Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Профилактика ўз ичига тўртта йўналишни камраб олади



Download 0,55 Mb.
bet73/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Профилактика ўз ичига тўртта йўналишни камраб олади:
санитария-гигиеник, яъни табиий, ишлаб чиқариш ва турмуш
шароитини соғломлаштириш хизмати;
— соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
— функционал-биологик риск омилларини аниқлаш, камайтириш,
йўқотиш;
— даволаш-соғломлаштириш.
Биринчи уч йўналиш бирламчи профилактикага кирса, охиргиси иккиламчи профилактикани ташкил этади. Келтирилганлардан кўриниб турибдики, бирламчи профилактикада санитария-эпидемиология хизматининг роли аниқ эмас.
Бизнинг фикримизча, ҳозирги боскичда жамиятимиз ва соғлиқни сақлашни тараққиётида бирламчи профилактика тушунчасига, давлат, жамият, соғлиқни сақлаш тизими томонидан, соғлом турмуш тарзи, соғлом турмуш шароитини яратиш, соғлом шахслар соғлиғини мунтазам кузатиб бориш, касалликларга қарши чидамлилигини ошириш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш ва янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар киради.
Юқорида таъкидлаганимиздек, тиббиётда ҳозирги кунда бирламчи профилактика (касалликларни келтириб чиқарувчи сабабларнинг олдини олиш) ва иккиламчи профлактика (касалликларни ривожланиши, қайталанишига сабаб бўлувчи шарт-шароитларни ва омилларнинг олдини олиш ва йўқотиш) фарқланади.
Тиббиётда амалга ошириладиган асосий бирламчи профилактик тадбирларга юқумли касалликларнинг олдини олиш воситаси ҳисобланган санитария ва эпидемиологик тадбирлар, профилактик иммунлаш ва эмлаш тадбирлари киради. Бирламчи профилактикада турмуш тарзини белгиловчи концепция етакчи аҳамият касб этади. Ушбу концепциядан келиб, чиққан ҳолда барча сурункали кечувчи ноэпидемик касалликларнинг (юрак-қон томир, онкологик, эндокрин, асаб - руҳий ва бошқа) олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш мумкин. Чунки, юқорида қайд этилган касалликларнинг кўпчилиги келиб чиқиш жиҳатидан но гигиеник хатти-ҳаракатлар (чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, кам ҳаракатчанлик ва бошқалар) ва турмуш тарзининг бошқа салбий томонларига боғлиқ.
Бирламчи ва иккиламчи профилактика тегишли равишда аҳоли саломатлигини сақлашни ижтимоий - профилактик йўналиши бўлган икки қиррасига - ижтимоий - иқтисодий ва тиббий тадбирларга мос келади.
Профилактик йўналишни схематик равишда санитария қонунчилигига амал қилиш, ташқи муҳитни соғломлаштириш, эмлаш, айрим гигиеник тадбирлар билангина белгилаш нотўғри бўлар эди. Профилактик йўналишни амалга ошириш инсонни ўраб турган ташқи муҳитни, аҳолининг турмуш шароитини, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаол узоқ умр кўришни таъминлаш мақсадида соғломлаштириш ётади. Бу эса ўз навбатида юксак умуминсоний қадриятларга асосланган ҳаётий ўрнига эга бўлган маънавий бой, аҳлоқан етук, интеллектуал ривожланган, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади.
Шундай қилиб, ижтимоий - профилактик йўналиш деганда жисмонан бақкуват ва руҳан тетик, ҳар томонлама камол топган соғлом авлодни тарбиялашга, аҳоли соғлиғини муҳофазалашга қаратилган энг кўлам шароитни яратишнинг, биринчи навбатда касалликларни келиб чиқиш ва тараққий этиш сабабларини олдини олиш ва йўқотиш мақсадида ўтказиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ва тиббий тадбирлар йиғиндиси тушунилади.
Юқоридаги таъриф орқали бизнинг давлатимиз, жамиятимиз соғлиқни сақлаш соҳасида олиб бораётган сиёсатида профилактик йўналиш асосий ўринни эгаллашлигини, аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилаш стратегиясининг асосини ташкил этишлигини тушунамиз. Ушбу тадбирларни илмий асосда ташкил қилишда эпидемиология ва гигиена фанларини роли катта.
Санитария-эпидемиология хизмати органлари санитария - гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни олиб боради ва ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича давлат санитария назоратини ўтказади.
Илмий техник прогресс натижасида тиббиётдаги инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги, хаётидаги ўзгаришлар санитария-эпидемиология хизмати органлари олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

  • халқ хўжалигига тадбиқ этилаётган барча янгиликларга ўз вақтида
    гигиеник ва эргономик муҳитдан баҳо бериш;

  • ҳар хил объектлардан ташқи муҳитга чиқарилаётган заҳарли
    моддалар, чиқиндиларни назорат қилиш усулларини, йўл қўйилиши
    мумкин бўлган концентрациялар меъёрини ишлаб чиқиш ва
    амалиётга тадбиқ этиш;

  • аҳолининг меҳнат, турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлаб
    чиқилган тавсиялар ва тадбирларни амалга ошириш, уларни устидан
    назорат ўрнатиш.

Аҳоли саломатлигига таъсир этувчи куйидаги ташқи муҳит омилларини алоҳида кайд этиш лозим:
— атмосфера ҳавоси, тупрок, аҳоли яшаш жойларидаги сув ва сув
ҳавзаларининг санитария ҳолатини назорат қилиш;
— аҳолини сув, тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари;

  • аҳолининг овқатланиш шароитларини яхшилаш, бунда икки нарсани алоҳида назарда тутиш керак: рационал оқилона
    овқатланиш: аҳолининг ёши ва саломатлигига мос ҳолдаги тўла
    қонли овқатланиш ва соғлом овқат истеъмол қилиш, яъни озиқ -
    овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида, сақлаш, бир
    жойдан иккинчи жойга олиб бориш, сотиш жараёнида ҳар хил
    кимёвий моддалар ва микроблар билан зарарланишининг олдини
    олиш;

  • болаларнинг ривожланишини ва тарбияланишни уларнинг ёшига
    ва организмига физиологик ҳолатига мос равишда олиб бориш;

  • радиацион фон устидан назорат ўрнатиш.

Ҳар бир келтирилган вазифаларни бажариш йўлида санитария-эпидемиология хизмати органларининг тегишли давлат санитария назоратини олиб борадилар. Ҳозирги даврда мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизмати органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш лозим:

  • давлат санитария назоратининг самарадорлигини ошириш;

  • соҳани структуравий тизими ва бошқарувини такомиллаштириш.

  • соҳа фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;

  • Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг иш услуби
    ва шаклларини яхшилаш, халқ хўжалик объектлари бўйича олиб
    борилаётган ташкилий ва назорат иш услубларини самарадорлигини
    ошириш;

  • санитария-эпидемиология тадбирларини режалаштириш ва уларни
    янада мувофиқлаштириш;

  • ДСЭНМлари уларнинг бўлимлари ва мутахассисларининг фаолиятини баҳолашнинг янги услубларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.

Санаб ўтилган вазифалар давлат санитария-эпидемиология назорат органларининг фаолиятини ҳозирги даврда қайта қуриш бўйича асос бўлиб хизмат қилади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish