43. Харбийча саломлашиш харбий хизматчиларнинг биродарларча жипслигининг ифодаси, ўзаро хурмат ва муштарак маданиятни намоён бўлиши белгиси саналади.
Барча харбий хизматчилар бир-бирига дуч келганда (етиб ўтиб кетганда) Узбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф Низоми билан белгиланган коидаларга катъий риоя қилган холда бир-бирига салом беришга мажбурдир.
Харбий унвонига кўра, буйсунувчилар ва кичиклар биринчи бўлиб салом беради. Макомлар тенг бўлган пайтда эса ким узини кўпрок. хушмуомала, тарбия кўрган деб ҳисобласа, ўша биринчи бўлиб салом беради.
44. Харбий хизматчилар бундан ташқари:
— Номаълум аскар кабрига;
— Ватан озодлиги ва мустакиллиги учун жангларда шахид бўлган жангчиларнинг биродарлик кабристонига;
— Харбий қисмнинг Жанговар Байроғига, шунингдек, харбий кемага келганда ва ундан жўнаб кетаётганда ҳарбий Денгиз Байроғига;
— Ҳарбий бўлинмалар кузатиб бораётган дафн маросимларига салом беришга мажбурдирлар.
45. Харбий қисмлар ва бўлинмалар сафда турган пайтда команда буйича:
— Узбекистон Республикаси Президентига, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раисига ва Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирига;
— ҳудудида муайян қисм жойлашган Қорақалпогистон Республикаси Жуқорги Кенгеси Раисига ва Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига;
— Узбекистон Республикаси маршаллари, армия генераллари, генерал полковниклар ва барча бевосита бошлиқларга, шунингдек, Харбий кисм (бўлинма) инспекциясини (текширилишини) ўтказишга раҳбарлик қилиш учун тайинланган шахсларга салом берадилар.
Жойида турган сафда юкорида кўрсатилган шахсларга салом бериш учун катта бошлиқ «Каддингни ростла, унгга текислан»командасини беради.
М а с а л а н: «Ўртоқ генерал-майор. 110-мотоўқчи бригада умумбригада текширувига саф тортди. Бригада командири полковник Солиев». Харбий қисм Жанговар Байроқ билан саф тортганда, саф кўригида, Харбий касамёд қилдирилаётган пайтда ва шунга ухшаш ҳолларда билдирувда харбий қисмнинг тўлиқ. номи, унга берилган фахрли номланишлар ва орденлар санаб утилади.
Юриб кетаётган сафда салом бериш чоғида бошлиқ фақат команда беради.
46. Харбий қисмлар ва бўлинмалар команда буйича, шунингдек:
— Номаълум аскар қабрига;
— Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун жангларда шахид бўлган жангчиларнинг биродарлик қабристонига;
— харбий кисмнинг Жанговар Байроғига:
— ҳарбий бўлинмалар кузатиб бораётган дафн маросимига, дуч келганда бир-бирига салом беради.
47. Жойида турган, сафда турган кушинларнинг Узбекистон Республикаси Президента ва Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирига салом беришига оркестр ижро этаётган «Қаршилов марши» ва Давлат мадҳияси жўр булади.
Харбий кисм ўз кисм командиридан ва ундан юкори бевосита бошлиқларни, шунингдек, инспекция (текширув) утказиш учун рахбарликка тайинланган шахсларга салом бераётганда оркестр факат «Қаршилов марши»ни ижро этади.