Усмонхон алимов


«Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

«Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм 
қилганида – ҳеч бир мўмин ва мўминага 
(уни бажа
­
риш ёки бажармаслик)
 ишларида ихтиёр бўлиши мум
­
кин эмасдир...»
 
(Аҳзоб, 36).
Миллатимизга хос, замонага мос бўлсин
Аёл, мўътабар зот, беназир хилқат. Унинг латофати, 
ҳаё­ибоси, иффати, меҳри ҳар қанча мақтовга лойиқ. 
Чунки у дуру гавҳарга ўхшайди. Гавҳар шунинг учун 
ҳам эъзозга лойиқки, у ерга тушса синади, қадри пасая
­
ди, зийнатини йўқотади. Шу боис у эҳтиёткорлик билан 
авай либ асралади. Аёл ҳам шундай. Эҳтиёткорлик билан
муносабатда бўлинмаса, гулдек нозик қалбига озор етиб 
қолиши мумкин.
Дунёда ҳеч бир дин аёлларга Ислом динидек катта 
эътибор билан қараган эмас. Ислом дини аёлларга му
­
носабатни кишиларга бўлган яхшилик ва эзгулик мезо
­
ни қилиб, аёлни бокира қиз, опа­сингил, жуфти ҳалол 
ва мўътабар она сифатида юксак эъзозлайди. Уларга 
ҳурмат билан моддий таъминотларини эркаклар зимма
­
сига юклайди. 
Тарихдан маълум, жоҳилият даврида аёллар барча 
инсоний ҳуқуқлардан маҳрум эдилар. Уларга ниҳоятда 
паст назар билан қараларди. Ҳатто аҳвол шу даражага 
етгандики, баъзи араб қабилаларида қиз фарзанд ту ғи­
лишидан жоҳил оталар ор­номус қилиб, қизларини ти
­
риклай қаро ерга кўмиб юборарди. Ислом дини бундай 
мудҳиш одатларга барҳам берди. Ер юзида ўзининг адо
­
латли кўрсатмалари билан ҳамиша устувор бўлган Ислом 
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

361
дини наинки комил, эзгу қалбларнинг, балки катта­кичик 
ҳар бир инсоннинг ирқи, миллати ва эътиқодидан қатъи 
назар, ўзгалар тарафидан таҳқирланиши, хўрланиши ва 
хорланишига асло йўл қўймайди. Айниқса, аёл зотини 
доимо улуғлаб, авайлаб­асраш ҳаракатида бўлади.
«Жаннат оналарнинг оёғи остидадир», дейдилар Пай­
ғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). 
Ана шу ҳадиси шарифнинг ўзи ҳам мусулмон оламида 
аёлнинг нечоғли эъзозланганига ёрқин далилдир. Аёл
­
нинг бу қадар қадрланиши, аввало, унинг тўғри эътиқоди, 
яхши ахлоқ­одоби, ички дунёсининг гўзалли гига боғлиқ­
дир. Шу билан бирга, унинг ўзини тутиши, туриш­турму
­
ши, ҳатто, кийиниш маданиятига ҳам тааллуқлидир. Чун
­
ки кийган либоси унинг ички дунёсидан, ҳаё­ибосидан 
далолат беради, иффат ва виқорини белгилайди.
Исломда кийинишга ҳамиша катта эътибор берилган. 
Кийимнинг доимий озода, кишига мос, ярашиқли ва 
иқлим шароити учун қулай бўлиши уқтирилган. Ли бос­
лар очиқ­сочиқлиги билан бегоналар диққатини жалб 
қиладиган, шаҳвоний ҳисларни қўзғатадиган бўлмас­
ли ги лозим. Ҳозир бозорларда сотилаётган, айниқса, 
“мода” деб тарғиб қилинаётган баъзи чет эл кийимла
­
рини гапирмай илож йўқ. Улар адабсизлик, ҳаёсизликни 
тарғиб қилади, десак муболаға бўлмайди.
Қизларнинг ниҳоятда ғалати тикилган шимлар кийи
­
ши, киндикларини очиб юриши, қулоқларига керагидан 
ортиқча сирғалар, ҳатто баданларига ғалати тақинчоқлар 
тақиб юриши миллатимизга хос эмас. Баданига суратлар 
чиздириш эса мутлақо офатдир.
Замонамизнинг баъзи йигитлари ҳам қизлардан қо­
лишмайди. Уларнинг шимлари шундай ғалатики, ки­
йим баъзи аъзоларимизни ёпиш учун хизмат қилиши 
кераклиги унутилгандек гўё. Турли ёрқин бўёқли, ажи­
бужи расм ва ёзувлар солинган футболка, гоҳида ички 
ки йим ҳисобланган майка кийиб олади. Бош кийим 
ўрнига ғалати шапкалар, ҳаммаси чет эл “мода”си ва на
­
www.muslim.uz


362
Оилада фарзанд тарбияси
муналари асосида тикилган. Бундай кийинган боланинг 
кўринишидан қайси миллатга мансуб эканини аниқлаш 
имкони бўлмайди.
Баъзан кўчада сал ғайритабиий кўринишдаги йигит
­
ларга дуч келамиз. Ҳар икки қулоғида зираклар, деярли 
ҳар бир бармоғида узук, билаги ва тирсаги билан елка 
оралиғида ҳам тилла занжир. Бу кийим, тақинчоқлар 
қандай маданиятни, қайси маънавиятни тарғиб қи ла­
ди? Ахир шифокорлар бу ишларнинг барчаси инсон соғ­
лиғига катта зарар етказишини ҳар томонлама исботлаб 
беряптилар­ку?
Мутахассисларнинг тадқиқотлари хулосасига кўра,
барча миллий кийимларимиз нафақат маънавияти миз­
ни, балки баданимиз, аъзоларимизни ва саломатли­
ги мизни ҳар жиҳатдан муҳофаза қилар экан. Ёки дўп­
пиларни олайлик. Ҳар вилоятнинг ўзига хос дўпписи 
бўлиб, уларга солинган нақшлар чуқур маъно, диний ва 
миллий қад рият ҳикматларини ифодалайди.
Энг ачинарлиси, баъзан миллий кийимлар кийиб кў­
чага чиққан кишига ажабланиб нигоҳ ташлайдиганлар 
кўп. Баъзида эса дўппили одам олдига келиб, ҳатто таъ
­
зия билдирган бўлишади. Жаҳон афкор оммаси наздида 
ҳурмат­эҳтиромга эга халқимиз ўз миллий­диний қад­
риятларини йўқотмаган, уларни ҳимоя қила олган ва 
мумкин бўлса, замон талабларига мос равишда ривож
­
лантирилган либослар ва бошқа санъат турларига эга.
Баъзи мўътабар манбаларда либосларнинг саломат
­
ликка таъсири тўғрисида бундай маслаҳат­тавсиялар бе
­
рилган: либоснинг ранги кишининг ёшига, кайфиятига, 
муайян жамиятда тутган мақомига мос бўлиши керак. 
Гулдор, қизил ранг аралашган либослар эркак ларга ду
­
руст бўлмаса­да, аёлларга ярашади. 
Либоснинг кенглиги борасида ўртачалик – меъёрга ри­
оя қилиниши керак. Аъзолар сиқиладиган даражада тор, 
жисмга ноқулайлик келтирадиган ва ҳаракатланишга 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish