Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди



Download 1,16 Mb.
bet19/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

Бригада штабининг бошлиги


97. Бригада штабининг бошлиғи тинчлик ва уруш даврида: бригада бўлинмалари бошқарувини ташкил этиш ва бошкариш сакланиши учун; бригаданинг жанговар ва сафарбарлик шайлиги, бригада жанговар вазифаларининг муваффакиятли бажарилиши учун; штаб ва бригада бошкарувини таъминлайдиган бўлинмалар тайёргарлигини ташкил этиш бригадада қоровуллик ва ички хизматларни ташкил этиш учун; штаб ва бевосита унга бўйсунувчи бўлинмаларнинг тарбияси, ҳарбий интизоми, ахлокий-рухий холати учун, уларнинг курол-аслаха, харбий тех­ника билан таъминланиши учун; бригада шахсий таркиби, курол-аслаха, техникаси ва уқ-дорисининг ҳисоб-китоби ахво-ли учун жавоб беради.
Бригада штабининг бошлиғи бригада командирига бўйсунади ва унинг биринчи ўринбосари ва бригада бутун шахсий таркибининг бевосита бошлиғи саналади.
Бригада командири қарорларини ҳаётга татбиқ этаётганда штаб бошлиғи бригада командирига бўйсунувчи шахсларга унинг номидан фармойиш бериш хукукига эгадир. Штаб бошлиғи берилган барча энг мухим фармойишлар тўгрисида бригада ко­мандирига билдирув беради.
98. Бригада штабининг бошлиғи куйидагиларга мажбурдир:
— штаб ишини ташкил этиш ва унга хар куни рахбарлик килиш, қушин ва хизмат турлари бошликларининг ишини мувофиклаштиришга; бригада бўлинмаларининг ҳақиқий аҳволи ва холатини мунтазам билиш, шунингдек, уларга топширилган вазифалар бажарилишини назорат килишга;
— бригада штаби офицерлари билан машғулот ўтказиш, бригада бошкарувини таъминлайдиган батальон ва бўлинма­ларнинг штаблари тайёргарлигига рахбарлик килишга;
— бригада жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги ва бригадани ядровий, кимёвий ва биологик куроллардан химоя килиш бўйича тадбирларни ишлаб чикиш ва ҳётга татбик, этиш, бри­гаданинг сафарбарлик хизмати ишларига рахбарлик килишга;
— бригада жанговар тайёргарлиги режасини, бўлинмалар ва хизматлар ахволини, бригада командирига бевосита бўйсу­нувчи мансабдор шахслар ва штаб офицерлари томонидан текширилиши режасини, бригада харбий хизматчилари таътилларининг жадвалини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини на­зорат килишга;
— хар бир офицер, прапоршчикнинг, шунингдек, штаб ва бевосита унга бўйсунувчи бўлинмалар барча сержантларининг ишчанлик кобилияти ва ахлоқий-руҳий сифатларини билиш, ҳарбийча тарбия ва касб тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишларни офицерлар билан мунтазам ўтказишга;
— бригадага келган мададни бўлинмалар бўйича таркатишга;
— бригадада алокани ташкил этиш, алока воситалари холати ва жанговар тайёргарлигини текшириш, яширин бошкарув бўйи­ча тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, автоматлаштирилган воситаларни бошкарувга татбиқ этишга;
— бригада командири ва катта командирларнинг (бошлиқларнинг) барча буйрукларини бўлинма ва хизматларга ўз вақтида ва туғри етказишни, шунингдек, уларнинг бажарилишини текширишни ташкил этиш; энг мухим буйрукларни шахсан етказиш ва уларнинг бажарилишини текширишга;
— бригада Жанговар Байроги ва орденлари, шунингдек, ҳахрий байроклар, нишонлар, вимпеллар ва уларга берилган хужжатларнинг тўғри асралиши ва сакланишини ташкил этишга;
— бригада коровуллик ва ички хизмат тайёргарлиги ва ўталишини, шунингдек, банди қилинганларнинг (ҳибсга олинганларнинг) гауптвахтада сакланишини ташкил этиш ва хафтада камида бир марта текширишга;
— бригада бўйича навбатчи, унинг ёрдамчиси назорат-ўтиш жойи бўйича навбатчи ва бригада штаби бўйича навбатчига, нарядим эгаллашдан олдин, шунингдек, хизмат сафарига жунаб кетаётган бўлинма командирларига (гуруҳ бошликларига) йўл-йўрик. бериш ва бу бўлинмаларнинг (гурухларнинг) барча зарур нарсалар билан таъминланганлигини текширишга;
— одамлар жой-жойидалигини, курол-аслаҳа, харбий тех­ника ва бошка моддий воситалар мавжудлиги ва холатини хам доим билиш, шунингдек, бригадада уларнинг ҳисоб-китоби юритилишига кун сайин рахбарлик килишга;
— жанговар тайёргарлик, шунингдек, жиноятлар, талафотлар ва интизомий ножуя қилмишлар хисоб-китобини юритишга;
— бригаданинг тарихий аъмол китобчасини (формулярини) юритишга;
— курол-аслаҳа, харбий техника ва бошка моддий воситаларнинг жой-жойидалиги ва холатини, бўйсунувчи бўлинмаларда уларнинг сакланиш тартибини текширишни йилида ка­мида икки марта ташкил этиш ва ўтказиш, машғулотлар ва ишларда харбий хизматчилар билан хавфсизликка риоя килиш бўйича машғулотларнинг сифатини назорат килишга;
— юкорида турган штабга зарур ахборотларни ўз вақтида такдим этишга.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish