Бу журналда семестрлар бўйича барча таълим шакллари ва босқичлари (бакалавриат, магистратура, докторантура) бўйича ўқув юкламаларининг, ўтилган маърузалар, амалий, лаборатория ва ЎРТМИ (ҳисоб-чизма иши, курс иши, курс лойиҳаси ва ҳ.к.) машғулотларининг бажарилишининг ҳисоби юритилади. Бу журнал ўқитувчининг бажарган ишининг ҳисоби юритиладиган асосий ҳужжат ҳисобланади. Журнал анъанавий академик гуруҳ журнали шаклида юритилади.
Ўқитувчининг шахсий иш режаси
Ушбу ҳужжатда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича барча бажарадиган ишлари режалаштирилади ва ҳар семестр якунида бажарилган ишлари ҳисоби юритилади.
У ўқув ишлари, ўқув-услубий ишлар, илмий-тадқиқот ишлари, “устоз- шогирд” ишлари каби бўлимлардан иборат бўлади. Ўқитувчининг шахсий иш режаси битта А4 форматдаги қоғозга олд ва орқа томонларига расмийлаштирилиб жами 4 бетдан иборат бўлади.
Ўқитувчининг шахсий иш режаси шакли иловада 12-шаклда келтирилган.
олий ўқув юртларининг етакчи ўқитувчилари тажрибасини ўрганиш, алмашиш ва тарқатиш;
ишчи фан дастурларини такомиллаштириш ва оптмаллаштириш;
ёш ўқитувчиларнинг малака ошириши;
профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинишини таъминлаш;
йиллик ва ойлик устамаларни белгилаш;
йиллик аттестацияга тавсифлар бериш;
шахсий меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш бўйича таклиф киритиш;
Ташриф жараёнини ташкил қилиш қуйидагича амалга оширилади:
кафедра мудири томонидан ҳар йил сентябрь ойида профессор- ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф жадвали ишлаб чиқилади ва факультет декани томонидан тасдиқланади;
дарслар сифатини баҳолаш ҳаққоний бўлишини таъминлаш ва юқорида келтирилган мақсадларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида икки хил олий ўқув юрти ва факультет миқёсида доимий фаолият юритувчи комиссия ташкил қилинади;
ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф жараёнида комиссия аъзолари томонидан максимал даражада хайрхоҳлик муҳити яратилиши зарур;
ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф буюрилгани ҳақидаги маълумотлар сир тутилиши зарур;
ташриф натижалари профессор-ўқитувчиларнинг дарсига ташриф буюриш журналида акс эттирилади ва “Профессор-ўқитувчининг дарсига ташриф варағи”га мувофиқ расмийлаштирилади. Унга дарсга ташриф буюрганлик ҳақидаги маълумотлар, дарс сифати ҳақидаги миқдор ва сифат кўрсаткичларига мувофиқ тузилган хулоса киритилади
ташриф натижалари шу ойнинг ўзида кафедра мажлисида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилиниши зарур;
дарсларга ташриф варақларининг барчаси таълим сифати назорати бўлимига қайд қилиш учун тақдим этилади, кейин эса кадрлар бўлимига узатилади.
кафедра мудирлари, деканлар ва проректорлар томонидан устама ҳақлар белгиланиши учун профессор-ўқитувчилар томонидан ўтган даврдаги дарсга ташриф натижалари ҳисобга олиниши зарур.