Усмон носир ҳаётига бир назар



Download 6,75 Mb.
bet1/7
Sana23.05.2022
Hajmi6,75 Mb.
#607525
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
RISOLA MILLAT FIDOYILARI 08.07.2021 (2)


УСМОН НОСИР ҲАЁТИГА БИР НАЗАР

Халқимиз бугунги кунда ўз тараққиётининг муҳим тарихий чорраҳасида яшамоқда. Мустақилликка эришган халқимиз Республиканинг миллий давлатчилигини, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий камолотини таъмин этувчи ўз йўлини танлади ҳамда келажаги буюк ҳуқуқий давлат ва фуқоролик жамияти қуришда маълум ютуқларга эришиб бормоқда. Ўзбекистонинг биринчи Президенти Ислом Каримов айтганидай: “Бу мураккаб ва маъсулиятли палладир. Ҳозир яшаб турганларнинг тақдиригина эмас, балки уларнинг фарзандлари, невараларининг ҳам тақдири, келажак авлодларининг ҳам тақдири шунга боғлиқ бўлади”1.


Бу кўҳна заминда, Аллоҳга шукуроналар бўлсин, ҳали кўп авлодларимиз келиб яшайдилар. Биз уларга қандай тузум, қандай давлатни яратиб қолдирамиз, биздан сўнг ер, сув, ҳаво, одамзод насли, хулқу-атвори қай аҳволда қолади? Келгуси авлодлар ҳам ўз насабларига кўз тикиб, одамдай яшаш умидида кутмоқдалар бизнинг авлодларимиз ўтмиш хатоларини эса такрорламасликка ҳаракат қилади деган умидимиз бор. Тан олишимиз лозимки, Ўзбекистонда тикланиш йиллари бениҳоя оғир кечди. Мазлум халқнинг озодлиги, эркин турмушни барқарорлаштириш йўлида бор кучини сафарбар этишга тўғри келди. Бугун бизга мустақил Ўзбекистонда яшаш ва фаолият кўрсатиш бахти манзур бўлди.
Шундай бўлсада, ўтмиш аждодларимизни доимо хотирада сақлашимиз, ноҳақ айбланганларни доимо хотирада сақлашимиз, қатағон қилинганлар, қораланганлар ҳақида тарихий ҳақиқатни тиклашимиз лозим. Биз яшаётган шундай осуда, тинч, фаровон хаётимиз ота-боболаримизнинг жонлари эвзига келганини билиб яшамоғимиз, уларни келажак авлодга холисона етказиб бериш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Рус мастамлакачилиги даврида ўз ватани ва миллат шани учун кураш олиб борган инсонлар бизнинг миллатимиз гултожилари улар ўзбек дэган миллатнинг мазлумлар қўлига ўлиб кетишини ҳамда мазкур миллатнинг йўқ бўлиб кетишини олдини олиш учун ўз жонларини гаровга қўйган фидоийлардир.
Маълумки, ўтган асрнинг 20-40-йилларида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Йўлдош Охунбобоев, Турор Рисқулов сингари юзлаб ҳамюртларимиз дадил ҳаракат қилишди. Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий, Боту, Усмон Носир сингари бир-биридан истеъдодли миллат фидоийлари, адиблар, маърифат тарғиботчилари, зиё тарқатувчилар ўз ижодлари билан миллий маданият тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишди. Бироқ, тақдиримизга қора доғ бўлиб тушган 30-50-йиллардаги қанчадан-қанча ҳалол, меҳнаткаш инсонларнинг умрига зомин бўлди.2
Манашундай юрт равнақи миллатимизнинг юксалиши учун хизмат қилган ўзбек шеъриятининг ёрқин юлдузи, эрк куйчиси номини олган машхур шоир Усмон Носир сермаъно, мафтункор шеърлари билан халқнинг ҳурматига сазовор бўлган ижодкордир. У 1912-йил 13 ноябрда Наманган шаҳрида дунёга келди.3 Унинг шеърияти ХХ аср ўзбек поезиясининг кўплар етолмаган чўққиларини забт этди. Бўлажак шоир тўрт ёшида отасидан айрилди. Аввал тоғаси қўлида, 9 ёшидан эса ўгай отаси Носир ота қўлида тарбияланди. Шоирнинг ўгай отаси Носир ота Сирдарёда қамиш заводида кўп йиллар директор бўлиб ишлаган. Ишлаган вақтларида Носир ота бир хафтада бир маротаба Тошкентга Усмон Носир ҳамда онаси Холамбибининг олдига келиб турган.4
1936-йилнинг баҳори. Усмон Носир Тошкентдан Қўқонга келиб Носир отага ўзининг дўсти Нуриддин Ўлмасбоевга катта синглиси Равзахонни турмушга бериш нияти борлигини айтади. Усмон Носирнинг дўстлар ва оила даврасида ҳам хурмати балад бўлгани учун отаси унга розилик беради. Тўйни ўтказиб Усмон Равзахонни Тошкентга кўчириб келади. Бир оз вақт ўтгач, Усмон Қўқондан бутун оиласини Тошкентга кўчириб келиш ниятида яна Қўқонга бориб: «Енди ҳаммамиз бир жойда бўлайлик», деб отасини кўндиради. 1937-йилнинг баҳорида Усмон оила аъзоларини Тошкентга, Чақар маҳалласидаги бир қариндошиникига олиб келади. Икки ойлар дўсти Нодирбек топган шу маҳалладаги Йўлдош қассоб дэган кишининг уйида ижарада турадилар. Носир ота ҳовли ахтариш билан шуғулланади. Шу кезларда Усмон бир куни уйга бироз май ичган хафа бўлиб кириб келади. Усмон онасига: «Бугун мени ёзувчиликдан ўчиришди, деб айтди. Нимагалигини ўзим ҳам билмайман». Она шўрлик ўғли миллатчиликда айбланиб, Ёзувчилар союзида «иши» муҳокама бўлганини билмасди.
Усмон Носирнинг қилмаган гунохлари учун жавоб беришидан ўйланиб ўзини ўзи еётганини кўрган онаси ҳам қаттиқ эзилар эди. Буку майлига унинг алданишичи, Усмонга ёзувчилар саюзида ишлайдиган раҳбарлардан бири: «Айбингни бўйнингга ол, кейин гуноҳинг йэнгиллашади. Мен сенинг тарафингни олиб, оқлаб чиқаман. Егилган бошни қилич кесмайди, ахир!» деб авраганини ўз қулоғи билан эшитган инсонлар бор.
Мажлис охирида «айбланувчи»нинг ўзига, шоир Усмон Носирга сўз берилади. У ҳалиги раҳбар «айтганини» қилиб, айбини бўйнига олади. Лекин қайси айбини?! Ўзи ҳам билмасди... Ўша «маслаҳатчи» дик этиб ўрнидан турадию: «Ана, кўрдингизми, у айбини бўйнига оляпти! Унга орамизда ўрин йўқ. Союздан ўчирилсин дэганлар қўл кўтарсин!» дейди. Ана қаранг ўша даврларда яшаган инсонларни ёш ижодкорни кўра олмасда уни нобут қилишга хисса қўшганига нима ҳам деймиз5.
1937-йилнинг 14-июлида Усмон Носир ҳонадонига кутилмаган меҳмон кириб келади. Ўзини НКВД ходими ўртоқ Мансуров деб таништиргач, уйда тинтув ўтказиш ваколати берилганлигини баён қилди. У устамонлик билан ишга киришади. Усмон Носир деразанинг тепа тоқисига икки қўлини тираганча индамай турарди. Ногаҳон эшикдан йиғлаб кириб келаётган синглиси Равзахонга кўзи тушади. «Синглингиз ўлсин, ака! Мени нима учун бу ерларга олиб келгандингиз, акажон...» деб бўзлар эди у. «Розочка... Розочка, йиғлама, синглим!» дейди жовдираб Усмон ва синглисини бағрига босади. Пешонасидан ўпади. Равзахон акасининг бағрида ҳушидан кетади. Усмонга хонадан чиқишга рухсат йўқлиги учун Равзахонни унинг қўлидан олиб ҳовлининг нариги бетидаги уйга киритадилар. Тинтув соат тўртгача давом этади. НКВД ҳеч нимадан қайтмайди. У ўз зиммасидаги вазифани “сидқидилдан” бажаришга ҳаракат қиларди. Шоирга тегишли барча ҳужжатлар, қўлёзмалар, фотосуратлар, қайдлар бир жойга тўпланди. Улар бир чамадон ва бир қопга жойланди. Ҳибсга олиш чоғида шоирнинг ёзувчилар уюшмасига аъзолик билети паспорти, ён дафтари, Лермонтов ва бошқа рус шоирларнинг асарларидан қилган таржималари мусодара қилинган. Жиноий ишда сақланаётган ҳужжатлар қайд қилинишича, шоир “миллатчилар тазйиқига учраб, асарларини бузиб таржима қилгани” учун айбланган. Усмон Носирни олиб кетишгач, ундан узоқ вақт ҳеч қандай дарак бўлмади. Оила аъзолари ундан ҳабар олиш мақсадида кимга мурожат қилишини билмай, бошлари қотган6.
Ўзбек халқига Усмон Носирни тутқинликдан сўнг тирик кўриш, унинг бетакрор шеъриятига маҳлиё бўлиш насиб этмади. У бевақт жуда ёшлигида бандаликни бажо келтирди. 25 ёшда тутқинликка маҳрум бўлган Усмон Носир ўн йил чор деворда бўлиши лозим эди. 32 ёшида оғир хасталик боис ўлим олдида таслим бўлди. (айрим манбаларда Усмон Носир Магаданнинг совуқларида қўлларини совуқ уриб кесиб ташлаганлиги ҳақида баён этилади) Усмон Носирни қамоққа олишганда Асад Йўлдошев жумҳурият ички ишлар халқ комиссарлигида терговчи бўлиб ишларди. Ўша кезда топширилган бир қатор ишларни баҳоли-қудрат олиб борар эди. Шу орада бирин-кетин Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, сингари ўша давр адабиётининг кўзга кўринган намоёндалари ҳибсга олинди. Уларга ҳатто тушларига кирмаган айблар қўйилди. Асад Йўлдошев бевосита Усмон Носирни сўроқ қилишда қатнашмасадан хизмат юзасидан унинг тергов материаллари билан тўқнаш келарди. Энг даҳшатлиси у шоирга қўйилаётган айбларнинг асоссизлигига амин бўлсада, қўлидан ҳеч нарса келмасди. Ордан қанча кўп вақт ўтмай, ишончини оқламаган ва “халқ душманига” ҳайриҳоҳлик билдиргани учун А. Йўлдошев узоқ тўрткўл шаҳридаги суд идорасига ишга юборилади7.
Хуллас, 30-50-йилларда қанчадан-қанча ўзбек зиёлилари, давлат арбоблари ва раҳбарлари, шоиру ёзувчилар, энг кўзга кўринган давлат раҳбарлари қатағон қилиндилар. Уларнинг бўйинларига йўқ айбларни қўйдилар. Буларнинг оилаларига душман сифатида қаралди. “Халқ душманининг” оиласи сифатида хўрлашдилар, ўқишдан ва ишдан ҳайдадилар. Бошпанасиз қолдирдилар.
Усмон Носир 6 та шеърий тўпламини чоп эттирди, шунингдек шеърий достон яратди. Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш жоизки, мустақиллик -йилларида мустабид совет тузуми даврида нохақ айбланганларнинг оқланиши, уларнинг ҳаёти ва фаолияти ижодининг ҳаққоний ёритилиши “бизнинг жафокаш, олийҳиммат халқимизга нисбатан уюштирилажак ҳар қандай уйдирма ва бўҳтонлар охир-оқибатда қоп-қора тутундек бурқсиб, йўқлик сари даф бўлиши муқаррар эканлигини яна бир карра тасдиқлайди”8. Аслида мазкур жараён миллат зиёлиларининг давлатни юксалиб кетишини олдини олиш мақсадида қиришдан иборат эканлигини хаммамиз аниқ равшан биламиз. Айнан зиёлиларнинг қатағон қилиниши эса миллатчилик эмас балки барча миллатларнинг гуллаб яшнаши учун қилган ишлари тебратган қаламлари ўзларининг нобут бўлишига олиб келгани энг ачинарли холдир.
1987-йилда шоира Мукаррама Муродова билан шоирнинг жияни Нодира Рашидова Кемерова заводларининг бирида, Усмон Носир хотирасига пўлатдан ёдгорлик ясаттириб, уни рамзий қилиб маҳбуслар қабристонига ўрнатиб келишди.
Усмон Носир ўлимидан сўнг 1956-йилда оқланди ва ССР ёзувчилар уюшмаси аъзоси деб қайта тикланди. Ёш ёзувчи Нодира Рашидова Усмон Носирнинг 75 йиллиги муносабати билан 1987-йилда “Қанот қоққан каптарлар” номли пъэсасини ёзди. Шеърият мухлисларининг умидлари катта эди. Унинг бир-биридан нозик ва нафис сатрлари қалбларни мум этганди. У шеърият оламига хайқириб, бутун вужуди билан кириб келди. Шоир юз йилларга татигулик асарлар битишни ният айларди. Одатда, унинг истеъдодини бамисоли қайноқ булоққа ўхшатишарди. Ана шундай бир дамда...Усмон Носир чиркин қамоқ хоналарида ҳам ёруғ хур кунлар келишига умид билан боқиб яшади, у ўзини юртдошларига, шеъриятпарвар халқига ҳар доим керак, деб билди. Шоир туғилган заминда уни интизорлик билан кутишаётганига амин эди. Яшашга бўлгаган илинж Усмон Носирни ижод қилишга ундади. У жисмонан эзилган, руҳан ва қалбан босиб, топталган бўлсада, теран фикрлай олиш қудратидан, зийрак ақлдан асло маҳрум эмасди. “Нима учун бу ерда ўтирибди? Қайси айби учун?” Шундай аҳволлар гирдобида ақли озар даражада ғовлайди. Зеро, бу саволларга ўша кезда жавоб топиш амри маҳол эди! Қийин эди. Узоқ Сибир тутқинида Усмон Носир ва атрофдагиларни хақиқат тантанасига ишонтира олди. Афсус ва надоматлар бўлсинки, кун сайин унинг умр сониялари дарз кетаётган эди. Шунга қарамай у қил устидаги митти юрагининг ҳаракатини бетиним ижодга сарфлади. Бугунги кунда: шоир ўша кезда Сталинни севмасди, уни оғир қисмати учун тинмай лаънатларди. Дейиш жуда ҳам тўғри бўлмаса керак. Унинг халқлар доҳийсига хурмати баланд бўлган. Аниқроғи уни ардоқлар, итоат этарди. Шу боис унинг миллат тимсолига айланиб қолган номини бот-бот тилга олади. Ёки рўй бераётган бедодликдан Сталинни мутлақо беҳабар деб англайди. Агарда шундай деб ўйламаганда, унга шахсан хат билан мурожаат этмаган бўлармиди? Музликда совуқдан қалтираган шоир Сталинга ўзининг қисқа ижоди ҳақида хисобот йўллашга жазм қилармиди? Зеро, бу билан у ўзи учун номаълум бўлган хақиқатни ойдинлаштирмоқчи эди, холос9.
Халқнинг асл фарзандлари хибсда, фронтда эса она-Ватан тақдири ҳал бўлаётган бир кезда Усмон Носирнинг титроқ сўл қўли билан битилган оташин сатрлари кўрсатилган манзилгоҳ бўйича етиб келганлиги кўпчиликка маълум. Аммо, бу юмушга айрим маъсул шахсларнинг ўз вақтида эътибор бермагани юракни қон қилади. Нэга улар узоқ Сибирда битилган ўзбек шеърий романига бунчалик бефарқ қарашди? Усмон Носир бор йўғи 6-7 йил қалам тебратди, шу қисқа вақт ичида 5 та шеърий тўпламни китобхонларга тортиқ этди. Дастлабки асарлари у хали 20 ёшга етар-етмас ёруғлик юзини кўрганди. Ўзбек халқига Усмон Носирни тутқинликдан сўнг тирик кўриш унининг бетакрор шеъриятига маҳлиё бўлиш насиб этмади. У бевақт жуда ёш бандаликни бажо келтирди. Аниқроғи унинг ўлимини тезлаштиришди. Қафасга асло ўрганмаган доим эркин қуш бўлишни орзу қилган шоирнинг митти юрагини кишанлашди. Албатта, бу хўрлик унинг ёш жонига завол бўлди десак асло хато бўлмас. 25 ёшида тутқинликка махкум бўлган Усмон Носир 10 йил чор деворда бўлиши лозим. Аммо ҳайқириб, эркин парвоз қилишга одатланган шоир 32 ёшида оғир хасталик боис ўлим олдида таслим бўлади.
Мана бугун мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Ширзиёев отaшин шоир, тaржимон вa дрaмaтург Усмон Носир тaвaллудининг 110 йиллигини кенг нишонлaш тўғрисидa ПҚ-125-сон қарорининг имзоланиши ҳам шоир хаёти ва фаолиятини янада кенгроқ ўрганишга йўл очиб берди десак муболаға бўлмайди.





Download 6,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish