Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди


БРИГАДАЛАР КОМАНДИРЛАРИ (БОШЛИКЛАРИ)



Download 1,16 Mb.
bet14/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

БРИГАДАЛАР КОМАНДИРЛАРИ (БОШЛИКЛАРИ)
ВА АСОСИЙ МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ
МАЖБУРИЯТЛАРИ


Командирларнинг (бошликларнинг) умумий мажбуриятлари


72. Командир якка бошлиқ саналади, тинчлик ва уруш даврида: унга ишониб топширилган ҳарбий кисмнинг (бўлин­манинг) доимий жанговар ва сафарбарлик шайлиги учун; ҳар­бий кисм (бўлинма) томонидан жанговар топшириқларнинг муваффақият билан бажарилиши учун; шахсий таркибнинг жан­говар тайёргарлиги, харбий интизоми, ахлокий-рухий холати ва ҳарбий хизмат хавфсизлиги учун; ички тартиб учун; курол-аслахд, харбий техника ва бошка моддий воситаларнинг ахволи ва сакланиши учун; техник, моддий, тиббий, молиявий, ижтимоий-хукукий ва маиший таъминот учун жавоб беради.
Командир давлатнинг мудофаа сохасидаги сиёсатини ҳаётга катъий ва изчил татбиқ этишга, шахсий касб тайёргарлиги ва харбий кисмни (бўлинмани) бошкариш услубиятини мунтазам такомиллаштириб боришга, кадрлар билан мохирона ишлашга, илмий, ихтирочилик ва самарадорлик ишларига раҳбарлик қилишга мажбурдир.
73. Командир (бошлиқ) унга ишониб топширилган харбий кисмнинг (бўлинманинг) доимий жанговар ва сафарбарлик шайлигини саклаб туришга мажбурдир:
— жанговар ва сафарбарлик шайлигини сакдаш ва такомиллаштириш бўйича тадбирларни режалаштириш ва уларнинг бажарилишига эришиш, режаларга ўз вактида зарур узгартишлар ва аникликлар киритиш;
— курол-аслаҳа, харбий техника ва бошка моддий воситалар билан тўла таъминланганликка эришиш, улардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш;
— дала махоратини ошириш, бўлинмаларни жанговар тайёргарликнинг турли босқичларига етказиш бўйича амалдаги ўкув ва машғулотлар ўтказиш; шахсий таркиб ўз мажбуриятларини билиши ва ижро этишига эришиш;
— унга ишониб топширилган харбий қисмнинг (бўлинма­нинг) ҳақиқий холатини ҳар томонлама билиш, унинг руйхатдаги ва мавжуд таркиби тўгрисида, шунингдек, курол-аслаха, ҳарбий техника на бошка моддий воситаларнинг микдори ва хрлати хакида ҳар доим аниқ маълумотларга эга бўлиш;
— харбий ва давлат сирларипи саклашни таъминлаш бўйи­ча чоралар кўриш.
74. Командир (бошлиқ) бўйсунувчиларнинг жанговар тайёргарлигига бевосита раҳбарлик қилишга мажбурдир:
— жанговар тайёргарликни ташкил этиш бўйича вазифаларни режалаштириш ва ўз вақтида ўтказиш;
— бўйсунувчи командирларнинг касб билимларини, услубият маҳоратини ва устозлик маданиятини мунтазам такомил­лаштириб бориш;
— шахсий таркиб жанговар ўкувга тўлик. тортилишига эришган ҳолда ўкув ва машғулотларни шахсан ўтказиш, малакали мутахассислар тайёргарлигини ташкил этиш ва назорат килиш;
— назоратни амалга ошириш ва бўйсунувчиларга жанговар тайёргарлик чоғида зарур ёрдамларни бериш, бўйсунувчилар­нинг таълими ва тарбиясига самарадорликни оширишга имкон берадиган мусобақа, барча янги, илғор нарсаларни жанговар ўкувга сингдириш, жанговар вокеликка мутлақо яқинлашган ўкув шароитларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш, ўкув-моддий негизини такомиллаштириш.
75. Командир (бошлик) Куролли Кучларда ҳал этиладиган масалалар асосида бўйсунувчиларни мунтазам тарбиялаш ва уларнинг юксак ахлокий-руҳий ҳолатини саклашга мажбурдир:
— уларда Ватан ҳимоясига ахлоқан ва рухан шайликни, Узбекистон Республикаси Куролли Кучларига мансубликдан фахр-ифтихор ва масъулият рухини шакллантириш ва саклаш, харбий хизматчиларда ҳарбий бурчни бажариш, харбий қасамёд муқаддас ва бузилмаслигини англаб етиш, матонат, бардош, топқирлик, сергаклик, ҳарбий биродарлик туйғуси ва бир-бирини кўллаб-кувватлаш, хизматга, шунингдек, харбий маросимларга жонкуярлик учун зарур бўлган сифатларни ривожлантириш (1, 3, 6—10-иловалар);
— миллатлараро муносабатлар маданиятини такомиллаш­тириш, харбий жамоа жипслиги ва турли миллатларга мансуб аскарлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш хусусида гамхурлик қилиш, уларнинг миллий туйгулари, анъаналари ва урф-одатларини инобатга олиш ва хурматлаш;
— бўйсунувчиларга мехрибонлик ва илтифот килиш, ўзаро муносабатларда андишасизликка ва қўполликка йўл кўймаслик, юксак талабчанлик ва қатъийликни уларнинг шахсий кадр-қимматига хурмат билан уйғунлаштириш, харбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг маиший масалаларини ҳал этиш учун чоралар кўриш, техника ва бошка ижодиёт турлари, маданий улғайиш ва дам олиш, соғлиқни мустахкамлаш ва жисмоний ривожланиш учун зарур бўлган шароитлар яратиш; шах­сий таркибнинг хукуқий маданиятини шакллантириш ва хукукий билимлар даражасини ошириш.
76. Командир (бошлиқ) Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари Интизом Низоми кридаларига амал қилган холда шахсий таркибнинг мустахкам харбий интизомини мунтазам сақлашга мажбурдир.
Тергов ўтказилаётган чоғда унинг органи саналган харбий кисм командири Узбекистан Республикасининг Жиноят Кодексига амал килади.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish