Дин ишонмоқ туйғусидир. Ишонмоқ туйғуси инсониятнинг энг теран ва гўзал руҳий-маънавий эҳтиёжларидандир. Дунёда дини, ишончи бўлмаган халқ йўқ. Халқ динсиз, эътиқодсиз бирор-бир нарсага ишончсиз ҳолда яшай олмайди. Социологик нуқтаи назардан қараганда дин жамият учун зарурий нарса, ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисмидир. У ижтимоий муносабатларни юзага келтирувчи ва амалга оширувчи омил сифатида намоён бўлади. Бу эса динни жамиятда бажарган вазифаларига кўра ўрганиш мумкин демакдир. - Дин ишонмоқ туйғусидир. Ишонмоқ туйғуси инсониятнинг энг теран ва гўзал руҳий-маънавий эҳтиёжларидандир. Дунёда дини, ишончи бўлмаган халқ йўқ. Халқ динсиз, эътиқодсиз бирор-бир нарсага ишончсиз ҳолда яшай олмайди. Социологик нуқтаи назардан қараганда дин жамият учун зарурий нарса, ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисмидир. У ижтимоий муносабатларни юзага келтирувчи ва амалга оширувчи омил сифатида намоён бўлади. Бу эса динни жамиятда бажарган вазифаларига кўра ўрганиш мумкин демакдир.
- Диннинг вазифалари унинг алоҳида шахс ва жамиятга таъсири ва табиатидан келиб чиқади. Диннинг вазифаси ёшларга шахс, оила, жамият ҳаётига кириб бориши, маданият ва маънавиятни бойитишга қўшган ҳиссасини кўрсатиб беришдир.
Диннинг ижтимоий вазифалари ҳақидаги таълимотни функционизм ривожлантиради. Функционизм жамиятга ижтимоий тизим сифатида қарайди. Унда жамиятдаги ҳар бир элемент муайян функцияни бажаради. Диннинг жамиятда бажарадиган ижтимоий, маънавий, руҳий вазифалари қуйидагилардан иборатдир: - Биринчидан, ҳар бир дин ўз эътиқод қилувчилари учун тўлдирувчилик, тасалли берувчилик – компенсаторлик вазифасини бажаради. Масалан, инсонда доимий эҳтиёж ҳосил қилиш ҳодисасини олайлик. Инсон ўз ҳаёти, турмуш тарзи, табиат ва жамият билан бўлган муносабатлари жараёнида ҳаётий мақсадларига эришиши иложсиз бўлиб кўринганида, унда қандайдир маънавий-руҳий эҳтиёжга зарурият сезади. Бу диний эҳтиёж бўлиб, у маънавий-руҳий эҳтиёжни қондирувчи, тасалли берувчилик вазифасини бажарган ва бажармоқда. Масалан, буддавийлик дини роҳибликни тарғиб қилади, христианликда эса, ҳар бир христиан Исо масиҳнинг қайтишига умид қилиб, сабр-бардош билан ҳаёт кечиради. Ислом динида ҳар бир мусулмон дунёда эришмаган моддий ёки руҳий орзу-истакларига охиратда эришишга ишонган ҳолда яшайдилар.
- Иккинчидан, дин ўз таълимот тизимини вужудга келтиргач, ўзига эътиқод қилувчилар жамоасини, шу таълимот доирасида сақлашга ҳаракат қилган ва ҳозир ҳам шундай. Бу диннинг бирлаштирувчилик – интеграторлик вазифаси деб аталади. Дин доимо ижтимоий, этник, ижтимоий ва маънавий ҳаётда узвийлик, мунтазамлиликни таъминлаш мақсадида у халқларнинг ижтимоий ҳаётига, ахлоқий муносабатларига, адабиёти ва санъатига боғланган. Масалан, яҳудийликда мазкур дин вакиллари бир мафкура атрофида бир миллат ва ягона маслак эгалари бўлиб, ягона худо Яҳвенинг севимли бандалари эканлиги уқтирилади. Христианликда диний меъморий, тасвирий, мусиқа санъатидан фойдаланиб икона чизувчилар мактаблари фаолият олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |