20-Лаборатория иши.
Қурилиш қоришмалари. Қоришманинг асосий хоссаларини аниқлаш.
1. Қоришма аралашмасининг харакатчанлигини аниқлаш.
Умумий маълумотлар: Қоришманинг ҳаракатланувчанлиги деганда, ғишт ёки тошга чапланган қоришманинг юпқа қатлам кўринишида ёйилиш хусусияти ҳамда негиздаги жами унқир-чунқирларни тўлдириш қобилияти тушунилади. Қоришманинг ҳаракатланувчанлигини аниқлаш учун махсус асбобдан фойдаланилади ва унинг пўлатдан ясалган эталон конуси қоришмага қандай чуқурликда ботишига қараб қоришманинг ҳаракатланувчанлигига баҳо берилади.
Қоришманинг ҳаракатланувчанлик даражасини аниқлашда 1-расмдаги асбобдан фойдаланилади.
Асбоб ва ускуналар: Қурилиш қоришмасининг ҳаракатланувчанлигини аниқлайдиган СтройЦНИЛ конуси, қоришмани зичлаш учун диаметри 12 мм, узунлиги 300 мм бўлган пўлат стержен, секундомер, белкурак, қоришма намунаси.
1-расм. Қурилиш қоришмасининг ҳаракат-ланувчанлигини аниқлайдиган СтройЦНИЛ конуси, штатив (3) устунча унга бириктирилган тутгичлардан ташкил топган, пастки тутгич учига винт ўрнатилган, винт конус билан бирга суриладиган стерженни (1) бир жойда ушлаб туради. Асбобнинг тутгичларига даражаларга бўлинган шкала (2) маҳкамланган; синаш пайтида асбоб конусининг қоришмага қандай чуқурликда ботганлиги ва ботган қисмининг ҳажми шу шкала бўйича топилади. Конуснинг стержени (1) ва юкча (балласт) билан биргаликдаги массасн — 300 г, баландлиги — 145 мм ва негизининг диаметри 75 мм булиши лозим. Қоришма тулдириладиган идиш (4), пулат тунукадан кесик конус шаклида ясалган.
Тажрибани бажариш тартиби: Қоришманинг ҳаракатланувчанлигини аниқлаш учун идишга қоришма тўлдирилади, унинг сатҳи идишнинг юқориги четига 1 см етмай туриши лозим. Кейин қоришмани стержень ёрдамида 25 марта шиббалаш ва идишни столга 5 - 6 марта секин-секин уриб, қоришмани зичлаш керак. Сунгра эталон; конуснинг учи идишдаги қоришмага теккизиб қуйиладида, винт 3 ни бураб, стержень шу ҳолатида махкамланади ва асбобнинг мили шкаланинг қайси бўлимида турганлигини 1мм аниқликда қайд қилинади. Кейинчалик винт 3 бўраб бўшатилади, бир вақтда секундамер хам ишга туширилади, стержень билан этолон конус пастга сурилиб тушиб, ўз оғирлиги таъсирида конус қоришмага ботади, бир минут ўтгадан кейин яна шкаладаги рақам 1 мм аниқликда ёзиб олинади. Шкаладан биринчи ва иккинчи марта ёзиб олинган кўрсаткичлар орасидаги тафовут 1 мм аниқликда хисобланади, ушбу қиймат конуснинг қоришмага қанчалик ботганлигини ифодалайди. Қоришманинг ёйилувчанлигини кўрсатувчи (сантиметрларда) қиймат икки марта ўтказилган синов натижаларининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Иккита ўтказилган синов натижаларинг фарқи 20 мм дан ошмаслиги лозим, агар синов натижалари 20 мм дан кўп фарқ қилса синов қайтадан бажарилади.
Қоришма ёйилувчанлигига қараб қуйидаги таблицада кўрсатилган ёйилувчанлик маркаларига бўлинади.
Силжувчанлик маркаси, Пк
|
Конус чўкишига қараб силжувчанлик кўрсаткичи, см
|
Пк 1
|
1 – 4
|
Пк 2
|
4 – 8
|
Пк 3
|
8 – 12
|
Пк 4
|
12 – 14
|
Қоришманинг қайирда қандай мақсадда ишлатилишига қараб тавсия қилинадиган сижувчанлиги қуйидаги таблицада кўрсатилган.
Қоришма қайирда қандай мақсадда ишлатилиши.
|
Силжувчанлик, см
|
Ғиштлардан ҳамд абетондан ва енгил тоғ жинсларига мансуб табиий тошлардан одатдагича девор қуришда
|
9 – 13
|
Сертешик ғиштлардан ёки узунчоқ ковакли сопол тошлардан одатдагича девор қуришда
|
7 – 8
|
Харсангтошлардан девор қуришда
|
4 – 6
|
Харсангтош деворнинг ковак-бўшликларини тўлдиришда
|
13 – 15
|
Силкитиб зичланадиган тош девор қуришда
|
1 – 3
|
Do'stlaringiz bilan baham: |