Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди


Бошлик ёхуд каттанинг («Ассалому алайкум



Download 1,16 Mb.
bet11/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

54. Бошлик ёхуд каттанинг («Ассалому алайкум, ўртоқлар») салом беришига сафда ёхуд сафдан ташкарида бўлган барча ҳарбий хизматчилар «Ассалому алайкум» деб жавоб беради; агар бошлик ёки катта хайрлашса («Хайр, ўртоқлар» деса), унда ҳарбий хизматчилар «Кўришгунча» деб жавоб беради. Жавобнинг сўнгида «Ўрток» сўзи ҳарбий унвон, кўшин ва хизмат тури кўрсатилмасдан кўшиб айтилади.
Масалан: «Ассалому алайкум, ўртоқ кичик сержант», «Кўришгунча, ўртоқ старшина», «Ассалому алайкум, ўртоқ мич­ман», «Куришгунча, ўртоқ лейтенант» ва шунга ўхшашлар.
55. Агар командир (бошлиқ) хизмат йўсинида харбий хизматчини табрикласа ёхуд унга миннатдорчилик билдирса, ҳар­бий хизматчи бошлиққа «Узбекистон Республикасига хизмат киламан» деб жавоб беради.
Агар командир (бошлик) харбий кисм, бўлинмани таб­рикласа, бундай пайтда у чўзиб-чўзиб уч карра «Ура» деб жа­воб беради, агар командир (бошлиқ) миннатдорчилик билдир­са, харбий кисм, бўлинма «Узбекистан Республикасига хизмат киламиз» деб жавоб беради.
Командирларга (бошликларга) ва инспекция (текширув) учун келган шахсларга ўзини таништириш тартиби
56. Харбий кисмга келган катта командирга (бошлиққа) факат қисм командири ўзини таништиради. Бошка шахслар, катта командир (бошлиқ) уларга бевосита мурожаат килгандагина ўз харбий лавозими, харбий унвони ва фамилиясини айтган холда ўзларини таништирадилар.
57. Харбий хизматчилар:
— Харбин лавозимга тайинланганда;
— харбий лавозимни топширганда;
— харбий унвон берилганда;
— орден ёхуд медаль билан такдирланганда;
— хизмат сафарига, даволанишга ёхуд таътилга жунаб кетаётганда ва ундан кайтганда ўз бевосита бошлиқларига узла­рини таништирадилар.
Ўзининг бевосита бошлиғига ўзини таништираётганда, ўзининг харбий лавозими, фамилиясини ва ўзини таништиришнинг сабабини айтади. М а с а л а н: «Ўртоқ майор, 1-мотоўқчилар ротаси командири, капитан Аминов. Менга капитан харбий унвони берилгани муносабати билан ўзимни таништираяпман».
58. Харбий кисмга янгидан тайинланган офицерлар ва прапоршчиклар дастлаб харбий кисм командирига ва унинг ўринбосарларига, ротага тайинлов берилганда — батальон команди­рига, рота командирига ва унинг ўринбосарларига ўзларини таништирадилар.
Харбин қисм командири янги келган офицерларни харбий кисмнинг офицерлар таркибига энг якин офицерлар мажлисида ёхуд кисм сафга тизилганда таништиради.
59. Харбий кисм инспекцияси (текшируви) пайтида унинг командири инспекция (текширув) ўтказишга рахбарлик қилиш учун тайинланган шахсга, агар у кисм командири билан тенг ҳарбий унвонда ёхуд харбий унвони бўйича ундан катта харбий умвонда булса, ўзини таништиради.
Агар инспектор (текширувчи) унвони бўйича харбий кисм командиридан кичик бўлса, бундай пайтда у командирга ўзини тамиштиради. Харбий қисм командири, инспекция бошланиши олдидап тафтиш ўтказиладиган булинмаларнинг командирларини инспекция ўтказувчига таништиради.
60. Инспектор (текширувчи) бўлинмаларга ташриф буюрганда бу бўлинмаларнинг командирлари уни карши олади ва унга бнлдирун бсради.
Агар инспектор (текширувчи) бўлинмага харбий кисм ко­мандири билан бирга келса, унда бўлинма командири инспекторга (текширувчига) у харбий кисм командири билан тенг Харбий унвонга эга ёхуд ҳарбий унвони бўйича ундан катта бўлса, билдирув беради.
Агар инспекция (текшируи) чоғида катта командир (бошлик.) келса, унда ҳарбий| қисм (булинма) командири унга маълумот беради, тафтишчи эса ўзини таништиради.
61. Узбекистан Республикаси Президенти, Узбекистан Республикаси Мудофаа вазири, унинг ўринбосарлари харбий кисмга ташриф буюрганда харбий қисм командири бу шахсларни қар­ши олади, билдирув беради ва хамрох бўлиб юради; фахрийлар, фан, маданият ва санъат сохаларининг хизмат кўрсатган арбоблари, хорижий давлатлар вакиллари ва бошк.алар таклифнома бўйича харбий қисмга келганда, харбий қисм командири уларни қарши олади, билдирув бермасдан уларга ўзини таниш­тиради ва кузатиб боради.
Фахрий мехмонлар харбий кисмга ташриф буюриши туғрисида эсдалик сифатида уларга Фахрий мехмонлар китобига (4-илова) тегишли ёзув колдириш имконияти хавола этилади.
62. Катта командирнинг (бошлиқларнинг) алохида хизмат топширикларини бажариш учун харбий қисмга (бўлинмага) келган харбий хизматчиларга харбий кисм (бўлинма) команди­ри ўзини факат харбий унвонига кўра, катталигига кўра та­ништиради. Колган холларда келган шахс харбий кисм (бўлин­ма) командирига ўзини таништиради ва ўзининг келишидан макради тўғрисида билдирув беради.
63. Инспекторлар (текширувчилар) ёхуд катта командирларнинг (бошлиқларнинг) алохида хизмат топширикларини бажараётган харбий хизматчиларнинг барча кўрсатмалари харбий қисм командири орқали топширилади. Зикр этилган шахслар Харбий кисм (бўлинма) командирига инспекция (текширув) натижалари ёхуд уларнинг зиммасига юклатилган топширикларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот беришга мажбурдирлар.
Инспекторлар (текширувчилар) харбий кисм (бўлинма) хизматчилари билан савол-жавоб ўтказганда 9-иловага риоя киладилар.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish