Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди



Download 1,16 Mb.
bet3/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

Б и р и н ч и кисм


ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА УЛАР ЎРТАСИДАГИ УЗАРО МУНОСАБАТЛАР


1 -боб
ХАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ
МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


Умумий коидалар


5.Узбекистон Республикасини куролли тажовуздан химоя килиш мамлакат фукароларининг конституциявий мажбурияти саналади.
Харбий хизмат — Узбекистон Республикаси фуқаролари­нинг умумий харбий мажбуриятларни ва шартнома асосида Куролли Кучларда ва Узбекистон Республикасининг бошка ҳарбий тузилмаларида хизматни бажариш буйича давлат хизматининг алоҳида туридир.
Ҳар бир ҳарбий хизматчига тегишли ҳарбий унвон берилади, у уз навбатида кушинга ва кемага оид булади (4-илова).
6.Харбин хизматчилар Узбекистон Республикаси фукаролари учун белгиланган ҳукуклар ва эркинликлардан ҳарбий хизмат шарт-шароитлари белгилайдиган чекловлар билан ва амалдаги конунларни ҳисобга олиш билан фойдаланадилар. Уларнинг зиммасига конституциявий, бошқа умумфуқаро мажбуриятлари, шунингдек, умумий мансаб ва махсус мажбуриятлар юкланади.
7.Узбекистон Республикаси конунларига мувофиқ харбий хизматчиларнинг хукуклари, мажбуриятлари ва жавобгарлигининг мундарижаси ва хажми улар ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) ижро этаётганлигига ёхуд эт-маётганлигига боглиқ булади.
Харбий хизматчиларнинг харбий хизмат мажбуриятларини ижро этиши дейилганда: жанговар харакатларда иштирок этиш, хизмат мажбуриятларини ижро этиш, жанговар навбатчиликни (жанговар хизматни) уташ; кун тартиби билан белгиланган хизмат вакти давомида ёхуд бу хизмат заруратидан келиб чиққан булса, ҳарбий қисм худудида булиш; хизмат сафарида ёхуд даволанишда булиш; хизмат жойига, даволанишга ёхуд аксинча караб йул босиш; ҳарбий йигинларда иштирок этиш; асирга тушиш (уз ихтиёри билан асир тушишдан ташкари), гаровга олинган ёхуд хайдаб кетилган ахволида булиш; бедарак кетиш— харбий хизматчи дараксиз йуқолган деб тан олинганига ёхуд амалдаги конунларга мувофиқ вафот этган деб эълон килингунига қадар; шахс хаёти, соғлиги, ор-номуси ва кадр-қимматини химоя килиш; хукукни муҳофаза килиш органларига ёрдам курсатиш, конунийлик ва хукукий тартиботни таъминлаш; ҳар­бий хизматчиларнинг суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йулида содир этилган деб тан олинган бошқа хатти-харакатлари тушунилади.
Узини кўнгилли равишда гиёхванддан ёхуд сархуш этувчи ашёлардан маст холатига келтирган; жиноятчиликка оид конунларда кўзда тутилган жамият учун хавфли жиноятларни содир этган; ўз-ўзини ўлдирган ёхуд ўз-ўзини улдиришга уриниб кур­ган— агар курсатилган хатти-ҳаракатлар касаллик ҳолати ёхуд ўлдиришга мажбурлаш туфайли содир этилган булмаса; кисм қароргохидан ташкарида дам олишда, жавоб беришда ёхуд таътилда юрганда, шунингдек, ўзбошимча кисм қароргохидан ташкарида ёхуд харбий кисм худудидан ташқарида белгиланган хизмат жойларидан ташқарида юрган; асирда, гаровга олинган ёхуд хайдаб кетилган холатида булган холларда, суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йулида содир этил­ган хатти-ҳаракатларни истисно қилганда, харбий хизматчи ҳарбий хизмат мажбуриятларини ижро этаётган деб тан олинмайди.
Зарур бўлиб колган пайтларда ҳарбий хизматчи командирнинг (бошликнинг) буйругига кўра исталган вактда ҳарбий хизмат мажбуриятларини ижро этишга киришиши мумкин.
Ҳарбий хизматчилар харбий хизмат мажбуриятларини ижро этиш пайтида давлат ҳокимиятининг вакиллари ва давлат муҳофазасида турган деб саналади.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish