учун жигар-ўт йўлларининг анатомияси ва физиологиясини яхши билиши зарур











Механик сариқлик патогенези
Механик сариклик ут йулларидан сафронинг жигардан 12 б.и. га утишига тускинлик мавжуд булганда ривожланади. Секин-аста ут капиллярларида босим ошади, улар кенгайиб, кейин ёрилади хамда жигар хужайралари кисман парчаланади ва лимфатик капиллярларга, сунгра конга утади.
Хозирги вактда механик сариқлик сабаблари етарлича ўрганилган. Унинг асосий сабаби умумий ўт йўли ўтказувчанлигининг бузилиши: ичкаридан тиқилиши ва ташқаридан босилиши хисобланади.
Сабаблари: 1 ташқи- ошқозон ости бези бош қисми, ўт йўллари ёки ўт пуфаги ўсмалари, туберкулезли лимфагранулематоз, ўнг буйрак катталашиши, қорин аортаси ёки буйрак артерияси аневризмаси, чандиқлар, аппендицит, кам ҳолларда ошқозон яра касалликлари.
2 ички (обтурация) – ўт тош касаллиги, шиш, яллиғланиш, юмалок чувалчанглар эхинококк, жигар циррозида аллергик ва яллиғланишўзгаришлари, Боткин касаллиги.
Патогенез: этиологик факторлар ўт йўлларида босим ошишига олиб келади, бўлаклараро ўт йўллари кенгайиши, эпителий зичлашиши ва атрофияси кузатилади. Кейин ўт йўллари варикоз кенгайиши, ёрилиши ва жигар ҳужайраларига ўт суюқлигининг сўрилиши кузатилади. Шундай қилиб, бўлак ичи ва перипортал ўт йўллари бир-бирига қўшилади. Ўт суюқлиги лимфатик бўшлиққа қуйилади, кейин қонга ўтади.
Эксперементларда исботланишича ўт суюқлиги аввало кўкрак лимфа йўлида кейинчалик қонда пайдо бўлади. Ўт суюқлиги туғридан тўғри синусоидларга ҳам қуйилиши мумкин ( агар босим 300мм. сув.уст.юқори бўлса).Ўтнинг жигарда кўп вақт димланиб қолиши қон айланиши бузилишига, гепотоцитлар некрози ва уларга ўт суюқлиги шимилишига олиб келади. Ўт инфильтратлари ҳосил бўлади ва жигар сариқлиги ривожланади.
Қонда ўт суюқлигининг асосий қисмлари тўпланади:
1. билурибин, 2. холестерин, 3. ўт кислотаси.
Сариқлик даражаси ўт димланиш характери ва давомийлигига боғлиқ.
Яшил тусдаги cариқлик – вердин сариқлик, доимий ёки ўтувчи бўлиши мумкин. Қонда билирубин боғланган фракцияси хисобига ошади, сийдик тўқ рангга киради. Ахлат оч рангли (ахолик) бўлиб, унда стеркобилин анқланмайди.
Жараённинг давомийлигига қараб жигар синамаларининг ўзгариши қўшилади, йирингли инфекция қўшилиши йирингли холангит ва ўт йўллари атрофи абсцессига олиб келади, диффуз жигар ичи склерози ва бўлакча атрофияси ривожланади, бу билиар циррозга олиб келади.
Бемор ҳолатига қуйидаги факторлар таъсир қилади.
1.ичакда ўт суюқлигининг йўқлиги, 2.қонда ўт суюқлиги таркибий қисмларининг йиғилиши, 3. ўт суюқлигининг димланиши хисобига жигар паренхимасидаги ўзгариш.
Ичакда ўт суюқлигини йўқлиги овкат ҳазм бўлиши ва сўрилиши бузилишига олиб келади. Маълумки, ўт компонентлари ёғни эмульгация қилади ва липазани активлаштиради, ичакда ёғни адсорбциясига таъсир қилади, бактерицид таъсирдан ташқари, ичак девори ҳазм жараёнига ҳам таъсир қилади:
Холестатик сариқликда ёғда эрийдиган витаминлар А, Д, Е, К сўрилиши камаяди, бу овкат ҳазм бўлишини бузилишига олиб келади. А ва Д витаминларининг сўрилишини камайиши остеопорозга олиб келади, К витамини етишмовчилиги жигарда протромбин синтези бузилишига олиб келади.
Холестерин тўпланиши ксантомалар ҳосил бўлиши билан боради, ишқорий фосфатаза ва гамма – глутаматтранспептидаза миқдори ошади. Терида қичиш сариқликнинг хамма турларида кузатилади, лекин механик сариқликда кўпрок кузатилади.
Клиник кечишига кўра механик сариқликнинг қуйидаги турлари фарқланади:
сариқлик – оғриклик,
сариқлик – панкреатик,
сариқлик – холецистик,
сариқлик – оғриксиз ва
сариқлик – септик.
Механик сариқликнинг оғриқлик тури – ўт йўлларининг ўсмасиз жараёнларида (ўт йўлларига тош тиқилганда) вужудга келади. Асосий клиник симптомлари – оғрик, кўнгил айниши, қайд қилиш, ҳарорат кўтарилиши ва сариқлик.
Оғрик тўсатдан бошланади, жуда хам кучли бўлади, ўнг қовурға ёйи остида ва эпигастрияда жойлашади, ўнг курак остига ва ўнг елкага иррадиация қилади. Оғрик хуружи бир неча минут ва соат давом этиши мумкин. Оғрик патогенези ўт йўллари кенгайиши ва гипертензияси туфайлидир.
Кўнгил айниш ва қайд қилиш оғрик хуружи вактида кузатилади. Қайд қилиш бир- икки ёки кўп маротаба бўлиши мумкин ва рефлектор характерга эга.

Сариқликнинг бу турида шунингдек, ҳароратнинг хуруж вактида 38-39 ºС гача қалтираш билан кўтарилиши кузатилади. Қалтираш ва ҳарорат кўтарилиши хуруж тугаши билан тўхтайди.


Сариқлик симптоми оғрик хуружидан 12-24 соатдан кейин юзага келади ва катта
дуоденал сўрғичда ёки холедохнинг терминал қисмида тош тиқилиб қолган бўлса, интенсивлиги ортиб боради.
Оғриқ хуружидан сўнг беморлар аҳволи қониқарли бўлади, пульс меёрда, қоринни пайпаслаганда оғриксиз, ўт қопи қулга ушланмайди. Ортнер, Мерфи, Георгиевский-Мюсси симптомлари манфий бўлади.
Механик сариқликнинг – сариқлик – панкреатик тури тош катта дуоденал сурғичда тиқилиб қолганида ва унинг чандикли стенозида кузатилади. Панкреатик ва ўт йўлларининг умумий ампулага очилиши сариқликнинг бу турини келиб чиқишига сабаб булади. (Оpie нинг ”умумий канал теорияси”).
Касалликнинг бу тури учун қориннинг юқори қисмидаги ўраб олувчи, доимий, кучли оғриқ хосдир. Оғриқ кўнгил айниши ва кетма – кет қусиш билан кечади. Сариқлик хуруж бошлангандан 12-24 соат ўтгандан кейин вужудга келади. Беморлар аҳволи оғирлашади, қалтираш ва ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Тили қуруқ, караш билан қопланган. Қоринни пайпаслаганда: ўнг ва чап қовурға ёйлари остида ва эпигастрияда мушаклар таранглашуви ва оғриқ аникланади. Мейо – Робсон ва Воскресенский белгилари мусбат.
Сариқликнинг – холецистит тури ўткир холецистит ва холедохолитиаз ёки катта дуоденал cўрғич стенози бирга келганида вужудга келади. Бу турнинг вужудга келиши холестаз туфайли ўт қопидаги яллиғланиш жараёнининг кучайиши сабабли бўлса керак деб хисобланади.
Сариқликнинг бу турида доимий сариқлик, гипертермия, тахикардия билан биргаликда ўнг қовурға ёйи остидаги ва эпигастриядаги оғрик, мушаклар таранглашуви, Щеткин-Блюмберг, Ортнер ва Георгиевский-Мюсси симптомлари мусбатлиги кузатилади. Клиник анализларда лейкоцитоз ва лейкоцитар формуланинг чапга силжиши кузатилади.
Сарқликнинг оғриксиз тури учун бемор анамнезида оғрик бўлмасдан, қониқарли ахволда секин аста сариқлик пайдо бўлиши хосдир.
Касалликнинг сариқлик – септик тури ўт йўллари обтурацияси ва холестазига вирулент инфекция қўшилиши натижасида йирингли холангит, жигар абсцесси ва сепсис ривожланиши туфайли вужудга келадиган, кўп ҳолларда ўлимга олиб келадиган оғир туридир.
Сариқликнинг бу тури ўткир бошланиши, ўнг қовурға ёйи остида ва эпигастриядаги кучли оғриқ кўнгил айниш, қайт қилиш, кучли қалтираш ва гектик характерли ҳарорат кузатилади. Тез пайдо бўлган сариқлик интенсивлиги ортиб боради. Беморлар ахволи оғир, апатия, дезориентация ва ҳушини йўқотиш кузатилади. Тахикардия, юқори лейкоцитоз, гипербилирубинемия, ферментлар активлиги ошиши аниқланади.
Касаллик кучайиши натижасида интоксикация ортиб, септик шок, ўткир жигар – буйрак, юрак етишмовчилиги вужудга келиши мумкин. Бундай беморларга зудлик билан оператив даво қўлланилиши, ўт йўллари дренажи қўйилиши ва интенсив антибактериал терапия керак.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish