12
Мадрасада турли соҳадаги малакали мутахассислар тайёр-
ланган. Бу илм даргоҳини битирувчиларининг
аксарияти му-
даррис, динийолим, адабиётчи, амалдор, элчи, ҳарбий, имом,
рассом, мусиқашунос ва ҳатто маърифатпарвар бўлиб етиш-
ган
32
.
Шуни ҳам қайд этиш лозимки,
мадрасаларнинг молиявий
харажати вақф даромади ҳамда давлат хазинасидан ажратил-
ган қўшимча маблағ ҳисобига қопланган, ҳар бир мадрасанинг
ўз вақф мулки ва вақфнома ҳужжати бўлган. Вақфномада
мадрасанинг чиқими, ундаги хизматчилар: мутавалли, мудар-
рис, ҳофиз, муҳри, нақиб, фаррош, ошпаз ва бошқалар, шу-
нингдек, талабалар сони, уларга берилган маош ва нафақалар
аниқ кўрсатилган. Ҳар бир мадрасанинг
хон томонидан тай-
инланган ўз мутаваллиси бўлган
33
. Мутавалли ходим ва тала-
баларга тўланадиган ҳақ, вақф ерларида ишни ташкил этиш,
мардикорлар ёллаш, ижарачилар ва ҳиссадорлар билан шарт-
нома тузиш, дўконлар, тегирмонлар ва мадрасанинг вақф мул-
кига кирувчи бошқа объектлардан ижара ҳақини ундириш ва
ундан бошқа ишларга масъул бўлган.
Шунингдек, мадраса
хизматчилари, мударрислари ва талабаларга бериладиган йил-
лик маош миқдори нақд пул ва озуқалик дон ҳисобидан ажра-
тилган.
Мутаваллига мадрасадаги хизмат кўрсатувчи ходимлар
(ўқитувчи-мударрислардан ташқари)
фаолиятини, айрим
ҳолларда эса талабаларнинг дарсга қатнашиш давоматларини
назорат қилиб туриш юкланган. Унинг лавозими отадан бола-
га мерос тариқасида ўтиши йўлга қўйилган. Вақф даромадла-
32
Зорина Ю.П .Медресе в регионах дореволюционной России как профессио-
нальные учебные заведения // .Историческая и социально-образовательная мысль .
0252
.
№
9
(
01
.)
–
С
.
559
.
33
Записки о Бухарском ханстве
( Отчёты П.И .Демезона и И.В .Виткевича .)
–
М :.Наука
,
5719
.
–
С
.
28
.
13
ри мадраса талабалари, мударрислар,
мутавалли ва хизмат
кўрсатувчи ходимлар ўртасида шариат кўрсатмалари асосида
тақсимланган
34
.
Мадрасалардаги талабалар сони ва уларнинг ўқиш муддати
мадраса даромадига боғлиқ бўлиб, даромадга қараб мадраса
ходимларининг сони ҳам белгиланган. Шунингдек,
мадраса-
ларнинг нафақалари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Мадраса-
лардаги
ушбу
тафовут
архив
ҳужжатларида
аниқ
кўрсатилган
35
.
Абдурауф Фитратнинг ёзишича, Бухорода икки юзга яқин
мадраса бўлиб, улар олий, ўрта ва қуйи тоифаларга бўлинган.
Мадрасаларнинг йиллик вақфи ҳам турлича бўлган. Жумла-
дан, олий тоифадаги мадрасаларнинг (33 та мадраса) йиллик
вақфи 250 000 тангадан 40 000 тангагача (жами:
2 815 000
Do'stlaringiz bilan baham: