назорат.
Ишлаб чикариш жаронинг санитария-гигиения шароитларини урганиш.
Корхона, коммуна лбино ва укув муассасаларнинг санитария холатини кузатиб бориш.
-Болалар ва усмирлар орасида даврий тиббий
курикларни утказишни кузатиш.
Болаларни тугри ривожланиши учун яратилган шароитларни урганиш (укув режали: богча ва мактаблар)
- Чегарани санитария назорати.
- Ахолини санитария маданиятини ошириш борасида ишлар олиб бориш.
Мавзу № 14: Соғлиқни сақлаш муассасаларида режалаштириш асослари
Соғлик сақлаш тизими иқтисодиётда моддий ишлаб чиқариш соҳаси ҳисобланмаса ҳам, унда муҳим ахамиятга эга. Соғлиқни сақлаш тизими ҳалқ хўжалигининг муҳим ресурсларидан бўлган - иш кучи ресурсларини сақлаш, кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланишни таьминлайдиган соҳадир.
Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият қанча яхши ташкил этилган бўлса, ижтимоий фойдали меҳнатда фаол иштирок этувчиларнинг сони ва иштирокчиларнинг ёши кўпайиб боради. Буни эьтиборга олиб, аҳоли саломатлигини сақлаш, мустаҳкамлаш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимини режалаштиришга алоҳида эьтибор берилади. Соғлиқни сақлаш тизимини режалаштиришни асосий мақсади аҳолини даволаш - профилактикага бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатларни аниқлаш, соҳага зарур бўлган пул ресурслар ва моддий ресурсларни аниқлаш, жалб этилишини таьминлаш ва улардан самарали фойдаланишни таьминлашдан иборатдир. Режалаштириш соҳага йўналтирилган ресурслардан аҳолини тўлароқ қондириш максадида ундан оптимал фойдаланишдир.
Режалаштиришни қўллаш ва муддатига қараб турли хилларга бўлиш мумкин.
Масалан: режалар кўламига қараб, Республика, вилоят, туман ва шахар соғликни сақлаш режаларига бўлиш мумкин.
Муддатига қараб эса, стратегик режа - узоқ муддатли (5-15 ва ундан кўп йилларга мўлжалланган), ўрта муддатли (1-5 йиллик) ва бизнес режа - жорий (1 йиллик) режаларга бўлинади. Бу режа турлари бир-бирлари билан боғлиқ бўлади.
Соғлиқни сақлашни режалаштиришнинг асосий принциплари:
Режада белгиланган тадбирларни, ҳукуматимизни шу борада олиб
бораётган сиёсатига мос келиши;
Режалаштириш олдинда қўйилган мақсаднинг илмий асосланганлиги;
Давлати иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режасининг
директив характерга эгалиги;
Жорий ва истиқбол режалаштиришлар орасидаги ўзаро боғликлик;
Худудий режалаштиришни шу худуднинг бошқа соҳалари бўйича
тузилган режалари билан мос келишлиги.
Келтирилган тамойиллар мамлакатимиз аҳолиси соғлигини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган вазифалар ва талабларни тўлақонли ва муваффақиятли бажарилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |