сензитивлик-ташқи муҳит таъсирларига нисбатан юқори даражадаги руҳий-асаб сезгирлиги:
ҳиссий турғунлик-ҳадик, хавфсираш даражасининг пастлиги, хавфли вазиятларда хиссий қўзғалиш жараёнининг сусайиш хусусияти:
резистентлик-ташқи ва ички руҳий шикастланишига қаршилик кўрсата олиш:
толерантлик-руҳий-асаб зўриқишларига чидамлилик.
ИИИнинг фаолият йўналишларида юқори даражада эмоционал зўриқиш ҳолатлари учрайди. Улар кўпинча салбий эмоциялар, ҳиссий ҳолатларидан фойдаланиш усулларини ўрганиш ходим фаолиятининг муваффақиятини, касбий маҳоратга эришиш йўлини осонлаштирувчи асосий омилдир.
Ҳис-туйғуни бошдан кечириш шаклларига эмоция, аффект, кайфият, фрустрация, кучли ҳаяжон (стресс ҳолати) киради.
Эмоциалар воқеаларнинг кўнгилдагидек ёки нохуш тарзда юз бераётгани, субъектнинг муайян шахслараро муносабатлар тизимидаги ҳолатининг кўп ёки кам даражада аниқлигидан дарак беради. Бу билан унинг муносабати ва хатти-ҳаракати бошқариб турилишини таьминлайди.
Аффект (ҳиссий портлаш)-кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган жараён бўлиб унга онг фаолиятининг кучли даражада ўзгариши, хатти-ҳаракатини назорат қилишнинг бўзилиши, инсоннинг ўзини ўзи идрок қила олмаслиги, шунингдек унинг бутун хаёти ва фаолияти ўзгариб қолиши ҳосдир.
Кайфият кишининг бутун хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади. Кайфият шоду ҳуррамлик, қайғу-алам, тетиклик жиззакилик, мулойимлик каби шаклларда намоён бўлади. Кайфият инсонниг алоҳида рухий хусусияти бўлиб унинг одатлари, қизиқишлари идрок қилинаётганда мухим хисобланади. Инсон яхши кайфиятда масалага асосан ижобий ёндашиб , кўпроқ унинг ижобий тарафларини баҳолайди. Руҳий тушкун, эзилган, хафа кайфиятда масаланинг салбий тарафлари бўртиб кўринади. Маьлумотни қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнига ҳам ҳис-туйғулар кучли таьсир қилади: айрим воқеалар инсонни ташвишлантирса, бошқасига у бефарқ қарайди, бир хил инсонларни ёқтирса, бошқаларини ёқтирмайди.
Фрустрация (frustration-режаларнинг барбод бўлиши, мақсадга эриша олмаслик) ўйланган режа амалга ошмаганида, кўзланган мақсадга эришилмаганида шахснинг ўзини йўқотиб қўйиши фрустрация ҳолати, жабрланувчи жиноятга қаршилик кўрсата олмаганида, жиноятни кутилмаган тўсиққа дуч келиб, кўзлаган мақсадига эришмаганида юз беради.
Диққат ва тафаккур жараёнларининг бузилиши ҳиссий зўриқиш ҳолатига боғлиқ бўлганида, ўзини йўқотиш биринчи ўринда хиссиётга боғлиқ бўлади.
Фрустрация бирламчи хис-туйғулар билан боғлиқ бўлганида чексиз бўлади. ИИИходимининг касбий фаолияти хам турли ҳиссий қўзғалишларни келтириб чиқарадиган воқеа-ҳодисаларга бой. Кўрсатмалар асосида манба, маьлумот, далиллар тўплаш кўпинча қалтис вазиятларда амалга оширилади, оқибатда инсонда турли кечинмалар юз беради. Бунга бўладиган жавоб реакцияси (акс таъсири) тажанглик ва асабийдик ҳисобланади.
Асабийлик (инглизчада “stress”) хавфли ақлий ва физиологик зўриқиш бўлиб, муҳим вазифани тез бажариш зарурати туғилганида юз беради. Бунда барча психик жараёнларнинг тормозланиши рўй беради. Кучли хаяжон (стресс) ҳолати табиатан аффект ҳолатига яқин туради. Ҳиссий зўриқиш хавф-хатар туғилганида, киши хафа бўлган, уялган, таҳлика остида қолиб кетган ва бошқа шу каби вазиятларда келиб чиқади. Кўпинча қотиллик жинояти устидан чиққан шахсларда руҳий зўриқиш ҳолати юз беради. Бунда шахс яхши эшитмай қолади, бошқа нарсаларни кўрмай қолади, ҳаракатларнинг натижасини сезмайди, англаб бўлмайдиган тушкун холатга тушади. Стресс шахснинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб узоқ ёки қисқа вақт давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |