Услубий мажмуа асосида тайѐрланди. Т 2012



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/148
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#774437
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   148
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт. Рахимова М.Р. ўқув-услубий мажмуа. 2012

 
 
Умумтаълим дастурлари
Касб-ҳунар таълими дастурлари
 
 
9.4. Ўтиш даврида соғлиқни сақлаш тизими 
 
Бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий соҳанинг бир бўлаги 
бўлган соғлиқни сақлашга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда. 
Ҳозирги кунда бу соҳани ривожлантириш учун: 
- соғлиқни сақлаш тармоқлари замонавий типдаги янги техника ва 
технология билан жиҳозланмоқда; 
-замонавий жиҳозланган бино, иншоотлар қурилиб, фойдаланишга 
топширилмоқда; 
-кадрлар масаласи ва сифатига алоҳида эътибор берилмоқда. 
узилиш 
узилиш 


100 
Ўзбекистонда бу соҳага маблағ чегараланганлигига қарамай, аҳвол 
анча яхшиланди. 1990-2000 йиллар оралиғида болалар ўлими 40 фоизга, 
оналарники қарийб 3,6 баробар камайди. Аѐлларнинг вақт - соати етмасдан 
туғиш ҳоллари 30 фоиздан зиѐдга, болалар орасида нафас йўллари 
касалликлари 40 фоизга қисқарди. Контрацептивлардан фойдаланиш икки 
баробар ошди. 
Соғлиқни сақлаш тизимида бундай ўзгаришларга пухта ишлаб 
чиқилган бир қатор дастурларни ўтказиш эвазига эришилди. Улар орасида 
қуйидагиларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин: 
-кўп босқичли соғлиқни сақлаш тизимидан маҳаллий ва айниқса, 
қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимининг аҳамиятини оширишга ўтиш; 
-дастлабки ва профилактик соғлиқни сақлаш тизимидаги устивор 
йўналишларни, айниқса, она ва бола соғлиғини муҳофаза этишни молиялаш; 
-амалиѐтчи шифокорларни кўпроқ тайѐрлаш, ҳамширалардан 
самаралироқ фойдаланиш; 
-пуллик тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантириш; 
-касалликнинг олдини олишда ўрта даражали тиббий ходимлар 
ролини кучайтириш. 
Шундай қилиб, тиббий хизмат кўрсатишнинг янги усулларига ўтиш 
давомида тиббий ѐрдам олганлар сони ортди. 2000 йилнинг ўзида қатнаб 
даволаниш муассасаларида 1,4 млн. нафардан зиѐд киши тиббий ѐрдам олди. 
Кундузги стационарларда даволаш кенг йўлга қўйилганлиги натижасида, 
беморларни касалхонага ѐтқизиш зарурати камайди, бу касалхоналар сонини 
қарийб 20 фоизга қисқартириш имконини берди. Қатнаб даволаниш имконини 
берувчи жарроҳлик марказлар сони қарийб 3,2 маротаба ортди. Беморлар ѐтиб 
даволанишига мўлжалланган ўринлар сони 46 фоизга қисқарди. Кейинги 
пайтларда беморларни касалхонада даволашнинг ўртача давомийлиги 14,9 
кундан 12,9 кунгача қисқарди, шифокорларга қатновчилар сони эса киши 
бошига 7,2 дан 8,2 га ортди. 
Республика вилоятларда аҳолининг шифохонадаги жойлар билан 
ҳамда амбулатория-поликлиникалар билан таъминланиш (ҳар 10 минг кишига) 
жадвалда акс эттирилган. 
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, аҳолининг шифохонадаги 
жойлар билан таъминланганлиги (ҳар 10 минг кишига) республика бўйича 55,8 
тани ташкил этган, Тошкент шаҳрида, Андижон (62,4) ва Фарғона (60) 
вилоятларида анча юқори, ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган касалланиш 
Тошкент вилоятида энг юқори. 
Ҳозирги пайтда соғлиқни сақлаш тизимини молиявий жиҳатдан 
таъминлашнинг янги механизмлари яратилган. 
Тиббий хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш ва уларнинг 
сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати тиббиѐтда пуллик хизмат 
кўрсатиш тармоғининг ўсишини қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирги кунда 15 минг 
ўринлик 59 та хусусий касалхона ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида 
фаолият кўрсатмоқда. Тахминан 3000 нафар шифокор хусусий амалиѐт билан 


101 
шуғулланиш учун рухсатнома-лицензияга эга. 2000 йил давомида 2,5 млн. 
киши пуллик тиббий хизматидан фойдаланди. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish