Н уриддин Ерматовга 1922-1926-йиллар Фарғона вилоятидаги Ўзбек педагогика техникумини тамомлагани тўгрисида шаҳодатнома берилган.
Н уриддин Ерматовнинг 2 ойлик Молиявий-иқтисодий курснини тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжат
Уруш-йилларида Нуриддин Ерматовни кассир лавозимида комондировкага жўнатиш тўғрисида
1947-йил 22 февралда Нуриддин Ерматовга тўртинчи 5-йилликда Халқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифларни юбориш тўғрисида. Молия вазири ўринбосаридан
Россия Федерацияси Прокуратураси томонидан Нуриддин Ерматовни оқлаганлиги тўғрисида маълумотнома
Ў збекистон Республикаси Прокуратураси томонидан Нуриддин Ерматовни оқлаганлиги тўғрисида маълумотнома
ЮРТГА САДОҚАТ БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛГАН ИНСОН ХАЛҚ ҚАЛБИДА МАНГУ ЙАШАЙДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 27 март куни қабул қилинган “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини халқимиз катта қувонч билан кутиб олгани бежиз эмас. Бу қарорнинг аҳамияти ва қадрини, айниқса, ўша долғали кунларнинг гувоҳи бўлган катта авлод вакиллари жуда теран англайди. Уларнинг хотиралари, фикрлари ёшлар учун бебаҳо манбадир.
Кўп йиллар Шароф Рашидов билан йелкама-йелка ишлаган Ўзбекистон фан арбоби, академик Оқил Салимов билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқуловнинг суҳбати яқин тарих ҳақиқатлари, Шароф Рашидовнинг атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи сифатида ел-юртимиз олдидаги унутилмас хизматлари ва инсоний хислатлари ҳақида бўлди.
Халқимиз ел-юрт учун жон куйдириб ишлаган, шу улуғ йўлда умрини тиккан фарзандларини ҳамиша еъзозлаган. Мустақиллик арафасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов жасорати билан ҳақиқат қарор топгани – “пахта иши”, “ўзбеклар иши” дэган тамғалар билан айбланиб, ноҳақ қамалган юзлаб инсонлар, жумладан, Шароф Рашидов номининг оқланиши бунинг яққол исботидир.
Бу улуғ сиймонинг шахсияти ва фаолиятида мужассам бўлган ноёб фазилат ва хислатларни яна бир бор ёдга олиб ўцак, мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ўйлайман. Яқин ўтмишимиздаги мураккаб даврларда Шароф Рашидовнинг республикамизни қарийб чорак аср давомида бошқариши албатта осон бўлмаган. Бу тарих ҳақиқатларини бугун, айниқса, ёш авлодларга еслатиш-англатиш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Дарҳақиқат, тарихни билмай туриб, бугунги кунга баҳо бериб бўлмайди. Яхши биласиз, ўша даврларда ҳар қайси иттифоқдош республика раҳбари собиқ Марказ чизиғидан чиқмасдан фаолият олиб боришга мажбур эди. Шунга қарамай, Шароф Рашидович республикамиз, халқимиз равнақи учун ўзини аямасдан меҳнат қилди. Республикамиздаги жуда кўп иншоотлар, муҳим объектлар қурилиши айнан унинг номи билан бевосита боғлиқ эканини ел-юртимиз яхши билади. Энг муҳими, буларнинг барчаси нафақат ўша давр, балки келажакни ўйлаб, узоқни кўзлаб амалга оширилган. Бир мисол: ўша пайтларда Мирзачўл, Қарши, Жиззах, Ёзёвон, Сурхон-Шеробод чўлларининг ўзлаштирилиши натижасида миллионлаб гектар қўриқ ерлар очилди, пахтазору буғдойзорлар, боғ-роғлар барпо қилинди. Бугунги кунда бу ҳудудлар халқимизнинг фаровон ва тўкин ҳаёти учун хизмат қилмоқда.
Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга Навоий, Зарафшон, Янгиер, Гулистон каби ўнлаб шаҳарлар бунёд этилди. Мустақиллик -йилларида Ўзбекистоннинг табиий бойликларини қайта ишлаш борасидаги йирик индустрияга ўша вақтлар пойдевор қў-йилган, дэсак, хато бўлмайди.
Шароф Рашидович улкан давлат арбоби, таниқли адиб бўлишига қарамасдан, ниҳоятда камтар, самимий, одамларга меҳрибон инсон эди. У юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида, қурилиш майдонлари ва далаларда, саноат корхоналарида бўлиб, турли касб эгалари, оддий одамлар билан мулоқот қилишни хуш кўрарди. Шундай сафарлар чоғида ел-юрт ҳаёти учун муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган масалалар бўйича режалар ишлаб чиқиларди.
Халқимиз Шароф Рашидовнинг пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг бугунги салоҳияти ва замонавий қиёфасини яратишда беқиёс хизматлари сингганини яхши билади ва юксак қадрлайди. 1966-йилги зилзила оқибатида вайрон бўлган турар-жойлар, маъмурий бинолар, корхоналарни тиклаш, бошпанасиз қолган ва яна узоқ ўлкалардан кўчиб келган одамларни уй-жой билан таъминлашнинг ўзи бўлмаган. Бугун пойтахтимиздаги метрополитен хизматидан фойдаланаётган, театрлару музейлар, санъат саройлари ё са-йилгоҳларда бўлган ҳар бир инсон Шароф Рашидовнинг порлоқ хотираси олдида ҳурмат бажо етади.
Дарвоқе, Тошкент метрополитени қурилишига собиқ Марказ дастлаб қарши чиққан. Ҳали зилзилани, ҳали ерости сувларини баҳона қилиб, бу лойиҳани амалга оширишга йўл бермаган. Шароф Рашидов метро Тошкент ҳаёти учун нақадар катта аҳамиятга эга эканини инобатга олиб, энг билимдон ва тажрибали мутахассислар иштирокида таҳлилий маълумотлар тайёрлатиб, пойтахтимизда метрополитен қуришга барча асос борлигини исботлаб берган эди.
Собиқ Иттифоқ миқёсидаги кўзга кўринган сиёсий арбоблардан бири сифатида Шароф Рашидовнинг ташқи сиёсатдаги фаолиятини, афсуски, кўпчилик яхши билмайди. Масалан, 1966-йили Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можарони тўхтатиш бўйича қабул қилинган тарихий битимга еришишда Шароф Рашидовичнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлган.
У АҚШ ва СССР ўртасида ядро урушига олиб келишига бир баҳя қолган «Кариб танглиги» муаммосини бартараф етишда, Куба раҳбарлари билан музокаралар олиб боришда фаол қатнашган эди. Кўплаб мамлакатларга сафарларда СССР делэгацияларига раҳбарлик қилган эди. Бунга яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Шароф Рашидов дунёдан кўз юмганида, аввало, ўзи умр бўйи ҳимоя қилган, содиқ бўлиб хизмат қилган тузум унга хиёнат қилди, хотирасини таҳқирлаб, қабрини кўчирди. Оила аъзолари ва қариндош-уруғларини таъқиб этди. “Рашидовчилик” дэган бўҳтонни ўйлаб топиб, юзлаб бегуноҳ одамларни қатағон қилди.
Бу ҳақда гапирганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 18 ноябрда Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувда, “яқин тарихимизда кечган ана шундай аянчли воқеалар мисолида мустақиллигимизнинг аҳамияти ва моҳиятини, қадр-қимматини янада теран англаб етишимиз, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришимиз шарт”, дэган сўзларини еслаш ўринлидир.
Ўша вақтлар Шароф Рашидовга қў-йилган “айб”ларда ҳам у инсоннинг халқимизга, маънавиятимизга, тарихимиз ва қадриятларимизга нақадар содиқ бўлгани кўриниб туради. Хусусан, ўша сотқинлик бошида туриб, ел-юртимиз нафратига учраган кимсалардан бири матбуотдаги интервюсида шундай дэган: “Рашидовнинг миллатчилик туйғусидан келиб чиқиб, Темур каби қонхўр босқинчиларни улуғлаштиргани айниқса мэнга ёқмас эди”.
Орадан кўп ўтмай, ким ҳақ эканини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди-ку! Биринчи Президентимиз Ислом Каримов маънавий тикланиш ва янгиланиш ислоҳотларини улуғ аждодларимиз, хусусан, Амир Темур бобомизнинг муборак номи, бой мероси, хотираси ва тарихий сиймосини тиклаш асосига қурди. Соҳибқирон бошқа саркардалардан фарқли равишда бунёдкор шахс бўлгани, қайси жойдан бир ғишт олса, ўрнига ўн ғишт қўйдиргани, бир дарахт кестирса, ўрнига ўн кўчат ектирганини, буюк Темурнинг инсоният сивилизациясига қўшган ҳиссасини дунёга яққол исботлаб берди.
Ислом Абдуғаниевич ана шундай улуғ сиймоларимиз қаторида Шароф Рашидовнинг ҳам порлоқ хотирасини тиклади. 1992-йил ноябр ойида Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллиги мамлакатимизда кэнг нишонланди. Биринчи Президентимиз, “Дақиқани абадиятдан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмаганидек, Шароф Рашидовнинг ҳаётини ҳам ўзбек халқининг тарихидан, ҳаётидан айри тасаввур қилиб бўлмайди», дея таъкидлаганларида ниҳоятда ҳақ эди.
Шароф Рашидов ҳамиша миллий қадриятларимизга содиқ бўлган. Наврўз байрамини қадрлагани ҳам бунга далил.
Адабиётимиз ривожи, ижодкорлар учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги хизматлари туфайли юзлаб ёш шоир ва ёзувчилар, рассом ва композиторлар юзага чиққан. Шароф Рашидов атоқли ёзувчи бўлиш билан бирга, ижодкорларнинг ғамхўри, ҳомийси ва ҳимоячиси бўлганини ҳам яхши биламиз.
Дейлик, нима учун Тошкентда “Алгоритм” заводи қурилган? Бу корхонага Ал-Хоразмий номи берилганига эътибор беринг. Нима, бу завод учун бошқа ном йўқмиди?.
Нима учун ўша вақтларда қадрият ва урф-одатларимиз билан ҳукмрон тузум мафкураси ўртасида кўп боғлиқлик изланган? Чунки шундай қилмаса, тоталитар мафкура тазйиқи билан қадриятларимиз йўқолиб кетиши мумкин эди.
Мана, Наврўзни еслаяпсиз. Жиззахда Наврўзбулоқ дэган жой бор. Бу номни Шароф Рашидовичнинг ўзлари қўйдирган эди. Маҳаллий аҳоли қадимий байрамимизни ўша жойда нишонлар эди. У кишининг таклифи ва далдаси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Назир Сафаров “Наврўз” романини ёзган эди.
Шароф Рашидов қанчалик муҳим давлат ишлари, мана шундай сиёсий можаролар билан банд бўлмасин, Худо берган истеъдоди, сўз санъатига бўлган чексиз меҳри туфайли ижод оламини ҳеч қачон тарк этмади. Кўплаб роман ва қиссалар, шеърий асарлар, публицистик мақолалар яратди.
Айниқса, адибнинг “Кашмир қўшиғи” асари ўзбек адабиётида ўзига хос воқеа бўлганини кўпчилик ижодкор зиёлилар эътироф етади. Энг муҳими, бу асарда ёзувчининг дилидаги пинҳоний армони – озодликка интилиш ғоялари бадиий сатрларда ўз аксини топганини зукко китобхонлар яхши англайди. Адиб воқеаларни Ҳинд юртига кўчирган. Сабаби эса аён.
Рашидов илк босқичда ўзини марказий сиёсат тарафдори ва маҳаллий «нативистлик» тенденцияларининг танқидчиси сифатида намоён этди. Бу, пост-хруҳевча оттепелга ўша даврга хос эди, у ҳудудда билинмади ва бошқача фикрлашнинг очиқ кўринишларини кўрсатмади.
Маҳаллий ривожланиш ҳақида гапирганда, Рашидов муваффақиятни маҳаллий ҳаракатларга эмас, марказий ҳокимиятга мансуб деб билган. Рашидов партияни Марказий Осиё халқига меҳрибончилик қилувчи сифатида мақтаган ва пахтачиликда екинларни ихтисослаштиришни қўллаган. Рашидов: «ўзбек ишчиларини пахтачиликни – республика халқ хўжалигининг асосий ва етакчи тармоғини ривожлантириш истиқболлари айниқса қувонтиради» деб таъкидлаган.
1955 ва 1965-йиллар оралиғидаги ўн йиллик халқ хўжалигининг совет тизимида експериментлар ва ҳақиқий ўзгаришлар даври бўлди. 50-йилларнинг ўртасида Марказий Осиё республикаларида, пахтанинг қўл теримига барҳам бериш учун пахта терими ва машина турлари механизациялаш зарурати тўғрисида баҳс мунозаралар авж олди.
Хрушчев Тошкентдаги Ташселмаш бош агротехника корхонасига маълум турдаги терим машинасини ишлаб чиқаришни тўхтатиб, бошқа турини чиқариш юзасидан топшириқ беради. Бироқ, бошқа тури лойиҳалаштирилмагани туфайли, у заводнинг йиғиш линияларида бекор туриб қолган эди. Шу пайтнинг ўзида Иттифоқ Бош секрэтари «Ташселмаш» тракторлар ишлаб чиқаришини кўпайтиришни бошласин, деб талаб қилди, улар эса қўриқ ерларни ўзлаштириш компанияси сабабли бутун Иттифоқда кескин етишмасди. Бу ҳодисаларнинг талқинида, бу талаб «Ташселмаш» Қозоғистоннинг кўчманчи яйлов ерларга ишлов бериш учун тракторларни ишлаб чиқариши юзасидан эътироз билдирган маҳаллий лидерларга қарши бўлган. Хрушчев уларга очиқ ҳужум қилиб, уларни пахта механизациясига қаршилик кўрсатишда айблаган, ва норозиларни лавозимидан бўшатган. 1959-йил мартда, «Ташселмаш» заводи пахта териш комбайнлари ишлаб чиқаришни тўхтатган ва уч -йилда тракторлар ишлаб чиқаришни икки баравар кўпайтиришга еришган бўлсада, Ўзбекистон КП МК биринчи секрэтари Собир Камалов ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига Марказий Осиёда пахта етиштириш, қўриқ ерлар ва халқлар қардошлиги тарафдори бўлган Шароф Рашидов тайинланган.
Миллий масалада Рашидов «миллатлар қардошлиги» сиёсатига ишонган, у ҳар бир миллатни миллий бирлик сифатида тез ривожланишини, шунингдек қардошлик ўзаро ёрдам йўли орқали миллатларнинг бир-бири билан яқинлашишини мўлжаллаган. «Катта оға» ҳақидаги далилни (аргумент) Рашидов бир нечта омилга асослаган. Биринчидан, руслар Иттифоқда алоҳида ўринни эгаллаган, чунки улар социализмни жорий қилган биринчи миллат бўлган. Иккинчидан, Рашидовнинг фикрича, Марказий Осиё маданияти совет ҳукумати келгунича феодал, қолоқ ва експлуатацияга асосланган бўлган. Учинчидан, у тасдиқлаган, Марказий Осиёдаги инқилобий даврнинг прогрессив лидерлари русларни қўллаган, чоризмни эмас. Ниҳоят, у Марказий Осиёда инқилобдан кейинги ривожланиш Россия саҳийлигининг натижаси бўлган, ва Марказий Осиё турклари бунинг учун миннатдор бўлиши керак, деб ҳисоблаган.
Кейин Рашидовнинг миллий повесткаси курашишга чақирган: (1) миллатчилик ва шовинизмнинг барча шакллари ва қолдиқлари билан, (2) миллий устунлик ва ўтмишни идеаллаштириш тенденциялари билан, (3) коммунистик қурилишга ҳалақит берадиган одатлар ва расм русумлар билан.
Вақт ўтиши билан Рашидов миллий манфаатлар ва одатларга ташқи ҳамлалардан кўпроқ ҳимоялана бошлади, бироқ миллий маҳаллий интеллигенция орасида, еҳтимол у жойларда манфаатларнинг кучсиз ҳимоячиси бўлиб кўринган бўлса керак. 1963-йил у КПСС МК Ўрта Осиё бюросини, Ўрта Осиё совнархоз ва бошқа Марказий Осиё органларини тузиш ғоясини қўлламоқчи бўлган. Бирок бу ташкилотларнинг бири ҳам бир -йилдан ортиқ ишлаб тура олмаган.
Рашидов аёллар аҳволини яхшилаш тарафдори бўлган. У тез-тез бу ҳақида гапирарди, лекин гендерли тэнгликда унинг муваффақиятларини баҳолаш қийин. 1970-йиллар мобайнида Республика КП секрэтариатида битта ҳам аёл бўлмаган. Агар 1945-йилда республика партиясида аёллар 30 фоизга яқинни ташкил қилган бўлса, урушдан кейинги даврда бу улуш тез ва сэзиларли қисқарди. 1962-йилда у паст даражага – 13 фоизга тушиб, кейинчалик 1970-йиллар охирида 20 фоизга этди.
Ниҳоят, охирги мавзу – Рашидовнинг исломга муносабати. Бу жуда қизиқарли мавзу, чунки, Рашидов барча қолган -йиллар давомида амал қилган юқори даражадаги изчилликка қарамасдан, у ўзининг исломга қарашларини ўзгартирган. Ўзининг ислом тўғрисидаги илк изоҳларида Рашидов ислом ва христианлик орасидаги фарқни тан олмагандек туюлади. Уларнинг иккаласини «марксизм-ленинизм фани» инкор қиладиган диний бидъад сингари кўриб чиқилади. 1967-йили у, ислом эътиқоднинг бошқа шаклларига қараганда анча чуқур илдизларга эга деб таъкидлайди. У: «диний бидъатлар ҳали ҳам мавжуд. Ўтмишда ислом дини Шарқда жуда чуқур илдизлар тортган. шариатнинг барча қонунлари ва Қуръоннинг ақидалари инсонларнинг оилавий ҳаётини, шунингдек уларнинг ижтимоий муносабатларини бошқарган» деб ёзади. Рашидовнинг исломга муносабати Афғонистондан кейин ўзгарган ва уни янада муросасозлик позициясига олиб келган. Диний маросимлар чекланиши танқидини кескинликни юмшатишга интилиб, 1970-йилларда режим совет маросимларини яратиш орқали ески анъаналарни ва одатларни янгисига алмаштиришга интилган.
Ўзбекистон учун биринчи секрэтар Рашидов асосий ташвиқотчи бўлган. Марказий Осиёнинг кўплаб турклари учун ҳам у ҳудудий ташвиқотчи вазифасини ўтаган. Бошқа кўпчилик партия секрэтарлари сингари у вақтининг катта қисмини тақдимотлар, конференциялар, жамоат йиғилишларида, саёҳатларда ва бошқа маросимларда ўтказган. Унинг ходисаларни ўзгартириш, мукофотлаш ва жазолаш, натижаларга таъсир кўрсатиш қобилияти чекланган бўлган. Унинг лавозими нуфузи, шубҳасиз, унга баъзи ричагларни (дастаклар) берган. Бироқ, ўз сайловчиларига тўғридан тўғри чиқа олмаган, бу ричагдан миллий лидер сифатида фойдалана олмаган. Еҳтимол, унинг энг муҳим таъсири ички аренада бўлмаган, балки ташқи аренада, совет ташқи сиёсатининг «иккинчи шахси» сифатида бўлган.
Республикада «пахта иши» авж олаётган 1983-йилда кўп амалдорлар хўжасизликда айбланиб, ўз лавозимларидан озод қилинган. (1983-йилнинг январ бошида Андропов Рашидовга оғзаки ҳайфсан беради, бу ҳақиқатда ихтиёрий истеъфо тўғрисидаги таклифни англатган, –ред. изоҳи).
Рашидов префект бўлганми ёки паладин? Қайсидир маънода у униси ҳам, буниси ҳам бўлмаган. Унинг марказнинг ишончли биринчи секрэтари мандати бўлмаган ва унда ўз шахсий ҳукумат базасини ривожлантириш учун совет тизими механизмларидан фойдаланиш имконияти ҳам бўлмаган. У махфий миллатчи ҳам бўлмаган, бу ҳақида унинг тахминан 40 йил давомидаги сиёсий ҳатти ҳаракати айтиб турибди. Ўша вақтда у ўзининг яширин ғаразли қизиқишлари ҳақида еслатиб ўтмаган. ЦК биринчи секрэтари лавозимида Рашидовнинг бевосита давомчиси, Усмонхўжаев ҳам бир оз камроқ такомиллашган кўринишда шу позицияни давом еттирди, Рашидов сингари, миллийлик назариячиси ва совет «миллатлар қардошлиги» сиёсати тарафдори сифатида фаолият юритди.
Гарчи Рашидов охир оқибатда ўзини маҳаллий манфаатлар тарафдори бўлиб намоён етишга еришган бўлса, бу унинг шахсий қарашлари ёки унинг тақдиридаги ўзгаришлар сабабли бўлган. Лекин Марказий Осиё халқлари орасидаги маданий автономияга тикланаётган интилишлар, иқтисодиётни бошқарувчи тўқнашувчи тузилмалардан қониқмаслик, демографик ўзгаришлар ва ислом тикланиши марказ учун тўсқинликлар яратиши мумкин эди. Бутун СССРда «Иттифоқ лидери» моделидан ҳаттоки озгина четга чиқиш, сиёсатчи-пропагандистни ҳақиқий миллий лидер даражасига олиб келиши мумкин бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |