XIX аср ўрталарида диншунослик фани дин фалсафасидан ажралиб чиқди. Динни эмпирик ўрганилиши диний ёдгорликларнинг тадқиқ этилишига туртки бўлди. Мифологик мактаб асосчиси М. Мюллер бу борада систематик нашрлар эълон қилди. У динни филологик тадқиқ этиш, йўқ бўлиб кетган динларни уларнинг ёдгорликларига қараб аниқлаш ва бунинг учун динни қиёсий ўрганиш услубини илгари сурди. Мюллер диннинг асосида ибтидоий инсоннинг табиат ҳақидаги қарашлари ётади, деб ҳисоблаб, диннинг натуралистик назариясини илгари сурди. Унинг фикрича, дин ибтидоий натурфилософия эди. Диннинг бошланғич элементи миф, диннинг вазифаси эса миф қаҳрамонларининг ҳақиқатини аниқлаш деб ҳисоблади. Диншунослик соҳасида мифологик мактаб XIX асрнинг охирги чорагига қадар ҳукмронлик қилди. Натуралистик қарашларнинг таъсири кейинроқ ҳам, масалан, Фрэзер асарида (“The Worship of Nature”, L., 1926) ўз аксини топди. Натуралистик қараш турларидан бири диннинг астраль назарияси бўлиб, унга кўра диний образ ва мифларда самовий жисмларнинг ҳаракати ўз аксини топган. Бу назарияга XVIII асрда асос солинган бўлиб, XX аср бошларида ҳам унинг етарлича тарафдорлари бор эди (Г. Винклер, Э. Штукен, А. Немоевский). - XIX аср ўрталарида диншунослик фани дин фалсафасидан ажралиб чиқди. Динни эмпирик ўрганилиши диний ёдгорликларнинг тадқиқ этилишига туртки бўлди. Мифологик мактаб асосчиси М. Мюллер бу борада систематик нашрлар эълон қилди. У динни филологик тадқиқ этиш, йўқ бўлиб кетган динларни уларнинг ёдгорликларига қараб аниқлаш ва бунинг учун динни қиёсий ўрганиш услубини илгари сурди. Мюллер диннинг асосида ибтидоий инсоннинг табиат ҳақидаги қарашлари ётади, деб ҳисоблаб, диннинг натуралистик назариясини илгари сурди. Унинг фикрича, дин ибтидоий натурфилософия эди. Диннинг бошланғич элементи миф, диннинг вазифаси эса миф қаҳрамонларининг ҳақиқатини аниқлаш деб ҳисоблади. Диншунослик соҳасида мифологик мактаб XIX асрнинг охирги чорагига қадар ҳукмронлик қилди. Натуралистик қарашларнинг таъсири кейинроқ ҳам, масалан, Фрэзер асарида (“The Worship of Nature”, L., 1926) ўз аксини топди. Натуралистик қараш турларидан бири диннинг астраль назарияси бўлиб, унга кўра диний образ ва мифларда самовий жисмларнинг ҳаракати ўз аксини топган. Бу назарияга XVIII асрда асос солинган бўлиб, XX аср бошларида ҳам унинг етарлича тарафдорлари бор эди (Г. Винклер, Э. Штукен, А. Немоевский).
- Диншунослик тараққиётининг янги босқичи диннинг илк шаклларини ўрганувчи инглиз антропологик мактабининг ишлари билан боғлиқ. Бу тадқиқотлар Э. Тайлорни 1867 йилда анимизм концепциясига олиб келди. (“Первобытная культура”. V. 1-2 , L. 1871; рус. пер. М., 1939.). Тайлор, шунингдек Спенсер ва Леббок динга “инсоннинг элементар тажрибаларини (уйқу, ўлим ва ҳоказо) нотўғри талқин қилиш оқибатида вужудга келган ибтидоий одам ақлий фаолиятининг меваси бўлган ибтидоий гносеология” сифатида қарадилар. Тайлорнинг фикрига кўра, культ диний қарашлардан ҳосил бўлган нарса бўлиб, кейинроқ пайдо бўлган. Дин тарихи эволюция тушунчасини қўллаб Тайлор ва Спенсер диндан аввалги давр бор деб ҳисоблайдилар. Анимистик қарашларда эса кейинроқ ундан барча мавжуд динлар келиб чиққан диннинг минимумини кўрдилар. Кенг, этнографик материалга асосланган анимизм теорияси XIX асрнинг охирги чорагида динни ўрганишда ҳукмронлик қилди. Россияда унинг энг йирик намояндаси Л.Я. Штернберг эди. Аммо XIX аср охири XX аср бошларида бир қатор муаллиф анимизмни танқид қилиб чиқдилар.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |