Ушбу методик қўлланмада битирув малакавий ишларни бажариш бўйича тавсиялар берилган бўлиб, бундан тату барча таълим йўналиши талабалари фойдаланиши мумкин


Битирув малакавий ишни ёзиш ва расмийлаштириш



Download 61,42 Kb.
bet4/12
Sana29.05.2022
Hajmi61,42 Kb.
#614599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Uslubiy qo\'llanma кирил БМИ учун

4. Битирув малакавий ишни ёзиш ва расмийлаштириш

4.1. БМИ режасини тузиш


БМИни бажариш режаси талаба томонидан илмий раҳбари иштирокида тузилади.
Иш режанинг дастлабки варианти ишнинг асосий ғоясини акс эттириши керак. Иш режасининг дастлабки вариантида алоҳида бобларининг мазмунини аниқлаш ва боблар номини аниқлаштириш лозим; ҳар бир боб мазмунини пухта ўйлаш ва унда қараладиган масалалар кетма-кетлигини параграфлар сифатида белгилаб олиш зарур. БМИ нинг дастлабки иш режаси мавзу кафедрада тасдиқлангандан сўнг бир ой ичида тузилиши керак.
БМИнинг иш режаси эгилувчан бўлиши лозим. ўрганилаётган муаммо билан батавсил танишиш натижасида, ёки режада ажратилган мустақил бўлимлар бўйича етарлича материалларнинг мавжуд бўлмаслиги, ёки аксинча назарий ва амалий аҳамиятга эга болган янги маълумотларнинг пайдо бўлиши туфайли иш режасида ўзгаришлар юз бериши мумкин. БМИ режасидаги барча ўзгартиришлар илмий раҳбар билан келишилиши шарт. БМИнинг асосий режаси илмий раҳбар томонидан тасдиқланади ва ишнинг мундарижаси бўлиб хизмат қилади.

4.2. Материалларни саралаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш. Танланган мавзу бўйича адабиётларни саралаш ва танишиш.


Адабиётларни саралашни БМИ мавзусини танлагандан сўнг дарҳол бошлаш зарур.
Адабиётларни саралашда Университет ахборот ресурс марказидаги, фанлар академияси, ихтиёрий кутубхоналардаги предметли-тематик каталоглар ва библиографик маълумотномаларга, ҳамда Интернетдан фойдаланиш зарур.
Танланган мавзу бўйича адабиётларни ўрганишни БМИ да қаралаётган асосий масалалар ҳақида умумий тасаввурга эга болиш ва кейинчалик янги материалларни излаш мақсадида умумий масалалардан бошлаш лозим.
Адабиётларни ўрганганда қуйидаги тавсияларга риоя қилган маъқул:

  • адабиётларни ўрганишни қаралаётган масаланинг назарий жиҳатларини очиб берадиган адабиётлардан (монография, журнал мақолалари), кейин эса методик материалиардан фойдаланиш;

  • адабиёт манбаларини талаба томонидан синчиклаб ўрганиш, уларни конспектлаштириш ва системалаштиришдан иборат Конспект характери берилган материални ишда фойдаланиш имконияти билан аниқланади (кўчирма, ситата, адабий манба мазмуни қисқа баёни, ёки фактик материални тавсифи); танланган маълумотларни БМИ режасида белгиланган асосий бўлимлар бўйича системалаштириш зарур;

  • адабиётни ўрганишда ундаги барча ахборотни ўзлаштиришга ҳаракат қилмаслик керак, балки иш мавзусига бевосита тааллуқли ахборотни саралаб олиш керак; ўқиганни баҳолаш мезони сифатида уни БМИни бажаришда амалда қўллаш (фойдаланиш) ҳисобланади;

  • адабиёт манбаларини ўрганаётганда кўчирмаларни расмийлаштиришга алоҳида эътибор бериш керак, чунки бу ҳолда кўчирмалардан келажакда фойдаланиш осон бўлади;

  • асосий манбаларга (илмий журналларга) кўрсатма бериш керак;

  • материаллар қаердан олинганлигини аниқ кўрсатиш зарур.

Далилий материалларнинг махсус шакли бу ситаталардир. Улар муаллифҳинг фикрми аниқ беришда, турли нуқтаи назарларни солиштиришда ва бошқ. фойдаланилади; ситаталар мазмунига таянган ҳолда ўрганилаётган масалани объэктив тавсифлаш учун зарур бўлган ишончли исботлар системасини яратиш мумкин; ситаталар ишнинг алоҳида ҳолатларини тасдиқлашда ишлатилиши мумкин; барча ҳолларда фойдаланилаётган ситаталар сони оптимал бўлиши керак, я'ни мавзуни ишлаб чиқиш эҳтиёжи билан аниқланиши керак, ситаталарни керагида кўп келтириш керак эмас, у муаллифнинг ўз нуқтаи назарининг заифииги каби қабул қилиниши мумкин.

Download 61,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish