Қурилишда меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги



Download 246,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi246,8 Kb.
#223282
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu. Qur.iqts

Ялпи маҳсулот нархи бўйича кўрсаткич. Бу корсаткич асосида кўп йиллар 
мобайнида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми режалаштирилда ва ҳисобга 
олинди, бу шуниси билан ажабланарлики, турли корхоналарда ва турли 
йилларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қандайдир вақт ҳолати бўйича 
корхоналарнинг ягона кўтара нархлари билан ҳисобланди. Бу эса турли 
йилларда нархларнинг ўзгаришини белгилаш имконини берди ва бу кретерий 
бўйича кўрсаткичларни таққослаш (қиёслаш)га эришилди. Бироқ маҳсулот 
нархи нафақат жонли меҳнат сарфини ўзида акс эттиради, балки олдиндан 
кооперация бўйича олинган хом-ашё, материаллар, сотиб олинган ярим 
фабрикатлар, деталлар ва узелларни ҳам ўзида акс эттирмоғи лозим. Анча 
қиммат бўлган хом-ашёнинг қайта ишлашга йўналтирилиши ялпи маҳсулот 
нархини ошириб юборади ва шунга мос равишда корхона меҳнат унумдорлиги 
ишчиларининг қандайдир иштирокисиз ҳам ошиб кетади. Ялпи маҳсулот 
нархига шунингдек, тугалланмаган (якунланмаган) маҳсулот нархининг фарқи 
ҳам киради. Бу эса корхоналарга ялпи маҳсулот нархини ошириш 
имкониятини беради, шу билан бир қаторда тугалланмаган ишлаб чиқариш 
ҳажмларини ошириш эвазига меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи ҳам ошади. 
Товарли маҳсулот нархининг кўрсаткичи тугалланмаган ишлаб чиқариш 
ҳажмлари таъсиридан ҳолидир, лекин бу кўрсаткич ялпи маҳсулот 
кўраткичига тегишли бўлган бошқа камчиликлардан ҳоли эмас. 
Соф маҳсулот кўрсаткичи – янгидан яратилган нарх корхонанинг 
маҳсулот яратишдаги ҳиссаси тўғрисида тўлиқ таасуротни беради, чунки 
унинг қийматига хом-ашё, материаллар, сотиб олинган яримфабрикатлар ва 
узелларга срафланган маблағлар таъсир кўрсатмайди, у амортизация 
чегирмаларидан озоддир.


P = З + Пр, 
(7.1) 
бу ерда З – корхона ишчиларининг (чегирмаларсиз) тўлиқ маоши; Пр – корхонанинг 
фойдаси. 
Соф маҳсулот янгидан яратилган нархни аниқ тавсифлайди, агар қачонки, 
маҳсулот бозор нархларида айрибошланса (сотилса). Лекин бизнинг шароитда 
мономол нархларнинг таъсири катта бўлиб, улар янги нархлар қўйилишида 
корхонанинг реал ҳиссасини аниқ кўрсатмайди ва соф маҳсулот учун 
нархнинг ўрнатилиши муаммоли ҳолатга айланиб қолади. 
Шартли – соф маҳсулот кўрсаткичи ўзига тўлиқ иш ҳақини ва фойдани, 
шунингдек, 
асосий 
воситаларнинг 
амортизацион 
чегирмаларининг 
йиғиндисини, яъни қилинган меҳнат қисмини ҳам киритади: 
P = З + Пр + А,
(7.2) 
бу ерда З – корхона ҳамма ишчиларининг (чегирмаларсиз) тўлиқ маоши (иш ҳақи); Пр 
– корхонанинг фойдаси; А – амортизация чегирмаларининг йиғиндси. 
Бу кўрсаткичнинг ижобий томони шундаки, янгидан яратиладиган 
нархни тавсифлаш билан у таққослаш имконини беради. 
Бу кўрсаткич ишлаб чиқаришнинг материалли сиғимига боғлиқ эмас, 
бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг «қулай» ва «ноқулай» маҳсулотга 
ажратилиши инкор этилади. Бундан ташқари кооператив етказиб бериш 
ҳажмининг ҳамда маҳсулотни қайтадан ҳисобга олишнинг меҳнат 
унумдорлиги кўрсаткичига кўрсатадиган таъсири бартараф этилади. Улардан 
охиргиси ишлаб чиқаришни комбиназиялаштиришда ва ишлаб чиқариш ҳамда 
саноат бирлашмаларини яратишда (тузишда) кам бўлмаган муҳим аҳамиятга 
эгадир. Лекин ишлаб чиқариш ҳажмини ўлчашнинг бундай ўлчамидан 
фойдаланиш амалиёти турли буюмларнинг анча аҳамиятли тарздаги 
рентабеллиги ва кўтара нарх орқали олинадиган фойдадаги корхона 
улушларининг катта фарқлари маҳсулот ишлаб чиқаришда корхонанинг реал 
ҳиссасини таққослашда ва фойдани тегишли миқдорлардаги кўринишда акс 
эттиришда ишончли натижаларни бермади. 
Меҳнат сарфлари бажарилган киши – соатлар сони билан анча аниқ 
ифодаланади. Лекин уларни ҳисоблаш жуда кўп меҳнатни талаб қилади.
Киши – кунлар меҳнат сарфларининг киши – соатларда ўлчангандагига 
қараганда камроқ бўлган натижани беради, чунки киши – кунлар ички сменали 
тўхтаб қолишларни ҳисобга олмайди. 
Ишчи ходимларнинг ўртача ойлик сони киши – кунларига қараганда кун 
мобайнидаги тўхталишларни ҳисобга олмайди, шунга қарамасдан айнан 
ишчи-ходимларнинг ўртача ойлик сонидан йиллик меҳнат унумдорлигини 
ҳисоблашда фойдаланилади, чунки бу турли корхоналарнинг, тармоқларнинг 
ва умуман мамлакат бўйича кўрсаткичларнинг қиёсланишини таъминлайди. 
Корхона хўжалик фаолиятини ички ишлаб чиқариш бўйича таҳлил қилишда 
соатли ва кунлик меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларидан фойдаланилади. 
Шундай қилиб, унумдорликни аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 


ва меҳнат сарфларининг тегишли кўрсаткичлари танланади ва биринчи 
кўрсаткичлар иккинчи кўрсаткичларга бўлинади. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат сарфлари кўрсаткичларининг 
устунлиги ва кмачиликларини таҳлил қилиш асосида шуни таъкидлаш 
жоизки, уларни мумкин бўлган ҳар қандай уйғунлаштириш маълум бир 
иқтисодий мазмунни касб этади, уларни танлаш эса меҳнат унумдорлиги 
даражасини ўлчашнинг конкрет масалалари билан аниқланади. Корнхонада 
унумдорликни аниқлашнинг энг кенг қўлланиладиган (универсал) усули йил 
давомида ўртача рўйхат бўйича шу корхона битта ишчисига тўғри келадиган 
корхона томонидан бир йилда ишлаб чиқарилган соф маҳсулотнинг 
миқдорини ҳисоблашдан иборатдир.
Меҳнат унумдорлигининг бошқа кўрсаткичи – меҳнат сиғими - маҳсулот 
бирлигини ишлаб чиқаришга тўғри келадиган жонли меҳнат сарфининг 
йиғиндисини белгилайди. 
Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш бўйича меҳнат сиғимини аниқлаш 
учун ҳамма ишлаб чиқаришга сарфланган сарф – харажатларни маълум вақтда 
ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига бўлиш керак бўлади. Меҳнат сиғими 
кўрсаткичи қаралаётган қурилишга алоқадор бўлмаган бошқа омилларнинг 
таъсирига учрамайди. Шунинг учун маҳсулот (иш)нинг фактли меҳнат сиғими 
нархли ишлаб чиқариш кўрсаткичига нисбатан анча тўғри бўлиб, меҳнат 
унумдорлигининг даражаси ва динамикасини тавсифлаб беради.
Меҳнатни режалаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида алоҳида 
операциялар, буюмлар, ишларнинг меҳнат сиғими ҳисобланади. 
Технологик меҳнат сиғими (Т
1
) асосий ишчи-бажарувчилар ва вақтбай 
ишлайдиганларнинг меҳнат сарфлари билан аниқланади. У ишлаб чиқариш 
операциялари, деталлар, тугунлар ва тайёр маҳсулотлар бўйича ҳисобланади. 
Хизмат кўрсатиш бўйича меҳнат сиғими (Т
2
) асосий цехларнинг ёрдамчи 
ишчиларининг ҳамда ёрдамчи цехлар ва бўлимлардаги ишчиларнинг, ишлаб 
чиқаришга хизмат кўрсатаётган ҳамма ишчиларининг меҳнат сиғимини 
намоён этади. Уни ҳар бир операция, буюм бўйича ёки буюмнинг технологик 
меҳнат сиғимига пропорциональ ҳисоблаш мумкин. 
Ишлаб чиқариш бўйича меҳнат сиғими (Т
3
) технологик ва хизмат 
кўрсатиш бўйича меҳнат сиғимлари йиғиндисидан ташкил топади, яъни бу 
асосий ва ёрдамчи ишчиларнинг иш бирлигини бажаришга сарфлаган 
меҳнатини ифодалайди. 
Бошқариш бўйича меҳнат сиғими (Т
3
) раҳбарлар, мутахассислар, 
хизматчилар томонидан сарфланган меҳнат йиғиндисидан иборат бўлади. 
Бундай сарфларнинг бир қисми бевосита буюмларнинг тайёрланиши билан 
боғлиқ бўлиб, бу буюмларга бевосита (бевосита) тегишли бўлади, меҳнат 
сарфларининг бошқа қисми эса буюмларнинг тайёрланишига бевосита боғлиқ 
бўлмайди, ишлаб чиқариш меҳнат сиғимига пропорционал бўлган ҳолатда 
бумларнинг тайёрланишига тегишли бўлади. 
Энг яхшиси, маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими кўрсаткичидан 
фойдаланиш жуда қулай бўлиб, бу кўрсаткич барча категориялардаги 
ишчиларнинг меҳнат сарфлар (киши-соатлар)ини ўз ичига олади ва у қуйидаги 
формула бўйича ҳисобланади 
(7.3) 


Меҳнат сиғими ҳисоблаш усулига боғлиқ равишда меъёрий, фактли, 
режали меҳнат сиғимларига ажратилади. 
Меҳнат сиғими кўрсаткичлари меҳнат унумдорлигининг даражасини 
ҳисоблаш, янги конструкциялар, материаллар ва технологик жараёнларни 
қўллашнинг самарадорлигини ҳамда қурилиш–монтаж ишларининг 
механизациялашганлигини баҳолаш учун зурурдир. Меҳнат сиғими 
кўрсаткичларидан қурилишда меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларни 
ҳисоблашда фойдаланилади. 
Меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш (ўлчаш)нинг методларини ҳар доим 
такомиллаштириб бориш тақоза этилади, шу билан у ёки бошқа омиллардан 
масадли йўналишда фойдаланишни ва конкрет иқтисодий мақсадларни 
ҳисобга олган ҳолда меҳнат сиғимининг самрадорлиги (натижавийлиги)ни 
объектив (холисона) баҳолашга эришиш мумкин. Бозор иқтисодиётига ўтиш 
шароитларида бошқаришнинг замонавий иқтисодий методларида шундай 
ўлчам бирликларини излаб топиш бўйича изланишлар олиб борилмоқдаки, 
улар натижалар ва сарф-харажатларни бир-бирига боғлаш орқали алоҳида 
ишчиларнинг хўжалик ҳисобидаги фанфаатларини ҳисобга олгани каби бутун 
жамиятнинг ҳам манфаатини ифодаламоғи лозим. Натижа сифатида фойда, 
даромад тушунилса, сарф сифатида эса меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 
тушунилади. 

Download 246,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish