77. Командир (бошлик.) шахсий таркибнинг халок бўлиши ва жарохатланишининг олдини олиш бўйича чоралар кўришга, жанговар навбатчилик (жанговар хизмат) пайтида, курол-аслаха ва харбий техника билан ишлаётганда, марш-юриш амалга оширилаётганда, ўкувлар, жанговар отишлар (учиришлар), учишлар, махсус машғулотлар ёхуд ишлар ўтказилаётганда, коровуллик ва ички хизматни ўташ пайтида зарур хавфсизлик талабларини жорий этишга, бундай хавфсизлик талабларини ўз вактида бўйсунувчиларга етказиш ва уларнинг катъий бажарилишини талаб килишга мажбурдир.
Командир машғулотлар, ишлар ёхуд хизмат фаолиятининг бошка тадбирлари бошланишидан олдин, бунинг учун хавфсиз шарт-шароитлар яратилгани ва таъминланганига, бўйсунувчилар уларга етказилган хавфсизлик талабларини ўзлаштирганига ва уларни бажариш учун етарли махоратга эга эканлигига шахсан ишонч хосил килишга мажбурдир.
Командир (бошлиқ) томонидан шахсий таркибнинг халок бўлиши ва жарохатланишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар жанговар топшириқлар бажарилишининг барбод булишига олиб келмаслиги лозим.
78. Командир (бошлиқ) бўйсунувчи қисмда (бўлинмада) катъий ички тартибни таъминлашга мажбурдир:
— штаб ва бўйсунувчи командирларнинг (бошликларнинг) фаолиятини барча харбий хизматчилар харбий низомларнинг талабларини теран ўрганишини ташкил этишга йўналтириш;
— бўлинмаларнинг харбий шахарчада ва харбий хизматчиларнинг хоналарда тўғри жойлаштирилишини ташкил этиш;
— харбий кисмнинг кундалик фаолиятида вактнинг мақсадга мувофиқ таксимланишини кўзда тутиш;
— шахсий таркибнинг суткалик наряд хизматини ўташига хар томонлама тайёргарлигини ўтказиш; ички хизмат ўталиши устидан назоратни ташкил этиш, коровулларни текширишда шахсан иштирок этиш, суткалик наряд хизмат шароитини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чикиш;
— ҳарбий хизматчиларни келиб кўриш, уларга ҳарбий қисм қароргоҳидан жавоб бериш ва рухсатнома тизими тартибини белгилаб кўйиш на белгиланганларга риоя қилинишини талаб этиш;
— парад, полигонда ва бўлинма вақтинча жойлашадиган бошка жойларда ички тартибни ташкил этиш ва саклаш.
79. Командир (бошлиқ) курол-аслаха, харбий техника ва бошқа моддий воситаларнинг шай ҳолати ва сакланганлигини тутиб туришга, техник, моддий, тиббий, молиявий, ижтимоий-хукукий ва маиший таъминотни ташкил этишга мажбурдир:
— харбий кисмга (бўлинмага) келадиган курол-аслаҳа ва Харбий техникани қабул қилиш ва ишга туширишни ташкил этиш, шахсий таркибнинг уларни кабул килишга ва фойдаланишга тайёрлигини шахсан текшириш;
— курол-аслаха ва харбий техникадан фойдаланишни режалаштириш;
— курол-аслахд ва ҳарбий техника ҳолати ва фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, талафот ва шикаст етишидан огохлантириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
— курол-аслаха ва ҳарбий техника хисоб-китоби ва сақланишини ташкил этиш; моддий воситаларни ўз вактида талаб қилишни ва олишни ташкил этиш, саклаш ва ҳисоблаш, уларни ташиб келиш ва бўйсунувчиларга топшириш, харбий мулк йўқотилиши, камомади, бежалиши ва ўмарилишининг олдини олиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш;
— пул ва бошка турлардаги таъминотларнинг шахсий таркибга тулигича етказилишини таъминлаш, моддий ва пул маблағларини тежамкорлик ва мақсадга мувофиқ сарфлаш, лавозим ва молия интизомига риоя килиш;
— ҳарбий хизматчиларнинг соғлигини саклаш ва мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш, шахсий таркибнинг тиббий таъминотини такомиллаштириш; аклий ривожланиши заиф харбий хизматчиларни психиатрик гувохлантиришга, зарур бўлган ҳолларда эса шифокор-психиатрнинг хулосасига кўра даволанишга хам юбориш;
— ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ва хукукий муҳофазасини таъминлаш, зарур бўлганда катта бошлиқларга уларнинг номидан илтимос қилиш;
— бўйсунувчиларга кўрсатиладиган савдо-маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш тўғрисида доимий ғамхўрлик қилиш, бунда ижтимоий адолат ва ошкоралик тамойилларига риоя килиш;
— харбий хўжалик ташкил этиш ва унга шахсан, штаб, ўз ўринбосарлари, кўшин турлари ва мавжуд хизматларнинг бошликдари орк.али раҳбарлик қилиш;
— ҳарбий кисм (бўлинма) фаолияти районида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биркитилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар кўриш.
80. Командир (бошлиқ) шахсий касб тайёргарлигини ва харбий кисм (бўлинма) бошкаруви услубиятини такомиллаштиришга мажбурдир:
— ўзининг харбий, педагогик ва хукуқий билимларини ошириш; курол-аслаха, харбий техниками жанговар кўллаш (фойдаланиш), таъмирлаш ва эвакуация қилиш тартибини билиш;
— ўз хизмат фаолиятига тааллукли қонунларни, харбий низомлар коидаларини катъий билиш, уларга катъий мувофиқ иш тутиш ва бўйсунувчилардан уларга риоя этишни талаб қилиш;
— ўзида ва ўзига бўйсунувчиларда ишбилармонликни, зиммага юкланган вазифаларни бажаришга илмий ёндашишни, ўз ишлари натижаларига танқидий муносабатни шакллантириш, ишда бўйсунувчиларнинг таклифларини инобатга олиш;
— бўйсунувчилар ўртасида иш ва мажбуриятларни оқилона таксимлаш, буйруклар ижроси назоратини амалга ошириш; мақсадга интилувчанлик, шахсий масъулият, олдиндан кўра билиш ва эхтиёткорлик туйғусини шакллантириш, шахсий таркиб билан узлуксиз алокани саклаб туриш;
— ўзига берилган хукуклар доирасида мустакил давлат хокимияти ва махаллий ўзини-ўзи бошкарув органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналарнинг жамоалари, уруш ва куролли кучлар фахрийлари билан харбий кисм (бўлинма) анъаналарини кўллаб-кувватлаганча ва янада кучайтирганча якин алокада булиш. Бу максадда йиғилишлар, харбий маросимлар, спорт байрамлари ва бошқа тадбирлар уларга меҳнаткашларни, жа-моатчилик вакилларини ва харбий хизматчиларнинг оила аъзоларини таклиф этилган ҳолда ўтказилади;
— яккабошчиликни барча йўллар билан мустахкамлаш, шахсий таркиб кучини қўйилган вазифаларни фаолроқ ва ижодий хал этишга йўналтириш;
— шахсий таркиб ва бўйсунувчи бўлинмалар ўртасида мусобақалар ташкил этиш, ҳарбий қисм (бўлинма) томонидан ҳал этиладиган вазифаларни муваффакиятли бажаришга ҳарбий хизматчиларни сафарбар этиш максадида уларга рахбарлик қилиш;
— бўйсунувчилар билан бирга жанговар тайёргарлик, харбий интизом аҳволи, ички тартибни саклаш якунларини мунтазам чик.ариш ва уларни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш; турмуш ва маиший хаётнинг шундай ва шунга ўхшаш масалаларини ҳарбий хизматчиларнинг умумий йигилишларида кўриб чиқиш, уларда илгари сурилган таклифларни ҳарбий Кисмда (бўлинмада) тегишли вазифалар белгиланаётган пайтда инобатга олиш.
81. Командир (бошлиқ) кадрлар билан моҳирона ишлашга мажбурдир:
— шахсий таркибни у билан шахсий мулокот йўли билан ҳар томонлама ўрганиш, бўйсунувчиларнинг ишчанлик кобилияти ва ахлоқий-руҳий сифатларини билиш, уларнинг тарбияси билан муттасил шуғулланиш;
— офицерлар, прапоршчиклар ва мичманларни танлаб олиш, жой-жойига кўйиш ва баҳолашни амалга оширишда ўз ўринбосарлари, кўшинлар турлари ва хизматчиларнинг бошликларини жалб этиш, доимий иш кўрувчи баҳолаш (аттестацион) комиссиясининг хулосаларини инобатга олиш;
— шартнома асосида харбий хизматга қабул килиш ва ҳарбий билим юртларига кириш учун номзодлар танлаб олишни ўтказиш;
— мулжалдаги ҳарбий хизматчилар жойини ўзгартиришда ошкораликни таъминлаш, тажрибали ва ёш кадрларни кўшиб ишлатиш йўли билан рахбарликдаги ворисликни саклаш учун кадрлар захираси ва шарт-шароитлар яратиш;
— ўз бўйсунувчилари билан шахсан суҳбатлар ўтказиш;
— бўйсунувчиларни жасорати ва окилона ташаббус курсатгани, хизматдаги тиришкоклиги ва ўрнаги учун рагбатлантириш ва ишёқмасларнинг таъзирини бериш.
Бундан ташқари, ҳарбий қисм командири ойда камида икки марта кун тартибида белгиланган вақтда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини шахсий масалалари юзасидан, бўлинма командири эса ўз бўйсунувчиларини жанговар навбат-чиликдан, суткалик нарядда мажбуриятларни бажаришдан ва машғулотлардан бўш вақтда қабул қилиши лозим.
82. Командир (бошлиқ) илмий, ихтирочилик ва самарадорлик ишларига рахбарлик килишга мажбурдир:
— илмий, ихтирочилик ва самарадорлик ишларининг вазифаларини белгилаш, ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш, уларнинг моддий-техника нуқтаи назаридан бажарилишини таъминлаш;
— харбий хизматчилар ижодиётини харбий кисм (бўлинма) олдида турган вазифаларни бажариш чоғида пайдо булувчи муаммоларни ҳал этишга йўналтириш;
— илмий, ихтирочилик ва самарадорлик ишларида шахсан иштирок этиш, илғор тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва ёйиш, анжуманлар, кенгашлар, кўриклар ва кўргазмалар ташкил этиш ва уларнинг ишида қатнашиш;
— энг яхши ижодий натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш.
83. Командир (бошлиқ) нохарбий ходимларнинг меҳнат фаолияти билан боғлик. масалаларни ҳал этиш пайтида амалдаги мехнат тўғрисидаги конунларга, Мудофаа вазири чиқарган буйруқ ва директиваларга қатъий амал килишга мажбурдир.
У ноҳарбий ходимлар меҳнатининг тўғри ташкил этилиши, меҳнат унумдорлиги оширилиши учун шароит яратилиши, мехнат ва ишлаб чиқариш интизоми таъминланиши, меҳнатни мухрфаза килиш коидаларига риоя этилиши, мехнат ва турмуш шароити яхшиланиши учун жавоб беради.
84. Командир (бошлиқ) вақтинча жўнаб кетган холларда ўз мажбуриятларини бажариш учун ўринбосарини ўрнида қолдиради. Штатдаги ўринбосари бўлмаганда ва агар командир (бошлиқ) томонидан ўринбосар кўрсатилмаган бўлса, лавозим бўйича катта, тенг мансаблар холатида эса харбий унвони бўйича катта қомондонликни кабул қилади. Кумондонликка киришган шахс бу хакда катта командирга (бошлиққа) билдирув беради.
85. Янги тайинланган харбий кисм командири кумондонликка катта командирнинг (бошлиқнинг) фармойиши ёхуд буйруғи асосида киришади. Харбий кисм командири кумондонликка киришгани тўғрисида буйрукда эълон қилади ва катта командирга (бошлиққа) билдирув беради.
Янги тайинланган харбий кисм (бўлинма) командири харбий кием (бўлинма) шахсий таркибига катта командир (бошлиқ) томонидан таништирилади.
86. Янги тайинланган харбий кисмлар, бўлинмаларнинг рота командири ва ундан юкори бўлган командирлари лавозимни қабул қилиш чоғида харбий кисм, бўлинма харбий хизматчиларининг ариза ва шикоятларини аниклаш, кейинчалик уларни хал этиш максадларида уларни сураб-билишни ўтказади (9-илова).
87. Бригада командири ва алохида батальон командири ишларни ва лавозимларини кабул қилиш ва топшириш муддати кўпи билан 10 кун, бригада командирининг курол-аслаха бўйича ва ичкари бўйича ўринбосарлариники — кўпи билан 20 кун, батальон командири ва рота командириники — кўпи билан 5 кун, хизматлар бошлиқлариники — кўпи билан 15 кун этиб белгиланади. Бошка мансабдор шахслар учун ишларни кабул килиш ва топшириш муддатини катта командир (бошлиқ) белгилайди.
Катта командир (бошлиқ) томонидан тегишли хужжатнинг имзоланиши ишлар ва лавозимни кабул қилиш ва топширишнинг тугалланиши ҳисобланади.
88. Харбий кисм командири ишлар ва лавозимни кабул килиш ва топширишни катта командирдан (бошликдан) вакил иштирокида шахсан ўтказади.
Бундан ташк,ари, ишлар ва лавозимни кабул килиш ва топшириш учун катта командирнинг (бошликнинг) буйруғига биноан харбий қисмнинг умумий ахволини, курол-аслаҳа, ҳарбий техника, уқ-дориларнинг жой-жойидалигини ва холатини, уларнинг ҳисоб-китобини алоҳида, шунингдек, ҳарбий кисмнинг ҳарбий ва молиявий хужалигини алохида текширувчи ва хужжат (далолатнома) тузувчи комиссия тайинланади.
Ишлар ва лавозимни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги далолатномада: харбий кисмнинг рўйхатдаги ва мавжуд тартиби; жанговар ва сафарбарлик шайлиги, жанговар тайёргарлиги, ўкув-моддий негизининг аҳволи; шахсий таркибнинг ахлокий-рухий ҳолати ва ҳарбий интизом ахволи кўрсатилади.
Курол-аслаҳа, ҳарбий техника ва уқ-дориларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги далолатномада: хужжат бўйича хисобланган микдор, амалдаги микдор; курол-аслаха, ҳарбий техника ва ўқ.-дориларнинг сифат ва техник ҳолати; уларнинг сакланиш ва саклаш шароитлари кўрсатилади.
Харбий ва молиявий хужаликни кабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги далолатномада: бинолар, иншоотлар, анжомлар ва ускуналарнинг жойлашиш маиший шароити, мавжуд микдори ва ахволи; хам жорий таъминотдаги, хам дахлсиз за-хирадаги ёнилги, озиқ-овқат, кийим-кечак, техника мулки ва бошқа моддий воситаларнинг, шу жумладан пул маблағларининг мавжуд микдори, ҳолати, сарфланиши конунийлиги, ҳисоб-китоби ва саклаш тартиби кўрсатилади.
Далолатномалар қабул қилаётган ва топшираётган командирлар, шунингдек, комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва катта командирнинг (бошлиқнинг) тасдиғига такдим этилади.
89. Булинма командири ишлар ва лавозимни кабул килиш ва топширишни ҳарбий кисм бўйича буйруқ асосида шахсан ўтказади.
Булинма командири ишлар ва лавозимни кабул қилиш (топшириш) тўғрисида харбий кисм командирига командага кўра билдирув беради.
Лавозимни кабул килиб олаётган билдирув билан бирга, бўлинмани кабул қилиш тўғрисидаги далолатномани такдим этадики, унда: бўлинманинг рўйхатдаги ва мавжуд таркиби; жанговар шайлик, жанговар тайёргарлик ахволи; шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий холати ва харбий интизомнинг эх.боли; курол-аслах.а, харбий техника ва бошка моддий воситаларнинг мавжудлиги ва аҳволи; харбий хизматчиларнинг турар-жой ва турмуш шароитлари кўрсатилади.
Далолатнома лавозимни кабул килаётган ва топшираётган томонидан тузилади ва имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |