Қуритиш жараёни кинетикаси. Қуритиш кинетикаси. Қуритиш тезлиги.
Қуритиш эгри чизиғи. Қуритиш тезлигининг эгри чизиғи. Қуритгичларнинг
конструкциялари.
Қуритиш кинетикаси. Намликнинг материал ичида силжиши. Материалнинг
ташқи юзасидан намликнинг бугланиши натижасида материал ичида
намлик градиенти пайдо бўлади, бу градиент таъсирида материалнинг ички
қатламларидан унинг юзасига қараб намликнинг бундай ҳаракати ички
диффузия деб аталади. Қуритишнинг биринчи даврида (қуритиш тезлиги
ўзгармас бўлганда) материал ичйдаги намликнинг ўзгариши катта бўлади,
бунда қуритиш тезлигига асосан материал юзасидан намликнинг бугланиш
тезлиги (яъни ташқи диффузия) таъсир қилади. Бироқ материал юзасидаги
намлик камайиб бориб гигроскопик намликка этганда ва ундан кейин ҳам
камайиши давом эца, яъни қуритишнинг иккинчи даврида жараённинг
тезлигига асосан ички диффузия таъсир қилади. Қуритишнинг иккинчи
даврида жараённинг тезлиги доим камайиб боради.
Қуритишнинг биринчи даврида материал ичидаги намлик (капиллярлардаги
намлик ва осмотик бириккан намлик) суюқлик ҳолатида тарқалади. Иккинчи
даврнинг бошланиши, яъни қуритиш тезлигининг бир меъёрда камайишида
материал юзаси-нинг айрим жойларида ҳар хил шаклдаги чуқур зоналар
пайдо бўлади ва материалнинг ичида буғланиш юз беради. Бунда
капиллярлардаги намлик ва адсорбцион бириккан намликнинг бир қисми
материалнинг ичида буғ ҳолида силжийди.
Кейинчалик материалнинг юза қатлами тўла қуриб бўлгандан сўнг,
бугланишнинг ташқи юзаси борган сари материалнинг геометрик
юзасидан камайиб кетади. Бундай шароитда намликнинг ички диффузия
ёрдамида снлжмшининг аҳамияти ортади. Иккинчи даврнинг қуритиш
тезлиги турлича камаядиган босқичи-да материал билан мустаҳкам
боғланган адсорбцион намлик қаттиқ фаза ичида фақат буғ ҳолида
тарқалади.
Намликнинг қаттиқ материал ичида тарқалиш ҳодисаси намлик ўтказувчанлик
деб аталади. Намлик ўтказувчанликнинг тезлиги ёки намлик оқимининг
зичлиги намлик концентрацияси градиентига пропорционалдир:
dn
dc
m Dm
бу эрда Дм –намлик ўтказувчанлик коеффициенти.
Бу ифоданинг ўнг томонидаги минус ишора намликнинг концентрацияси катта
бўлган қатламдан концентрацияси кичик бўлган қатламга қараб силжишини
кўрсатади.
Намлик ўтказувчанлик коеффициенти Дм нинг (м2/с) физик маъноси
намликнинг материалдаги ички диффузия коеффициентини ифодалайди ва
иссиқлик ўтказиш жараёнларидаги температура ўтказувчанлик коеффициентига
ўхшайди. Намлик ўтказувчанлик коеффициентининг қиймати намликнинг
материал билан бирикиш турига, қуритиш температурасига, материалнинг
намлигига боғлиқ бўлиб, фақат тажриба йўли билан аниқланади.
Қуритишнинг айрим турларида (масалан, контакт, радиацияли ёки
диелектрик усуллар ишлатилганда) материал қатламида намлик
градиентидан ташқари темпера тура градиенти ҳам пайдо бўлади.
Температура градиенти таъсирида материал ичида иссиқлик оқимига
параллел бўлган намлик оқими ҳосил бўлади. Бу ҳодиса иссиқлик таъсирида
намлик ўтказувчанлик деб аталади. Ушбу ҳодисанинг тезлиги иссиклик
таъсирида намлик ўтказувчанлик коеффициенти орқали белгиланади.
Намлик ва температура градиентлари таъсирида материалнинг ичидан
ўтаётган намлик оқимлари бир-бирига қарама- қарши йўналган бўлади.
Конвектив қуритиш жараёнига иссиқлик таъсирида намлик ўтказувчанлик
ҳодисасининг аҳамияти сезиларли эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |