Усмонов Б. Ш., Хабибуллаев Р. А



Download 1,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/64
Sana10.04.2022
Hajmi1,52 Mb.
#541349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
mavzu(1)

 



Кириш 
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017-йил 7-фeвралдаги ПФ-
4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда Ўзбeкистон 
Рeспубликасини ривожлантиришнинг бeшта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар Стратегияси”да миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва 
умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати 
ошишига, Болоня жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан 
олишга, ўқитувчи ва талабалар билан алмашув дастурларини амалга 
оширишга кўмаклашувчи 1999-йил 19-июндаги Болонья дeкларациясига 
қўшилиш масаласини кўриб чиқиш белгилаб қўйилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий 
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да олий таълим 
жараёнларига рақамли технологиялар ва замонавий ўқитиш усулларни жорий 
этиш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, коррупцияга қарши 
курашиш, муҳандислик-техник таълим йўналишларида таҳсил олаётган 
талабалар улушини ошириш, кредит-модуль тизимини жорий этиш, ўқув 
режаларида амалий кўникмаларни оширишга қаратилган мутахассислик 
фанлари бўйича амалий машғулотлар улушини ошириш бўйича аниқ 
вазифалар белгилаб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 24-
январдаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2020 йилга “Илм, 
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном 
беришнинг таклиф этилиши, мактаб битирувчиларини олий таълим билан 
қамраб олиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш, таълим 
йўналишлари ва ўқитиладиган фанларни қайта кўриб чиқиш, мутахассисликка 
алоқаси бўлмаган фанлар сонини 2 баробар қисқартириш, олий таълимда ўқув 
жараёни кредит-модуль тизимига ўтказиш, қатор олий таълим муассасаларини 
ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтказиш, таълим соҳасини тўлиқ 
рақамлаштириш, давлат-ҳусусий шериклик механизмларини таълим соҳасига 
ҳам кенг татбиқ этиш масалалари шу куннинг долзарб масалалари эканлиги 
таъкидлаб ўтилган. 
Ушбу мурожаатномада биринчи ўринга халқнинг билим даражасини 
ошириш масаласи қўйилган, бу эса миллатнинг рақобатбардошлигини 
белгиловчи омил ҳисобланади. Шу сабабли, табиийки, ушбу ҳужжатда 
замонавий талаблар ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий таълим 
тизимини яратиш муаммосининг элементлари ҳам ўз аксини топган. 
Шубҳасиз, яшаш тарзини, жумладан, мутахассис кадрларнинг 
шаклланиш муҳитини, олий таълим сифатини яхшилаш 21-асрнинг асосий 
муаммоларидан бири ҳисобланади. Глобаллашув шароитида таълим ва фан 
тизимини ислоҳ қилиш кўплаб муаммоларнинг ечимини белгиловчи омил 
ҳисобланади ва айнан шу сабабли, касбий таълим сифатининг юқорилиги 
билан характерланадиган таълим моделлари кўпайиб бормоқда. 



Таълим масаласи жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида муҳим вазифалар 
қаторидан ўрин олган. Кўпчилик давлатларда глобал рақобат шароитидаги 
янги талабларига жавоб берувчи, мослашувчан таълим тизимини яратишга 
қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Булардан асосий мақсад 
олий ўқув юртларининг ва ўқув дастурларининг мослашиш имкониятларини 
кенгайтириш бўлиб, улар академик ва ташкилий тузилмаларни ислоҳ қилиш, 
инфраструктурани, таълим методлари ва технологияларини янгилаш
педагогик жараённи такомиллаштириш, ўқитувчилар таркиби ва сифатини 
яхшилаш орқали амалга оширилмоқда. 
Маълумки, иқтисодиёт ривожида ортда қолиш хавфи асосан самарали 
таълим моделини яратмаган давлатларга хосдир. Демак, билимларга 
асосланган очиқ фуқаролик жамиятини, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришга 
йўналтирилган иқтисодиётни қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўяр 
эканмиз, энг аввало мамлакатимиздаги таълим тизимини фаол тарзда 
такомиллаштириб боришимиз зарур. 
Бу борада, ЮНЕСКО томонидан мунтазам равишда, олий таълимни 
ривожлантириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилмоқда, халқаро 
ҳамкорликнинг меъёрий асосларини яратиш бўйича янги ғоялар илгари суриб 
келинмоқда. Академик эркинлик ва демократияни таъминлаш бўйича 
универсал меъёрларнинг мавжудлиги, ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқининг 
миллий таълим тизимлари учун тобора меъёрий аҳамият касб этаётган ҳалқаро 
конвенциялар ҳамда бутун жаҳон декларациялари бу жараёнлар учун асос 
бўлмоқда. 
Бу жараёнларнинг стратегиясини белгиловчи асосий ҳужжат ЮНЕСКО 
томонидан 1997 йилнинг апрелида Лиссабонда эълон қилинган “Европа 
регионида олий таълимга оид малакаларни тан олиш” Конвенцияси 
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 42 та давлат ичида биринчилардан 
бўлиб уни имзолади ва 1997 йилнинг декабрида ратификация қилди. 
Лиссабон Конвенциясининг Ўзбекистон томонидан имзоланиши, унинг 
Республика Парламентида ратификация қилиниши ва Республика 
Президентининг шу тўғридаги Фармони бизнинг мамлакатимизни 
“Университетларга йўналтирилган, дипломлар эквивалентлиги ҳақидаги 
Европа конвенцияси” (1953 й.), “Университетлар квалификацияларини 
академик тан олиш ҳақидаги Европа конвенцияси” (1959 й.), “Университет 
таълими 
даврларининг 
умумий 
эквивалентлиги 
ҳақидаги 
Европа 
конвенцияси” (1990 й.) ва бошқа қатор халқаро лойиҳалар, дастурлар ва 
келишувлар иштирокчисига айлантирди.
1999 йилда 29 та давлат томонидан Болоньяда ягона таълим муҳитини 
яратиш жараёнида иштирок этиш ҳақидаги Декларация имзоланди. Унга кўра 
олий таълимнинг ягона тузилмаси қурилиши, таққосланадиган даражалар 
тизими қабул қилиниши зарур. Бу эса Европада йўналишларни, даражаларни 
академик ва касбий тан олишни енгиллаштириши ва барча Европа 
давлатларида 
битирувчиларнинг 
ишга 
жойлашиш 
имкониятларини 



таъминлашга хизмат қилди. Болонья жараёни барча давлатлар учун очиқ 
бўлиб, бугунги кунга келиб иштирокчи давлатлар сони 50 га яқинлашиб қолди. 
“2017-2021-йилларда Ўзбeкистон Рeспубликасини ривожлантиришнинг 
бeшта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” иловаларида 
Болонья дeкларациясига қўшилиш масаласининг белгилаб қўйилганлиги бу 
масаланинг олий таълим учун қанчалик муҳим эканлигини кўрсатмоқда. 
Болонья декларациясини имзолаган барча давлатлар олий таълимнинг 
икки босқичли тизимига ўтишлари шарт. Биринчи босқич 3-4 йил давом этади. 
Уни тугатгандан сўнг битирувчига маълум соҳада ишлаш имконини берувчи 
бакалавр даражаси тақдим қилинади. Иккинчи босқичдаги дастурни ўташ 
магистр (1-2 йил) ва/ёки доктор (3-4 йил) даражасини олишга имкон беради. 
Кўпчилик хорижий давлатларнинг олий таълим тизимида синов 
бирликларини қайд қилиш ва тўплашга қаратилган, хорижда ўқишнинг 
академик тан олинишини кафолатловчи European Credit Transfer System 
(ECTS) синов бирликлари тизими ёки унга ўхшаш тизим ҳозирги кунда жуда 
муҳим аҳамиятга эга (1999 й. ECTS тизими 1062 та Европа олий ўқув 
юртларида қабул қилинган). 
Бу тизим қуйидаги жараёнлар учун имкониятлар яратади: 
• таълим сифатини таъминлашда Европа Ҳамкорлигига кўмаклашиш, 
таққосланадиган мезонлар ва баҳолаш методларини ишлаб чиқиш; 
• талабалар, ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва бошқарув ходимларининг 
мобиллигини ошириш; 
• ҳамкорликдаги ўқув ва илмий тадқиқотлар дастурларини йўлга қўйиш, 
интеграллашган 
ўқув 
курсларини 
яратиш 
ва 
ўқув 
режаларини 
такомиллаштириш; 
• Европа олий таълими ва илмий тадқиқотларига эътибор қаратилишини 
ва рақобатбардошлигини таъминлаш. 
Европа давлатлари ўз олдиларига олий ўқув юртларининг барча 
дастурлари ва фанларининг мослигини тан оладиган билимларни 
баҳолашнинг ягона тизимини (

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish