Диншунослик фанига кириш - 1.1. Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари.
- 1.2. Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти.
- 1.3. Динлар тарихи Шарқ илмларининг узвий бўлаги сифатида.
Олимларнинг диншунослик соҳасидаги изланишлари муҳим хулосалар чиқаришга олиб келган: биринчидан, ҳар кдндай дин ижтимоий ҳодиса феномен ҳисобланиб, диний онг ижтимоий онг шаклларидан биридир; иккинчидан, диний тасаввур ва эътикодлар жамият тараққиётининг муайян ижтимоий шароитлари таъсирида турли-туман шакл касб этган; учинчидан, ибтидоий диний тасаввурлардан тортиб жаҳон динларигача бўлган динлар эволюциясини эътироф этиш диншунослик ҳақида тўғри илмий хулоса чиқариш имкониятини беради. - Олимларнинг диншунослик соҳасидаги изланишлари муҳим хулосалар чиқаришга олиб келган: биринчидан, ҳар кдндай дин ижтимоий ҳодиса феномен ҳисобланиб, диний онг ижтимоий онг шаклларидан биридир; иккинчидан, диний тасаввур ва эътикодлар жамият тараққиётининг муайян ижтимоий шароитлари таъсирида турли-туман шакл касб этган; учинчидан, ибтидоий диний тасаввурлардан тортиб жаҳон динларигача бўлган динлар эволюциясини эътироф этиш диншунослик ҳақида тўғри илмий хулоса чиқариш имкониятини беради.
- Юқоридаги фикрларга асосланиб, “Диншунослик” предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: Диншунослик кишилик жамияти тарихий тараққиётининг муайян босцичида пайдо бўлган барча дин шаклларининг маънавий, ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини, уларнинг таълимоти ва маросимчилиги, ижтимоий ҳаётдаги мавқеи ва ижтимоий функцияларини илмий жиҳатдан ўрганувчи фандир.
Дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. Ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Дунё халқлари тарихини ўрганишда уларнинг диний қарашлари, эътиқод ва диний амалиётларини эътибордан четда қолдириш мумкин эмас. “Диншунослик” фани ана шу муҳим омилни тадқиқ этиб, тарих билан боғлиқ равишда таҳлилий ўрганади. Диншуносликка кириш фанининг объекти ва предмети. “Диншунослик” фани динни ҳар томонлама, холислик ва илмийлик асосида ўрганувчи фандир. Унинг объекти дин билан боғлиқ барча тушунчаларни қамраб олади. - Дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. Ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Дунё халқлари тарихини ўрганишда уларнинг диний қарашлари, эътиқод ва диний амалиётларини эътибордан четда қолдириш мумкин эмас. “Диншунослик” фани ана шу муҳим омилни тадқиқ этиб, тарих билан боғлиқ равишда таҳлилий ўрганади. Диншуносликка кириш фанининг объекти ва предмети. “Диншунослик” фани динни ҳар томонлама, холислик ва илмийлик асосида ўрганувчи фандир. Унинг объекти дин билан боғлиқ барча тушунчаларни қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |