Талабанинг ахборот пакети маърумотнома-йўриқнома ва талабанинг ўқув-услубий мажмуасини (ЎУМ) ўз ичига олиб, талабанинг олий ўқув юртидаги барча фаолият турларига тегишли ҳужжатлар жамланмасини ўзига қамраб олади. Талабанинг ЎУМ унинг янги академик талабларга мослашувчанлигини, ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш мақсадида “тескари алоқа”ни жадаллаштириш ва олий таълим муассасаси шароитларида таълим мазмунига оид илғор тажрибаларни жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилади.
Талабанинг ЎУМ кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва декан томонидан тасдиқланади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
талабанинг шахсий ўқув режаси (ШЎР);
танлов фанлари каталоги (ТФК);
ишчи ўқув дастурлари (Syllabus);
ТМИ, жумладан ЎРТМИ бўйича услубий кўрсатмалар;
барча турдаги назоратлар учун тест топшириқлари;
амалиёт учун материаллар.
Талабанинг ЎУМ намунада кўрсатилган ягона шаклда тўлдирилиши зарур. Титул варағининг орқа томонида библиографик баён ва ҳужжатнинг аннотацияси келтирилиши лозим. ЎУМ нинг библиографик баёни ҳужжат номи, тузувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, чоп этилган шаҳар, нашриёт ва йилини ўз ичига олиши лозим. Аннотация ҳажми 10 та гапдан ошмаслиги мақсадга мувофиқ.
Талабанинг ШЎР ҳар бир талабанинг алоҳида таълим траекториясини белгилаб беради ва шахсан талаба томонидан ҳар ўқув йили учун белгиланган шаклда расмийлаштирилади. Бу режалар РО га топширилади, факультет декани томонидан тасдиқланади. ШЎР нинг битта нусхаси РО да сақланади ва ўқув режанинг бажарилишини назорат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади, иккинчиси – талабага тақдим этилади.
Ўқув жараёни мобайнида талабанинг ЎУМ етакчи тьюторлар томонидан маъруза ва амалий машғулотлар мобайнида фаол тарқатма материаллар (ФТМ
- Handouts) билан тўлдириб борилади.
Маълумотнома-кўрсаткич
Кредит-модуль тизимининг асосий фарқли жиҳатларидан бири фақат талабаларни зарур ўқув ҳужжатлари билан таъминлашдан иборат бўлиб
қолмасдан, шунингдек, олий таълим муассасаси талабага олий таълим муассасаси, йўналишлар, мутахассисликлар, ўқув жараёнининг ташкил қилиниши ва билимларни назорат қилиш, мустақил ўқишга тайёрланиш, дам олиш ва ҳар томонлама ривожланиш шароитлари ҳақида тўлиқ ахборотни тақдим қилиши керак.
Маълумотнома-кўрсаткич салоҳиятли ҳамкорлар ва талабалар, шунингдек, ҳамкор олий ўқув юртларининг ўқитувчилар жамоасига ўқув ва маъмурий тадбирлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Маълумотнома-кўрсаткичдаги ахборотлар таълим жараёни ва қўшимча тадбирларнинг шаффофлигини ошириш, талабаларни мос дастурларни танлашга йўналтиришдаги ўқувчилар меҳнатини енгиллаштириш ва мамлакат олий таълим муассасасаларида ва хорижда уларнинг ўқишини режалаштириш ҳамда талабага амалий ахборотларни тақдим қилиш учун мўлжалланган.
Унда шунингдек, олий таълим муассасаси, унинг жойлашиши, талабаларнинг яшаш тарзи, қайд қилиш учун зарур маъмурий тадбирлар ҳақидаги умумий ахборотлар ва академик календар ҳам мавжуд бўлади. Унга яна шунингдек, олий ўқув юртига қабул қилиш тартиби ҳақидаги маълумотлар, машғулот турлари ва назорат шакллари, ўқитиш усуллари ва технологиялари, фанларнинг кредит ҳажми ва уларнинг тузилмаси, фанларни ўқитишни ташкил қилувчи факультетлар ва бўлимлар номлари ҳам киритилган. Маълумотнома нашрига имтиҳонларни ўтказиш шароитлари ва уларни баҳолаш, олий ўқув юртини тугатгандан кейин бериладиган академик даражалар ҳам киритилади.
Маълумотнома-кўрсаткич қуйидагилардан таркиб топади:
Кириш ташкилотнинг асосий низомини, тузилмасини, даражаларини, йўналиш ва мутахассисликларини ва Ўзбекистон Республикасида, шунингдек, олий ўқув юртидаги мавжуд малакаларини ўзида акс эттириши ўзида акс эттириши зарур.
Олий ўқув юрти ҳақида умумий маълумотлар
Бу бўлимда олий ўқув юртининг миссияси, унинг қисқа тарихи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, белгиловчи ҳужжатларнинг ҳуқуқлари, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан ўтказиладиган давлат аттестацияси ва аккредитацияси ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
Академик календар дам олиш кунлари (таътиллар) кўрсатилган ўқув йили давомидаги ўқув машғулотлари ва назорат тадбирларини ўтказиш жадвалидан иборат.
Талаба календари йил давомида олий ўқув юрти томонидан ташкил этиладиган ташкилий-оммавй тадбирларнинг жадвалидан иборат.
Кредит таълим тизимини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Бу бўлимда таълим жараёнини ташкил қилишнинг қуйидаги асосий ҳолатлари ва қоидалари акс эттирилиши керак:
фанларни ўзлаштиришни назорат қилиш ва баҳолаш тизими.
олий ўқув юртининг лаборатория-компьютер, спорт-кўнгил очиш ва ахборот-техник базасидан фойдаланиш қоидалари (кутубхона, нусха кўчириш хизматлари, компьютерлар, интернет, WiFi).
талабанинг ҳаракатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари (этика ва бурч кодекси).
Талабанинг ўзи хорижда ўқиш дастурини режалаштириши ва ташкил қилиши учун олий ўқув юртига маълумотнома-кўрсаткични давлат, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш тавсия қилинади.
Кредит-модуль тизимида ўқиётган талабалар ўқув курсларига қайд қилинишида жаҳон амалиётида қабул қилинган кодлаш тизимига диққатини қаратиши зарур. Кодлар фан номини билдирувчи тўртта ҳарф ва ўқиш семестрини билдирувчи битта рақам ҳамда курс ичидаги тартиб рақамни билдирувчи иккита рақамдан ташкил топган. Масалан, EEBE208 коди “Электротехника ва электроника асослари” (Electric Engineering and Basics of Electronics) фани 2-курсдаги фанлар ичида 8-тартиб рақами билан белгиланганлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |