Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

369
тиржам қабул қилади? Бу нимадан далолат? Бунда ким
­
нинг айби кўп? Эркагу аёл ўртасидаги ўзаро муносабат
­
даги одобу ҳаё асли ўзларида бўлмаган, бўлса­да, фар
­
зандига беролмаган эътиборсиз ота­она айбдорми? Ёки 
бўлмаса, ота­онасидан ўзаро жанжалларидаги ҳаёсиз 
сўзлардан бошқа нарсани ололмаган, қалби тарбияга 
муҳтож бўлган бир пайтда, уйдагиларидан одобу ахлоқ 
бобида бирор насиҳат эшитмай, атрофидаги хулқсизлар 
қалбини забт этган фарзанд айбдорми? Боланинг дарс
­
ларни ўзлаштиришини бир кунда, бир ҳафтада, лоақал 
бир ойда бир бора назорат қилишни унутган ҳафсаласиз 
ота­она айбдорми? Ёки назоратсиз қолган, ўз эрки ўз 
қўлида бўлиб қолган, бунинг натижасида кўнгли тусаган 
ишни қиладиган ўғил ёки қиз айбдорми?
Хуллас, тарбия жараёнида бу борадаги эътибор бери
­
шимиз лозим бўлган жуда муҳим масъулиятли вазифа
­
ларимиз исталганча топилади. Зеро, давомчиларимиз 
бўлган азиз фарзандларимиз бу дунё ва охиратда раҳмат 
келтирадиган, салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етиш
­
лари учун сизу бизнинг гўзал тарбиямизга жуда ҳам 
муҳтождир. 
Ахлоқсизликнинг жамиятга зарари
Балоғатга етган йигит катта кўчага ёки умумий ис­
тироҳат боғларига қараса, нимани кўради? Филм, газета, 
журналлар ва кўчадаги эълон ёзилган реклама тахтаси
­
да ярим яланғоч қизлар суратига кўзи тушади. Кишилар 
ярим яланғоч аёлларнинг ҳаёсиз суратларини кўриб, ал
­
данади. Қанча ахлоқсиз йигит­қизларнинг кўчада сайр 
қилатуриб, ҳаёсиз сўзларни айтишларини эшитамиз.
Комил инсон сифатида шаклланиш учун халал бера
­
диган, ўсмир ёшдаги ўғил­қизларнинг тўғри йўлдан ози
­
шига яна бир сабаб бу дўст танлашдаги хатодир. Чунки 
ёмон дўст йўлдан оздирибгина қолмай, бу йўлдаги гу­
ноҳ ишларни ҳам бажаришга бошлайди. Агар фарзанд 
ақлу фаросатдан анча олис бўлиб, қилаётган ишининг 
www.muslim.uz


370
Оилада фарзанд тарбияси
охирини ўйламайдиган ношуд бўлса, бунда “дўсти”нинг 
омади чопади ва режаси тез амалга ошади. Қарабсизки, 
янги “дўст”нинг домига илинган ғўр бола ҳар бир ишни 
“қойиллатиб”, керакли маблағни ҳам “дўсти” ўй ла га­
нидан зиёда қилиб топиб келаверади. Бундан “оқи ло на” 
фойдаланган иккала ҳамроҳ нафс шайтон бу юрган иш
­
ларни тинимсиз бажараверади. Қилаётган иши нинг но­
тўғрилигини айтган катталарнинг берган танбеҳлари дан 
бироз кўнгли хижил бўлса­да, аммо бир муддатдан сўнг 
барча иши силлиқ бўлиб, изига тушиб кетадигандек тую
­
лади гўё. Эсли­ҳушли фарзанд билиб­билмасдан бадхулқ 
инсонга дўст тутиниб қолгудек бўлса, ундан қочишга 
ҳаракат қилади­ю, аммо ундан оз миқдор бўлса­да, ил
­
лат юқтиришининг эҳтимоли юқори. Халқимиз орасида 
ҳикматли нақл бор: “Қозонга яқинлашсанг қораси, ёмон
­
га яқинлашсанг балоси урар”.
Асли бу каби пурмаъно мақолнинг пайдо бўлишига 
сабаб бўлган Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) муборак ҳадисларига мурожаат қиламиз:

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish