Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


САНИТАРИЯ ВА ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ВА БОШҚАРУВ ШАКЛЛАРИ



Download 0,55 Mb.
bet72/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

САНИТАРИЯ ВА ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ВА БОШҚАРУВ ШАКЛЛАРИ

  • Ички ишлар халқ комиссирятининг тиббий қисмлар устидан бошқаруви (соғлиқни сақлаш халқ комиссарияти ташкил этилгунича).

  • Соғлиқни сақлаш халқ комиссарияти таркибида санитария–эпидемиология секциялари (1922 йилгача)

  • Биринчи санитария станцияси (Гомель 1922 йил )

  • Санитария эпидемиология станцияларининг кенг миқиёсида ташкил этила бошланиши. Санитария эпидемиология станциялари мустақил ташкилот сифатида (Украина, 1931 йил).

  • Санитария эпидемиология станциялари. Давлат санитария инспекцияси.

  • Санитария-эпидемиология хизмати турли элементларининг битта қилиб бирлаштирилиши, яъни комплекс ташкилот–санитария эпидемиология станцияси муассасаларининг ташкил қилиши.

  • Қишлоқ туманларида мустақил Санитария эпидемиология станцияларининг тугатилиши ва туман марказий касалхоналарида санитария–эпидемиология бўлимларининг вужудга келтирилиши. (1956 йилдан)

  • Қишлоқ туманларида мустақил туман Санитария эпидемиология станцияларининг ташкил этилиши.(1965-1966 йиллар Самарқканд)

Принциплари: Давлат Санитария эпидемиология назорат марказлари ташкил этишнинг асосий принциплари ва фаолияти
1. Санитария–эпидемиология хизмати ташкилот ва муассасалари фаолиятининг давлат тасарруфидалиги.
2. Санитария чора-тадбирлари ва эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг илмий-режавий асоси.
3. Жорий ва огоҳлантирувчи санитария назоратининг бирлиги.
4. Эпидемияга қарши ва санитария чора-тадбирларнинг бирлиги.
5. Чора-тадбирларнинг қишлоқ ва шаҳар жойларида ташкилий жиҳатдан бирлиги.
6. Санитария-профилактик ва эпидемияга қарши фаолиятлар устидан бошқарувнинг бирлиги.
7. Санитария профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказишда барча тиббий ташкилотларнинг иштирок этиши.
8. Тиббий билимларни тарғибот қилиш ва санитария-соғломлаштириш ишларида аҳолининг ҳам иштирок этиши.
Санитария - эпидемиология хизматини ташкил этиш
Ташқи муҳитни соғломлаштириш, қишлоқ ва шаҳарларни, аҳоли турар жойларини, саноат-корхоналарини санитария жиҳатдан ободонлаштириш, касбга оид ва юқумли касалликларни олдини олиш, аҳоли санитария маданиятини ошириш бўйича Ўзбекистонда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Охирги ўн йилликларда фан - техникани ривожланиши натижасида ташқи муҳит, экологик вазият бирмунча бузилди ва ҳозирги кунда ушбу масала долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Экология масалалари касалликларни олдини олиш, аҳолига соғлом турмуш ва ишлаб чиқариш шароитини яратиш, атроф муҳитни соғломлаштириш асосий профилактик йўналишга муҳим масалалардан ҳисобланади.
Профилактика соғлиқни сақлашнинг асосий принципи сифатида, биринчи навбатда юқумли касалликларни оммавий равишда тарқалишига қарши кураш сифатида намоён бўлади, кейин эса касбий касалликларни олдини олишга, саноат корхоналарида ишловчи ишчи хизматчиларни устивор тиббий хизмат билан таъминлашга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Ҳозирги кунда эса профилактика давлат, жамият ва тиббий тадбирлар мажмуини, яъни аҳолини, жамиятнинг яшаши учун энг қулай шарт-шароитлар билан таъминлашга, тиббий хизматлар бўйича эҳтиёжни тўла қондиришга қаратилган. Профилактика соғлиқни сақлаш тизимини бош йўналиши ҳисобланганлиги туфайли, санитария-эпидемиология хизмати ва даволаш-профилактика муассасаларининг аҳоли саломатлигининг муҳофазалашга қаратилган асосий вазифаларини аниқ белгилаб олиш лозим.
Даволаш профилактика муассасаларнинг профилактик фаолияти асосан аҳоли орасидаги касалликларни барвақт аниқлаш, профилактик кўрик ўтказиш, диспансер назоратига олиш, эмлаш, аҳолини тиббий-гигиеник жиҳатдан тарбиялашга қаратилган бўлмоғи зарур.
Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари аҳолининг турмуш шароитини, меҳнат, яшаш, овқатланиш, атроф-муҳит ҳолатини соғломлаштириш, янада яхшилаш бўйича халқ-хўжалиги объектларида санитария назоратини олиб бориш орқали умумжамият профилактикаси билан шуғулланади.
Бирламчи профилактика тўғрисида олимларнинг фикрлари турлича. Бизнинг назаримизда Г.И. Царегородцевнинг бирламчи профилактикага берган таърифи етарлича асосга эга:
"Ҳимоя воситаси сифатида касаллик бошлангандан сўнг унинг тараққий этиши, ривожланишининг олдини олиш учун қўлланиладиган, яъни иккиламчи тиббиёт профилактикасидан ташқари "ҳужумкор, ижтимоий-гигиеник" — бирламчи профилактика мавжудки, бундай профилактика аҳолининг меҳнат, турмуш, дам олиш, овқатланиш принципларини илмий
асосланган ҳолда ишлаб чиқади ва уни ҳаётга тадбиқ этади ва у ўз навбатида касалликни келиб чиқишини олдини олади. Ушбу таъриф бирламчи ва иккиламчи профилактиканинг, чегараларини аниқ белгилаб берсада, аммо Г. И. Царегородцевнинг фикрига ҳам тўлиқ қўшилиб бўлмайди, чунки муаллиф "Тиббиёт" ни фақат иккиламчи профилактика билан боғлайди. Ваҳоланки, "гигиеник", "ижтимоий-гигиеник" қиррага эга бўлган бирламчи профилактика ҳам тиббий фаолият жумласига киради ва бирламчи профилактикани амалга оширишда даволаш-профилактика муассасаларининг ўрни катта. Жумладан, улар соғлом шахснинг саломатлигини мунтазам кўзатиб бориш, соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар бериш, касалликларни олдини олиш, санитария тарғибот ишларини олиб бориш, касалликларга қарши инсон организмининг иммун хусусиятини ошириш ва ҳакозолар билан шуғулланадилар.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish