Ушбу китобни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам И



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/28
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#106134
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Bog'liq
buxoro-madrasalari-tarixidan

Ёш хиваликлар – ХХ аср бошларида Хива хонлигида жа-
дидчилик бир қадар бошқачароқ тарихий шарт-шароитда ву-
жудга келган. Жадидчилик бу ерда асосан иккита оқимдан 
иборат бўлди. Унинг ўнг оқими хонликда ривожланаётган 
савдо-саноат корхоналари эгалари ҳамда йирик бойларнинг 
вакилларини ўзига бирлаштирган эди. Бу оқимга Хива хони 
Асфандиёрхоннинг Бош вазири Исломхўжа (1872-1913) бош-
чилик қилган. Жадидчилик ҳаракатининг ўнг оқими ўз олдига 
мамлакатда хон ҳокимиятини сақлаб қолган ҳолда ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш орқали эркин бозор муноса-
батларининг ривожланишига кенг йўл очиб беришни мақсад 
қилиб қўйган эди. 
Хива хонлигида жадидчиликнинг сўл оқими эса майда 
сармоядорлар, ҳунармандлар ва халқнинг турли табақа вакил-
ларини бирлаштирган бўлиб, қозикалон Бобоохун Салимов 
(1874-1929) унинг раҳбари эди. Улар Хива хонлигида янги 
усул мактаблари ташкил қилиш орқали халқ оммасининг сиё-
сий фаоллигини ўстириш мақсадини қўйишган. 1904 йилда 
хонликда «Жамияти хайрия» тузилиб, унинг кўмаги билан 
Хива шаҳрида ўша йилнинг 10 ноябрида дастлабки жадид – 
янги усул мактаби очилди. Бироқ Биринчи жаҳон урушигача 
Хива жадидларининг ягона маркази ва дастурий ҳужжатлари 
бўлмаган. Бухородаги жадидчилик ҳаракатидан «Ёш бухоро-
ликлар» партияси ўсиб чиққан бўлса худди ана шундай жара-


95 
ён Хивада 1914 йил августда такрорланди. «Ёш хиваликлар» 
партияси жадидларнинг сўл оқимидан вужудга келган ва унга 
Полвонниёз Юсупов -(Полёзҳожи Юсупов, 1861-1936) 
раҳбарлик қилди. Жуманиёз Бобониёзов, Бобожон Ёқубов, 
Жуманиёз Султонмуродов, Бекжон Раҳмонов, Назир Шолико-
ров, Султонқори Жуманиёзов, Худойберган Девонов, шунин-
гдек, Бобоохун Салимов, Ҳусайнбек девонбеги Матмуродов, 
Муҳаммадёрхўжа Абдуллаев «Ёш хиваликлар» партиясининг 
фаоллари бўлишган. Партиянинг эълон қилинган дастурида 
хон ҳокимиятини чеклайдиган ислоҳотлар ўтказиш, мамла-
катда конституцион монархия ўрнатиш, халқни маърифатли 
қилиш мўлжалланган. 
1917 йил 5 апрелда Хива хони Асфандиёрхон «Ёш хива-
ликлар» партияси йўлбошчилари тақдим этган манифестни 
имзолашга мажбур бўлган. Манифестда янги усул (жадид) 
мактаблари очилиши, мамлакатда темир йўл, почта ва теле-
граф қурилиши, давлат хазинаси назорат остига олиниши, 
барча амалдорларнинг сайланиши ва мояна билан таъминла-
ниши, бутун аҳолининг шариат олдида тенглиги таъкидлан-
ган.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish