Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гендер-ҳуқуқий экспертиза



Download 2,66 Mb.
bet31/105
Sana09.06.2022
Hajmi2,66 Mb.
#648605
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   105
Bog'liq
БСП тема общий 1-47

15-МАВЗУ: Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 21 октябрдаги 400-сон буйруғи
I. Буйруқ билан:
Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизматининг ягона иш юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ички ишлар вазирлиги Маънавият ва маърифат кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ,
Ички ишлар вазирининг ўз кучини йўқотган 17 та буйруғи 3-иловага мувофиқ тасдиқланди.
II. Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизматининг ягона иш юритиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар:
1. Расмий огоҳлантиришнинг ҳуқуқий оқибати кучайтирилди. Жумладан:
Расмий огоҳлантириш – таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда мазкур бўлинмалардаги маънавий-маърифий ишларга масъуллар томонидан қўл остидаги ходимни Якка тартибдаги маънавий-маърифий ишлар журналининг 3-бўлими (камчиликка йўл қўйганлиги фактини қайд этиш жадвали)да салбий асосларга кўра рўйхатга олинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида яна бир маротаба камчиликка йўл қўйган ёки хизмат интизомини бузган тақдирда, уни интизомий жавобгарликка тортилиши ҳақида ёзма тарзда расман огоҳлантириш.
2. “Мойил ходимлар” тушунчаси “Хавф гуруҳидаги ходимлар” тушунчасига ўзгартирилиб, унга бўлган ёндошув ўзгартирилди. Бундай ходимларни фақат айблаш ва ўзидан узоқлаштириш эмас, балки ходимбай тизими асосида индивидуал ишлаш ва муаммонинг сабабини ўрганган ҳолда уларни бу гуруҳдан чиқариш вазифаси белгиланди.
Хавф гуруҳидаги ходимлар – беш ва ундан ортиқ кишидан иборат оиланинг якка боқувчиси бўлган, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган ёки болалигидан ногирон бўлган фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаётган, яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, туғишган фарзандлари, ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, қайнота ҳамда қайнонаси) орасида оғир касалликка чалингани бўлган, оиласи нотинч аҳволдаги ёки оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ижобий тавсифланувчи, шунингдек, бир ой давомида уч ва ундан ортиқ камчиликларга йўл қўйган, икки ва ундан ортиқ қўпол носоғлом ёки ахлоққа зид ҳаракатлар содир этган, бошлиқ (командир)лар билан асоссиз равишда уч ва ундан ортиқ зиддиятли вазиятлар келтириб чиқариб, маънавий-руҳий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ходимлар.
3. Ички ишлар органларида ходимлар билан маънавий-маърифий ишлар Вазирликнинг барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида мазкур Низом асосида ташкил этилади ҳамда амалга оширилади. Бошлиқ (командир)ларнинг фаолиятини баҳолашда мазкур йўналишдаги ишлар устувор аҳамият касб этади.
4. Вазирлик Маънавият ва маърифат кенгаши тизимда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириб бориш, ходимларнинг маънавий-маърифий билим савиясини ошириш, муомала маданиятини янада юксалтириш ҳамда уларни она – Ватанга садоқат ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Вазирлик Маънавият ва маърифат кенгаши раиси ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда мазкур кенгаш таркибига киритилган раҳбар ходимлар томондан амалга оширилган ишлар бўйича мажбурий тартибда ҳисобот бериб борилади.
5. Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни юқори савияда ташкил этиш ҳамда самарали амалга ошириш ишларига Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти умумий раҳбарлик қилади ҳамда бу борадаги ишларни мунтазам равишда назорат қилган ҳолда мувофиқлаштириб боради.
6. Барча даражадаги бошлиқ (командир)лар қўл остидаги ходимларни яшаш жойига бориб ўрганиш ишларини ҳафта давомида камида бир маротаба амалга оширади.
Якка тартибдаги маънавий-маърифий ишлар журналининг 1-бўлимига ўзгартириш киритилди. Эндиликда ходимнинг яшаш уйига борилганда, фақат МФЙ раиси ва профилактика инспекторидан фикр олинади.
7. Ички ишлар органларида давлат тилида иш юритиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш ва бу борадаги ишларни ташкиллаштириш Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари зиммасига юклатилди.
8. Интизомий кенгаш раиси ички ишлар органларида 5 йилдан ортиқ хизмат қилган, шахсий таркиб билан ишлашда юксак касбий маҳоратга, жамоада ўз ўрнига ва ҳурматга эга бўлган энг тажрибали ходимлар орасидан тўғридан-тўғри очиқ овоз бериш йўли билан сайланади. Бунда кенгаш таркиби ваколатли раҳбарнинг тегишли фармойиши билан тасдиқланади.
Кенгашнинг ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги илтимосномалари
ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги хулосалари мажбурий тусга эга бўлиб, фақат тегишли раҳбар томонидан бекор қилиниши мумкин.
Кенгашда муҳокама этилиши лозим бўлган ходим мажлисга асосли сабабсиз
ёки қасддан келмаган тақдирда, раҳбариятнинг топшириғини бажармаганлик асоси билан ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, интизомий жазолаш масаласи ҳал этилади. Алоҳида ҳолларда далолатнома расмийлаштирилиб, Кенгаш мажлиси ходимнинг иштирокисиз ўтказилади.
Кенгаш ходимга нисбатан ички ишлар органларининг Интизом Уставида назарда тутилган танбеҳ, ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида мустақил қарор (хулоса) қабул қилиш ваколатига эга.
9. “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.
Синов имтиҳонлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан мустақил равишда қабул қилинади. Синов имтиҳонларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
Синов имтиҳонларида 55 ва ундан кам балл тўплаганлар, шунингдек,
ҳеч бир асосли сабабсиз синов имтиҳонларида қатнашмаган ходимларнинг маънавий-маърифий билим кўрсаткичи “қониқарсиз” деб топилади ҳамда бундай ходимларга расмий огоҳлантириш берилиб, олти ой синов муддати белгиланади.
Кейинги олти ой якуни бўйича ўтказилган синов имтиҳони натижаси бўйича ходимнинг маънавий-маърифий билим кўрсаткичи “қониқарсиз” деб топилган тақдирда, ходим келгуси синов имтиҳонларига қадар рағбатлантиришга, унвон ва лавозимда кўтарилишга, шу жумладан раҳбарлик лавозимларига тавсия этилмайди.
10. Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди ва бир қатор қўшимча талаблар белгиланди.
Одоб-ахлоқ қоидалари риоя этилиши бевосита Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилинади ҳамда бу борадаги барча ваколатлардан фойдаланилади.
Барча даражадаги раҳбарлар мазкур Қоидалар нормаларига риоя этилиши
ва тегишли тартибда амалга оширилиши юзасидан мазкур назорат қилувчи тузилмаларга шахсан ҳисобдор ҳисобланади.
11. Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизматининг барча даражадаги бошлиқлари, ўринбосарлари ва масъул ходимлари, шунингдек, бошлиқ (командир)ларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари маънавий-маърифий ишлар йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштиради ва назорат қилиб боради ҳамда бу борада Низомда кўрсатиб ўтилган ваколатлардан фойдаланади.
12. Ички ишлар органи бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳар ойда амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари бўйича, шунингдек, қонунийлик ҳамда хизмат интизомини бузиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш масалалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига мазкур Низомнинг 6-иловасидаги барча жадвалларга, Вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларига эса мазкур Низомнинг
6-иловасидаги 1-жадвалга мувофиқ ҳисобот беради.
Маънавий-маърифий ишлар хизматининг барча даражадаги ходимларидан юқоридагидан ташқари тартибда ҳар қандай кўринишдаги ҳисобот ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, шунингдек, уларнинг хизмат фаолиятига аралашиш ёки тўсқинлик қилиш, бирор-бир тарзда таъсир ўтказишга ҳаракат қилиш қатъиян тақиқланади ҳамда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳолатлар содир бўлган тақдирда, маънавий-маърифий ишлар хизматининг барча даражадаги ходимлари тўғридан-тўғри Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбариятига мурожаат этишга ҳақли.
13. Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар фаолиятини баҳолашда ходимлар томонидан қонунбузарлик ҳолатлари содир бўлмаганлиги, шунингдек, мазкур Низомнинг 6-иловасида белгиланган ташаббус билан аниқланадиган қонунбузарлик (хизмат интизомини бузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят) ҳолатларини аниқлашга қаратилган ишларнинг самарали амалга оширилганлиги асосий мезонлардан бири ҳисобланади.
Ташаббус билан аниқланадиган қонунбузарлик ҳолатлари ҳамда ходимларга нисбатан кўрилган жавобгарлик чоралари учун ички ишлар органи бошлиғи (командири)нинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, шунингдек, таркибий ва соҳавий хизматларнинг кадрлар билан ишлашга масъул ходимлари жавобгар бўлмайди ва бу борадаги кўрсаткичлар салбий ҳолат сифатида баҳоланмайди.
Ташаббус билан аниқланадиган қонунбузарлик ҳолатлари ва ходимларга нисбатан кўрилган жавобгарлик чораларининг сонини ўтган даврлар билан солиштириш, шунингдек, уларнинг сони кўпайганлиги учун маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларни жавобгарликка тортиш қатъиян тақиқланади.
Ички ишлар органи бошлиғи (командири)нинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, шунингдек, таркибий ва соҳавий хизматларнинг кадрлар билан ишлашга масъул ходимлари мазкур Низомнинг 6-иловасида белгиланган ходимлар томонидан содир этиладиган қонунбузарлик (хизмат интизомини бузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят) ҳолатларини аниқлаш, ходимларга тегишли жавобгарлик чорасини кўриш ҳамда ҳолатни тегишли тартибда расмийлаштиришда бевосита ташаббус ва жонбозлик кўрсатган тақдирда, қонунбузарлик ҳолати бўйича ўтказиладиган хизмат текшируви жараёнида инобатга олинади ҳамда ижобий тавсифланади.
14. Ходимлар томонидан “содир этиладиган” турдаги қонунбузарлик ҳолатлари ўтган давр билан мунтазам равишда солиштириб борилади ва бу турдаги қонунбузарлик ҳолатлари сонининг ўсиши ҳисобот йиғилишларида танқидий жиҳатдан кўриб чиқилиб, айбдор шахсларга нисбатан қатъий таъсир чоралари кўрилади.
Ходимлар томонидан содир этиладиган қонунбузарлик ҳолатлари учун мазкур ходимларнинг бевосита раҳбарлари ҳам маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар билан бир қаторда жавобгар ҳисобланади.
15. Ходим томонидан коррупция, жиноятни қасддан яшириш, мансаб ваколатидан четга чиқиш, қийноққа солиш ҳолатлари, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари содир этилганда, бу фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланиб, содир этилишининг туб илдизини аниқлаш борасида Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан ҳолатни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш бўйича гуруҳ тузилиши мумкин.
Тузилган гуруҳ раҳбари ушбу ҳолатга йўл қўйган ходимнинг раҳбарлари, хизмат қилган жамоаси ва хизматдошларига бундай ҳолатларни келгусида такрорланмаслиги борасида ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриши мумкин.
16. Келгуси йилдан бошлаб интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилари ҳақидаги маълумотлар Вазирликнинг махсус электрон маълумотлар базалари (“Е-jinoyat”, “E-ma’muriy” ва “Е-intizom” тизимлари) орқали масофавий тарзда ҳисобга олиниб, онлайн тизимда кундалик умумлаштириб борилади. Қоғоз шаклида карточкалар тўлдирилмайди ва тезкор маълумотлар бўлинмаларига тақдим этилмайди.
Маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБларининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари томонидан электрон тарзда ҳисобга олинади.
Вазирлик таълим муассасалари, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти, Жазони ижро этиш департаменти, Ҳарбий тузилмалар бошқарув аппаратига қарашли бўлинмаларнинг маълумотлари ҳам ҳудудий Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари орқали электрон тарзда ҳисобга олинади.
17. Ходим (ҳарбий хизматчи)лар тегишли жавобгарликка тортилган тақдирда, уларни хизматдан бўшатиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ–3413-сон қарори талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган эҳтиётсизлик оқибатида содир этиладиган жиноятлар ходим (ҳарбий хизматчи)лар томонидан содир этилиб, жиноят иши томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган тақдирда, мазкур ходим (ҳарбий хизматчи)ларни хизматдан бўшатиш ёки бўшатмаслик масаласи, истисно тариқасида, ходим (ҳарбий хизматчи)ни хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган раҳбар томонидан ҳал этилади.
18. Ҳисобот жадваллари ҳар ойнинг охирги санасига қадар умумлаштирилиб, масъул раҳбар томонидан тасдиқлангандан сўнг электрон шаклда Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментига юборилади ҳамда тегишли маълумотлар базасига киритилади. Бунда, мазкур Низомнинг 6-иловасидаги 3-жадвал ҳудудий Шахсий хавфсизлик бўлинмалари билан ўзаро таққословдан ўтказилади. Ҳудудий маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматининг раҳбари мазкур аниқланган тафовутлар бўйича ҳисобот жадвалига ушбу тафовутларни изоҳловчи алоҳида маълумотномани илова қилган ҳолда Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментига юборилади.
Ҳисоботларни бузиб кўрсатган, ходимлар томонидан содир этилган интизомий, маъмурий ва жиноий ҳолатларни яширган масъул ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish