Ушбу китобни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам И



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/28
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#106134
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
buxoro-madrasalari-tarixidan

П 
Перм – (1940-57 йилларда – Молотов) – РФ Перм вилояти-


101 
даги шаҳар (1781 йилдан), вилоят маркази. Кама соҳилидаги 
порт. Аҳолиси 1021,7 минг киши (1998). Машинасозлик 
(авиадвигателлар, турли саноат ускуналари, авто-кранлар ва 
бошқа, мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш), кимё, нефт 
кимёси, нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, полиграфия саноат-
лари бор. Кама ГЕС мавжуд. Россия ФАнинг Перм илмий 
маркази, 7 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 4 та 
театр (шу жумладан, опера ва балет театри) бор. Перм XVII 
асрдан маълум. 
1 пуд – 16,3804964 кг.
С 
Сиёб – Самарқанддаги қадимий бозор. Бу бозор Марказий 
Осиёда ҳам қадимий бозорлардан бири саналади. Ер майдони 
етти гектар. Бозор номи шаҳарнинг тарихий туманларидан 
бири – Сиёб тумани ва бозордан узоқ бўлмаган жойдан оқиб 
ўтувчи Сиёб дарёси номидан олинган. «Сиёб» сўзи – форс-
тожик тилида «қора сув/дарё» деган маънони англатади. Бозор 
Самарқанд шаҳрининг марказий яъни эски шаҳар қисмида 
жойлашган.
Ш 
Шўрои Ислом («Ислом кенгаши») – Туркистон 
тараққийпарвар зиёлиларининг ижтимоий-сиёсий ташкилоти 
(жамияти). 1917 йил 14 мартда Тошкентда тузилган ва 1918 
йил баҳоригача фаолият олиб борган. Унга дастлаб 
Абдулвоҳидқори 
Абдурауфқори 
ўғли, 
кейинчалик 
Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев раис қилиб сайланган. Таш-
килот 
фаолиятида 
Мунавварқори 
Абдурашидхонов, 
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мустафо Чўқай, Аҳмад Закий Вали-
дий, Ислом Султон Шоаҳмедов, Тошпўлат Норбўтабеков каби 
маърифатпарварлар фаол қатнашган. Ташкилот ташаббуси 
билан Бутун Туркистон мусулмонларининг 1-қурултойи 
ўтказилди (1917 йил апрель). Қурултойда қабул қилинган 


102 
ташкилот дастурида ўлка мусулмонлари орасида ислоҳотлар 
ўтказиш ғояларини тарқатиш, минтақадаги барча мусулмон-
ларни ягона фикр ва маслак асосида бирлаштириб, Турки-
стонга мухторият мақомини бериш учун кураш вазифаси 
қўйилган. 1917 йил апрель ойидаёқ ташкилотнинг Самарқанд, 
Қўқон, Наманган, Андижон, Марғилон, Скобелев (Фарғона), 
Марв, Туркистон, Оқмачит, Ўш ва бошқа шаҳарларда 
шўъбалари тузилган. Ташкилот «Шўрои ислом» номли газета 
ҳам чиқарган. 1917 йил мобайнида Туркистон мусулмонлари-
нинг яна 3 қурултойи ўтказилган. 1917 йил июнда ташкилот-
дан бир гуруҳ уламолар ажралиб чиқиб, Қўқон ва Тошкентда 
янги жамият – «Шўрои уламо»га асос солишган. Туркистон ва 
Қозоғистон мусулмонларининг Тошкентда ўтган қурултойи 
(1917 йил 17-20 сентябрь)да ҳар икки ташкилот ўзаро бирлаш-
ганлигини эълон қилган бўлса ҳам, аслида том маънодаги 
бирлашув бўлмаган. Октябрь тўнтаришидан сўнг «Шўрои Ис-
ломия» ўз қароргоҳини Тошкентдан Қўқонга кўчиришга маж-
бур бўлган. Ташкилот аъзолари Туркистон мухторияти 
ҳукуматини тузишда фаоллик кўрсатишган. Мухторият 
ҳукуматини большевиклар ағдаргач, тирик қолган «Шўрои 
Исломия» аъзолари таъқибга учраган. «Шўрои Исломия» 
ташкилоти совет режими томонидан таъқиқланса ҳам, унинг 
Носирхон Тўра, Садриддинхон Шарифхўжаев, Миродил 
Мирзааҳмедов каби фаоллари Туркистонда совет режимига 
қарши 
қуролли 
ҳаракат 
сафларига 
қўшилиб, 
истиқлолчиларнинг ғоявий мафкурачилари сифатида фаолият 
кўрсатишган. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish