Усмонов М. М., т ф. д., доцент мавзу: механик сариқлик



Download 0,73 Mb.
bet8/17
Sana14.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#797740
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2 5249030131174870257

Сариқлик классификацияси.
Асосан 3 турга бўлинади:

  1. Паренхиматоз сариқлик

  2. Гемолитик (жигар усти) сариқлик

  3. Обтурацион (механик) сариқлик


Паренхиматоз сариқлик гепатоцитлар ва ўт капиллярларининг шикастланиши хамда кон зардобида тўғри билирубинннинг ошиши билан шартланган. Гепатоцитдаги патологик жараёнининг механизмига боғлик холда жигар сариқлигининг 3 тури фаркланади: жигар, холестатик ва энзимопатик.
Сариқликни пайдо бўлишида, жигар паренхимасида секреция жараёнининг ва ўт суюқлигининг ўт йўллари системасидан қайта сўрилишининг бузилишикатта ахамиятга эга. Масалан ўткир жигар дистрофиясида оғир паренхиматоз сариқлик кузатилади.
Паренхиматоз сариқликда билирубин алмавшинуви - жигар сариқлигида қонда билирубиннинг тўғри фракцияси ошади. Қонда билирубин миқдори аста секин ошиб, маълум вақт орасида яккол сариқлик даври бошланади.Билирубин меёрдан 20 маротаба кўп бўлиши мумкин.
Айрим холларда қонда билирубин миқдори ошса ҳам, у сийдикда аникланмаслиги хам мумкин. Жигар сариқликлигида тери қоплами рангги ўзига хос – шафран-сариқ қизил тусда, терида аллергик тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Сариқлик билан бирга терида қичиш пайдо бўлади, ўткир гепатитга қараганда, у кўпинча холангиолитик гепатитда, билиар циррозда учрайди.
Брадикардия – жигар сариқлигида учраб, тезда давомий тахикардияга ўтади (оғир сариқликда). Енгил кечаётган касаллик турида брадикардия кузатилади, асосан ёшларда.
Жигар сариқлигида касаллик бошланишида катталашган жигарни пайпаслаб аниқлаш мумкин. Жигар сариқлиги бўлган беморларда вазн ташлаш, холсизлик, диспепсик бузилишлар, иштаха ёмонлашуви (астеновегетатив синдром) кузатилади.
Геморрагик диатез ва оғир холемиянинг бошқа белгилари, портал гипертензияси кузатилиши мумкин, чунки бу сариқлик турида жигарнинг бир катор функциялари бузилиши кузатилади (антитоксик, хамма модда алмашинувидаги иштироки).
Жигар сариқлиги диагностикасида бу симптомлар кузатилиши мумкин бўлган бир қатор касалликларни фарқлаш керак.

  1. вирусли гепатит А, В, С, Д, Е.



  1. бошка инфекцион сариқликлар: лептоспироз (Вейля-Васильева касали), қорин тифи, сальмонеллез, инфекцион мононуклеоз, ўткир пневмония, сариқ лихорадка, эпидемик паротит, туберкулез, жигар абсцесси; паразитар сариқликлар: описторхоз, клонорхоз, шистосоматоз, аскаридоз, эхинококкоз, амебиаз, лямблиоз, токсоплазмоз.

  2. химик захарланиш ва медикаментоз терапия (тринитротолуол, углерод, тетрахлорэтан, хлорланган нафталин, дихлордифенин трихлорэтан-ДДТ, хлороформ, қўрғошин, фосфор, мышьяк, гелиотроп интоксикация, антибиотиклар ва сульфаниламидлар, метилтестостерон, барбитуратлар, аминазин, метилтиоурацил).

Инфекцион ва токсик гепатитлар дифференциал диагностикаси ўткир инфекцион касаллик симптомларига асосланган ( иситма, умумий интоксикация белгилари, экзантема, эпидемиологик анамнез ва х.к).
Токсик гепатит диагностикасида гепатотроп токсик моддалар кабул килганлиги (туберкулезга қарши препаратлар, монооксидаза системаси ингибиторлари, фенатиазин хосилалари), техник суюқликлар (дихлорэтан, этиленгликоль), кўп миқдорда алкоголь истеъмол қилиш, инфекцион жараён белгилари йўқлиги алохида ўрин тутади.
Сурункали гепатит – жигар диффуз полиэтиологик яллигланиш касаллиги булиб 6 ойдан кўп давом этади. Сурункали гепатитлар 67% вирусли кечади.
Вирусли гепатит В ва С (постгемотрансфузионли) 7-10% беморларда сурункали гепатит, жигар циррози, айрим ҳолларда гепатокарциномага олиб келади.
Энтеровирусли инфекцияларда, инфекцион мононуклеозда, кизилчада, эпидемик паротитда учрайдиган вирусли гепатит сурункали турга кирмайди. Сурункали гепатит тарқалиши бўйича иккинчи ўринда алкоголли гепатит туради. Бундан ташқари, жигар жарохатланиши наслий, метаболик жараёнлар (Вильсон – Коновалов касаллиги, а1-антитрипсин етишмовчилиги), сурункали ошқозон-ичак касалликларига, ошқозон ости бези касалликларига, билиар система касалликларига, пневмония, коллагеноз, лейкоз, хавфли ўсмаларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish