МАНСАБДОР ШАХСЛАР, АСКАРЛАР ВА МАТРОСЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Бригада командири
90. Куролли Кучлар асосий тактик бирлигининг командири саналган бригада командири тинчлик ва уруш даврида: бригаданинг жанговар ва сафарбарлик шайлиги учун; бригада жанговар вазифаларининг муваффакиятли бажарилиши учун; шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги, тарбияси, харбий интизоми ва ахлокий-рухий холати ва харбий хизматнинг хавфсизлиги учун; ички тартиб учун; бригада курол-аслахаси, ҳарбий техникаси ва бошка моддий воситаларининг холати ва сақланиши учун; бригаданинг техник, моддий, тиббий, молиявий, ижтимоий-хукукий ва маиший таъминоти учун жавоб беради. Бригада командири бригада бутун шахсий таркибининг бевосита бошлиғи саналади.
91. Бригада командири кўйидагиларга мажбурдир:
— бригада шахсий таркибининг жанговар тайёргарлигига ва тарбиясига рахбарлик қилишга, бригадани мохирона бошқаришга;
— батальонлар билан ўкувлар ўтказиш, бригада штаби тайёргарлигини юритиш, батальонлар, батальон таркибига кирмайдиган роталарнинг командирлари, уларнинг ўринбосарлари, кўшин турлари ва бригада хизматлари бошлиқлари билан, шунингдек, бригада бўлинмалари билан машғулотлар ўтказишга;
— бригаданинг жанговар сафарбарлик шайлиги, жанговар тайёргарлиги режалари ишламига ва бажарилишига рахбарлик қилишга;
— бригада шахсий таркиби, курол-аслахаси, харбий техникаси ва бошка моддий воситаларини фукаролар мудофааси хусусиятларини хисобга олган холда ядровий, кимёвий ва бактериологик куроллардан химоялаш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга;
— бўлинмаларнинг хар бир офицери, прапоршчиги (мичмани) ва старшинасининг ишчанлик қобилияти ва ахлокий-рухий сифатларини билиш, офицерлар билан харбийча тарбия ва касб-тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишларни мунтазам ўтказишга;
— аскарий жамоаларда ошкоралик, ижтимоий адолат, ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро ишончини қарор топтириш, бўлинмаларда камчиликлар, локайдлик ва сусткашликка муросасизлик вазиятини юзага келтиришга;
— янги келган мадад кучларини бўлинмалар бўйича тақсимлашга рахбарлик қилиш ва уни 1-иловада кўрсатилган тартибда харбий касамёд килдиришга;
— кадрларни танлаш ва жой-жойига кўйишга раҳбарлик қилиш ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий билим юртларига кирши учун номзодларни белгилашга;
— Харбий хизматчилар таътили рўйхатини тасдиклашга;
— кун тартиби ва хизмат вакти тартибини белгилаш, ички тартибни саклашпи талаб қилиш, кийим-кечак русумини бажариладиган вазифалар ва машғулотлар жадвалини ҳисобга олган холда белгилашга;
— бригада кароргохини кўриклашни, қоровуллик ва ички хизмат назоратини ташкил этиш, уларнинг ўталишини, банд и килинганларнинг гауптвахтада сакланишини шахсан текширишга;
— жиноятлар ва фалокатлардан огохлантириш бўйича тадбирлар кўриш, улар содир этилган холларда эса катта командирга (бошлиққа) хабар бериш, ҳарбий прокурорга билдириш, жиноий иш кузгатиш ёхуд маъмурий тергов қилишни тайинлашга; одамларнинг ҳалок бўлиши ёхуд ута огир окибатларга олиб келган катта ҳалокат ва бошқа ҳодисаларни тергов килишда, шунингдек, ҳарбий низомлар белгилаган харбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар кридалари бузилган ҳолларни тергов килишда шахсан иштирок этишга;
— жанговар тайёргарлик, харбий интизом ва ички тартиб аҳволини тахлил қилиш, ойда камида бир марта якун чиқариш ва уларни жамлаш бўйича тадбирлар белгилашга; курол-аслаҳа, харбий техника ва бошқа моддий воситаларнинг белгиланган захирасини саклаш, кўриклаш, шай холатда тутиш ва тўгри фойдаланиш бўйича тадбирлар кўриш, вакти билан уларнинг жой-жойидалигини, ахволини ва жанговар шайлигини текши-ришга; йилда камида икки марта курол-аслаҳа ва харбий техника кўригини ўтказиш, кўрик натижаларини бригада бўйича буйрукда эълон килишга;
— курол-аслаха, ҳарбий техника ва уқ-дори билан муомалада, машғулотлар, отиш машклари, ўкувлар ўтказилаётганда ва ишлар бажарилаётганда хавфсизлик талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга;
— ҳарбий хизматчилар турмушини яхшилаш, уларнинг соғлигини саклаш ва мустахкамлаш бўйича тадбирлар қабул қилиш, махсулотларнинг ҳафтага тақсимланишини кўриб чикиш ва тасдиклаш, таомлар сифати ва таркатиш тўликлиги устидан ҳар ҳафталик назоратни ташкил этиш, тайёрланган овкатларнинг сифатини ҳар ҳафта шахсан текширишга;
— моддий бойликлар ва пул маблагларининг конуний ва тежамкорона сарфланишини таъминлаган холда бригаданинг молиявий ва хужалик фаолиятига раҳбарлик қилишга;
— казарма-турар-жой фонди, бошка иморатлар ва иншоотлар, бригада худудининг сакланиши ва тўғри фойдаланиши, шунингдек, бригададаги ёнгинга қарши химоянинг ахволи устидан назорат қилиб туришга;
— ўкувлар, жанговар тайёргарлик ва кундалик фаолиятнинг бошқа тадбирлари ўтказилаётганда бригада кароргоҳи районида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат захираларидан унумли фойдаланиш бўйича тадбирлар кабул қилишга;
— хизматлардаги ҳарбий мулкнинг, пул маблаги ва бойликларнинг жой-жойидалигини шахсан ва мансабдор шахслар, ички текширув хайъатлари ва жамоатчилик вакилларини жалб этиш билан режали ва кутилмаган текширишлар ўтказишга; давлатга етказилган моддий зарар аникланганда, маъмурий тергов қилишни тайинлаш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида уз вактида карор қабул килишга.
92. Бригада командири хар бир таълим даври бошланишидан олдин мазкур Низомнинг ва Узбекистан Республикаси Куролли Кучлари гарнизон ва коровуллик хизматлари Низомининг унга тартибга солиш хукуки берилган коидаларининг бажарилишини аникловчи ёзма буйруқ беради (11-илова).
Бундан ташкари, бригада командири ҳар куни сафдаги кисм бўйича, зарур бўлган холларда эса жанговар тайёргарлик ва бошка масалалар бўйича ёзма буйруклар беради. Буйруклар бригада командири ва штаб бошлиғи томонидан имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |