Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»


УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИ ЯРАTИШНИ TАШКИЛ ҚИЛИШ



Download 1,24 Mb.
bet32/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

5.3. УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАРНИ ЯРАTИШНИ TАШКИЛ ҚИЛИШ
Собиқ Иттифоқда нашр қилинган топографик ва обзор-топографик карталар давлат карталари деб юритилиб, махсус «махфий» жойларда сақланган ва улардан лойиҳалаш, режалаштиришда фойдаланилган. Йирик ва ўрта масштабли топографик карталар давлат карталари бўлиб, улар йирик масштабли съёмкалар асосида вужудга келади. Уларнинг «мазмуни» ва аниқлиги давлат стандартларига тўғри келади (махсус қўлланма ва йўриқномалар асосида тузилади). Tурли мақсадлар учун қўлланиладиган умумгеографик картанинг мазмуни бир хил йўриқнома асосида яратилади. Бундай карталар давлат картогра-фия ташкилотлари томонидан тузилади ёки съёмка қиҳнади. Улар собиқ Иттифоқ даврида АГП (аэрогеодезик корхона) деб аталиб, экспедитсия номи билан юритилган. Буларнинг барчаси собиқ Иттифоқ Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ГУГК (главное управление гео­дезии и картографии) ихтиёрида эди. Лекин етарли имкониятга эга бўлган ташкилот ва муассасалар ҳам ўзлари умумгеографик карталар тузиш ва нашр қилиши мумкин эди. Бироқ нашрга тайёрлаш жараёнида ГУГК томонидан назорат қилиниб, сўнг нашр қилинар эди.
Собиқ Иттифоқда барча геодезик ва аэрогеодезик ишлар рйрКнинг картография ва геодезия корхоналарида бажарилиб, улар бошқа ташкилотларни йирик ва ўрта масштабли умумгеографик карталар билан таъминлар эди. Нашргача бўлган ҳамма ишлар гео­дезия ва картография корхоналарида тайёрланиб, уни нашр қилиш картография фабрикаларида бажарилар эди. Лекин баъзи Арниарда нашр қилувчи кичикроқ сехлар ҳам мавжуд бўлиб, ўзида нашр этилар эди. Собиқ Иттифоқда илмий мавзули карталар тузувчи махсус ташкилот НРКЧ (научно-редакционная картсоставительская часть) бўлиб, у ГУГК ихтиёрида бўлган. 1978-йилдан мазкур ташкилот «Картография илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси» деб юритилган. Бу ташкилот мамлакатда картография бўйича асосий илмий ишлаб чиқариш ишлари билан шуғулланиб, мураккаб ва янги (оригинал) карта ва атласларни лойиҳалаш, тузиш ва охирги нусхагача (ориги-налгача) етказиб бериш билан шуғулланган. Нашр эса бошқа картографик фабрикаларда бажарилган. НРКЧда янги карталар учун шрифтлар, ранглар ва жиҳозлаш ишлари ҳам бажарилган. Бунда тажриба сехи ҳам мавжуд бўлиб, барча карта ва атласларга безаклар берилган. Бундан ташқари ОКС (отдел справочной службы) ҳам мав­жуд бўлиб, барча карта ва атласлар ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган. Шунингдек, навбатчи карталар ҳам ўша ташкилотда сақланган.
Умумгеографик карталарга тааллуқли геодезия ва аэрофотосу-ратлар бўйича илмий-тадқиқот ишлари Ф. Н. Красовский номидаги ЦНИИГАИК (Центральный научно-исследовательский ин­ститут геодезии, аерофотосъемки и картографии) институтида олиб борилган бўлиб, у ҳам ГУГК қарашли эди. У ерда шу соҳа бўйича йўриқномалар ва ҳар бир миллий тилларда ёзилади-ган транскрипсиялар (номлар талаффузи) ишлаб чиқилар эди. ГУГК системасида ишлаб чиқилган барча карта ва атласлар ГУГК қошидаги таҳририят бўлимида назоратдан ўтказилиб, сўнг нашр қилишга рухсат берилган.
Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари 1:10 000 ва 1:25 000 масштабли топографик карталар билан таъминланган бўлиб, улардан турли соҳаларда фойдаланиш мумкин. Сўнгги вақтларда кўпчилик умумгеографик карталар янгиланмоқда. Бу жараён дала ишлари билан, яъни съёмка билан боғлиқ бўлгани учун катта маблағ талаб қилади. Шунинг учун бундай ишлар паст суръатлар билан олиб борилмоқда.
Майда масштабли 1:1 млн ва 1:2,5 млн масштабли умумге­ографик карталар асосан бланкали карталар бўлгани учун тез-тез қайта нашр қилиниши мумкин. Баъзи карталар 1:5 млн ва 1:10 млн масштабларда ҳам тузилмоқда. Республикамизда сиёсий-маъмурий карталар тузиш учун, ўқув мақсадлари учун ҳам кўпгина умумгеографик карталардан фойдаланилмоқда. Қишлоқ хўжалиги карталарини тузиш учун мазкур вазирлик қошида умумгеографик карталар яратилади. Уларни нашр қилиб берадиган корхоналари ҳам бор.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish