Хусусий омил. Мамлакат иқтисодий механизмида ишлаб чиқариш
воситалари ва меҳнат натижаларига бўлган мулкчилик шакллари ўзгариши
рўй бераётган ҳозирги замон шароитларида қурилиш иқтисодиётида ҳам
жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар тадбиркорлик ва
рақобат базасида янги иқтисодий муносабатлар юзага келишига олиб келади,
инсонни ишлаб чиқариш воситалари билан билвосита мулоқатда бўлишдан
озод этиш (яъни дастгоҳларни, механизмларни масофадан бошқаришни йўлга
қўйиш) учун шароитлар яратиляпти.
Юқорида санаб ўтилган барча омиллар бири-бири билан ўзаро
боғлиқлика эга бўлганлиги туфайли уларни комплекс ҳолда ўрганиш тақоза
этилади. Бундай ўрганиш шунинг учун зарурки, бунда ҳар бир омилнинг
кўрсатадиган таъсири аниқ баҳоланади, чунки уларнинг таъсирлари ҳеч қачон
бир хил бўлмайди. Улардан баъзилари меҳнат унумдорлигининг устивор
ўсишини таъминлайди, бошқа омиллар таъсири эса ўзгарувчан бўлади.
Корхона меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари деганда
ишлатилмаётган ишлаб чиқариш ресурслари тушунилади. Одатда Ўзбекистон
корхоналарида меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари ички ишлаб
чиқариш резервлари, меҳнат сиғимини пасайтириш, иш вақтидан унумли
фойдаланиш, моддий ресурсларни тежаш ва меҳнат қуролларини асраб–
авайлаб ишлатиш резервларига бўлинади.
Вақт бўйича фойдаланишга кўра меҳнат унумдорлиги резервлари
жорий
ва перспектив резервларга бўлинади.
Жорий резервлар яқин келажакда амалга оширилиши мумкин, қоидага
кўра улар аҳамиятли тарздаги ягона вақтли маблағларни талаб этмайди.
Уларга яхши жиҳозлардан фойдаланиш, яроқсиз жиҳозларни ишлаб чиқариш
тизимидан олиб ташлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг рациональ ва самарадор
(эффектив) тизимларини қўллаш, корхоналарда меҳнатни ташкил этишни
такомиллаштириш ва уни меъёрлаштириш киради.
Перспектив резервлар одатда ишлаб чиқаришни қайта қуришни, янги
технологияларни тадбиқ этишни ва ш.ў. ларни талаб этади, бунинг учун
қўшимча капитал маблағлар ва ишларни амалга ошириш учун аҳамиятли
тарздаги муддатлар зарур бўлади.
Унумдорликни моҳият жиҳатдан аниқлаш, айнан маҳсулот ҳажмининг
уни ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларга бўлган нисбатидан келиб
чиққан ҳолда унумдорлик тўртта ҳолатда ошиши мумкин:
- маҳсулот ҳажмининг ошиши, сарф-харажатларнинг эса пасайиши
(классик ҳолат);
- маҳсулот ҳажмининг сарф-харажатларга қараганда тез ўсиши;
- маҳсулотнинг ҳажми ўзгаришсиз қолади, сарф-харажатлар эса пасаяди;
- сарф-харажатларнинг пасайишига нисбатан маҳсулот ҳажмининг кам
суратлар билан пасайиши.
Меҳнат унумдорлигини ўстиришни таъминлаш бўйича бошқариш
стратегияси танлаш ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: