Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»


УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ TАСНИФИ



Download 1,24 Mb.
bet31/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

5.2. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ TАСНИФИ
Умуман картографияда карталар мазмуни, масштаби, мақ-сади ва қамраб олинган ҳудуд бўйича таснифланади. Лекин умум­географик карталар асосан масштаби бўйича бўлинади. Чунки барча умумгеографик карталарнинг мазмуни ҳам, мақсади ҳам бир хил бўлиб, масштаби билан фарқ қилади. Бир масштабдан иккинчи масштабга ўтишда генерализация қилинади, натижада мазмунидаги ўзгаришлар деярли содир бўлмайди. Йирик масштабли умумгеографик карталарнинг асосий мақсади Ер юзаси тўғрисида ҳақиқий модел яратишдитр. Бу жойда ориентирлаш, жойга бормасдан туриб ўша ҳудуд тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишдир. Кейинги йилларда компютерлардан фойдаланиб ҳам умумгеографик карталар тузилмоқда. Лекин улар жойнинг реал мо-делини тасвирлашга бирмунча ожизлик қилмоқда. Йирик масштабли карталар асосида майда масштабли карталар тузиш жараёнида баъзи элементларни тушириб қолдириш, баъзиларини соддалаштириш натижа-сида уларнинг мазмунига путур етказилиши ҳам мумкин. Масалан, гидрографик элементларнинг масштабга тўғри келганларигина тасвирланиб, қолгани тушириб қолдирилади. Натижада ўша жойнинг гидрологик жиҳатдан ўзига хос хусусияти йўқотилади. Майда масштабли карталарнинг генерализация даражалари бир хил бўлса-да, йирик масштабларга ўтилганда уларнинг генерализация даражалари ҳар хил бўлиши тақозо этилади. Унда картанинг ўз олдига қўйган мақсади асосий рол ўйнайди.
Умумгеографик карталар (УГК) қуйидаги масштабларга бўли­нади:
1) йирик масштабли топографик карталар (1:200 000 ва ундан йириклари);
2) обзор-топографик карталар, яъни ўрта масштабли (1:200 000, 1:500 000 ва 1:1000 000);
3) майда масштабли обзор-топографик карталар (1:1 млн дан майдалари).
1940-йилга қадар собиқ Иттифоқ ҳудудида аҳоли кам яшайди-ган жойлар 1:200 000 масштабда съёмка қилинар эди. Аэрофо-тосъёмкадан фойдаланиш техникаси ривожланиши ва ҳудудларнинг 1:100 000 масштабли карталар билан таъминланиши натижасида 1:200 000 масштабли карталарни съёмка қилиш жараёни тугалланиб, камерал шароитда тузилмоқда (яратилмоқда).
1:1,5 млн ли умумгеографик карталарда шаҳарларни ўз шакли (конфигуратсияси) ҳолатида тасвирлаб бўлмайди. Шунинг учун уларда аҳоли яшайдиган жойлар пунсонларда тасвирланади. Дарёларнинг 10-15 км дан қисқалари тушириб қолинади.
Умумгеографик карталар типлари бўйича ҳам бўлинади. Масалан, ахборот бериши бўйича, мазмуни ва улардаги тафсилотларнинг ҳажми ва тасвирлаш усуллари бўйича. Картанинг мақсади бу ерда асосий рол ўйнайди. Бу бўлиниш махсус системада бир хил мақсад асосида олиб борилади.
Tиплари бўйича собиқ Иттифоқда, собиқ сотсиалистик давлатларда Иcимда Франсия, Япония, Германия, Голландия ва бошқа ииКимлакатларда қўлланиладиган координаталар тизими Xалқаро майда масштабли карталар учун 1:1 млн дан - 1:2 млн гача қабул қилинган. Шунингдек, махсус карталар ҳам бўлиб, улар умумгеографик карталарга мазмуни бўйича жуда яқин. Бу денгиз навигатсияси карталари ва океан карталаридир.
Янги типдаги карталар ҳам мавжуд бўлиб, улар алоҳида гуруҳни ташкил қилади. Масалан, шелф зонаси топографик картаси, фотокарталар ва ҳоказолар.
Қабул қилинган системага тааллуқли бўлмаган карталар ҳам мавжуд бўлиб, улар мазмуни, усули ва математик асоси билан ажралиб туради. Масалан, АҚШда ҳар хил ташкилотларда ўзига хос йирик масштабли карталар мавжуд. АҚШнинг барча ҳудуди тасвирланган топографик карталарнинг разграфкаси ҳар хил, координата системаси ҳам ҳар бир штат бўйича алоҳида тузилган ва ҳар хил проексияда. Масалан, 1:62 360 ва 1:10 560 масштабларида (релъеф тасвирланган горизонталлар метр ўлчамида эмас, футда берилган). Tуристлар учун ҳам махсус умумгеографик карталардан фойдаланилади. Баъзи мамлакатларда (Швейсария ва Японияда) туристлар учун махсус топографик карталар тузилиб, тафсилотлар бадиий безаклар билан чиройли қилиб тасвирланган.
Умумгеографик карталарни мазмунига қараб иккига бўлиш мумкин:

  1. бой мазмундаги топографик карталар;

  2. чегараланган мазмундаги топографик карталар (бунга кам ўрганилган ҳудудлар киради).

Мазмуни кенг омма учун, масалан туристлар учун мўлжал-ланган карталар ҳам мавжуд. Карталар мақсади бўйича ўқув карталари (мактаблар ва олий ўқув юртлари учун) ва оммавий ахборот воситалари учун ҳам мослаб тузилиши мумкин. Махсус мавзуга мослаб ҳам умумгеографик карталар тузилади: масалан, релъеф, аҳоли яшайдиган жойлар, транспорт, ўрмончилик ва ҳоказолар. Бундай карталар умумгеографик картанинг барча элементларини ўз ичига олмаслиги мумкин. Вақт ўтиши билан янги типдаги карталар пайдо бўлаверади.
Ҳамма мамлакатларда топографик карталарнинг мазмуни бир хил бўлавермайди. Чунки баъзи ривожланган мамлакатларнинг деярли барча ҳудудлари йирик масштабли тўла мазмунли топографик карталар билан таъминланган. Масалан, Россия, Канада, АҚШ, Англия ва бошқалар. Баъзи мамлакатлардаги, масалан, Африка ва Жанубий Американинг баъзи мамлакатларининг топокарталари эса тўлиқ мазмунга эга эмас. Айрим ривожланган мамлакатларда кенг мазмунли топографик карталар мавжуд бўлиб, улар тезкорлик билан вужудга келган карталардир. Масалан, Канадада автоматизатсия йўли билан яратилган, собиқ Иттифоқ ва АҚШда фотопланлар, рангли фотокарталар ва космик суратлар асосида тузилган карталар шулар жумласидандир. Ҳар хил соҳалардаги карталар тузишда фойдаланиладиган майда масштабли карталар ҳам борки, улар мазмуни бўйича иккига бўлинади.

  1. Ижтимоий-иқтисодий карталар бўлиб, бунда релъеф берилмасдан сув объектлари, аҳоли яшайдиган жойлар, алоқа йўллари ва чегаралар берилади, холос.

  2. Tабиий карталар деб юритилиб, унда асосан релъеф, гидрогра-фия ва грунт тўлароқ кўрсатилади. Ҳар иккала карта ҳам маълумотнома типидадир. Деярли ҳамма мамлакатларда содда-лаштирилиб тузилган майда масштабли умумгеографик карталар ҳам бўладики, улар кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Умумгеографик карталар яна ишлатилиши бўйича ҳам тас-нифланиши мумкин. Масалан, олий ўқув юртлари учун, мактаб­лар ва кенг ўқувчилар оммаси учун (булар осиб қўйиб ишла-тишга мўлжалланган).
Мавзули карталар тузишда ишлатиладиган умумгеографик карталар ҳам бўлиши мумкин. Бунда карта қайси мавзуга ба-ғишланадиган бўлса, шу мавзу учун керакли мазмун кенгроқ тасвирланади. Масалан, гипсометрик карта тузиш керак бўлса, релъеф тўлиқ ифодаланади. Xудди шундай карталар океанлар ва денгизлар учун ҳам тузилиши мумкин.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish