5. Қоришманинг сиқилишдаги мустахкамлигини аниқлаш (маркасини аниқлаш).
Асбоб ва ускуналар: Томонлари 70,7х70,7х70,7 мм ли қолиплар, гидравлик пресс, штангенциркули, қоришмани зичлаш учун диаметри 12 мм, узунлиги 300 мм бўлган пўлат стержен, шпатель, пўлат чизғич.
Тажрибани бажариш тартиби: Қоришманинг сиқилишга мустахкамлик чегарасини аниқлашда, томонлари 70,7х70,7х70,7 мм ли қолиплардан фодаланилади. Хар бир синаш муддати учун 3 дона куб-намуна тайёрланади. Қолипнинг ички сирти мойланади.
Қоришманинг силжувчанлиги 5 см дан кичик бўлганда, қолипга қоришма икки қатлам қилиб қуйилади. Хар бир қатлам шпател билан билан 12 марта босиб зичланади; бир томонига параллел холда 6 марта ва перпендикуляр холда 6 марта.
Ортиқча қоришм намланган пўлат чизғич билан сидириб ташланади ва қолипнинг тепа қирраси билан бир текисда қилиб юзаси текисланади.
Қоришманинг силжувчанлиги 5 см ва ундан катта бўлганда, қолипга қоришма бир қатлам қилиб қуйилади. Қоришма диаметри 12 мм ли пўлат стержень билан ўртадан четга қараб спирал шаклида 25 марта зичланади. Ортиқча қоришма намланган пўлат чизғич билан сидириб ташланади ва қолипнинг тепа қирраси билан бир текисда қилиб юзаси текисланади.
Харорат 20 ± 2 °С ва намлиги 95—100 % бўлган камерада 24 ± 2 соат сақлангадан кейин намуна қолибдан олинади. Харорат 20 ± 2 °С ва намлиги 95—100 % бўлган камерада 27 суткагача сақланади.
Куб намуналарнинг сиқилишдаги мустахкамлик чегараси куйидагича аниқланади. Камерада сақланган намуналар камерадан чиқариб олингач, синчиклаб кўздан кечирилади, таянч юзаларидаги нотекисликлар эговлаб ёки жилвирлаб текисланади.
Шундан кейин намунанинг синаш пайтида қандай вазиятни эгаллаши ва қайси томонлари таянчга тегиб туриш кераклиги аниқланиб, шу томонларига бўёқ ёки бўр билан белги чизилади. Унинг таяниб турадиган томонларини шундай танлаш керакки, синаш чоғида таъсир кўрсатадиган сиқувчи куч қолипдаги қоришма қатламларига нисбатан параллел йўналсин. Куб намуналар металл чизғич билан 0,1 мм гача аниқликда ўлчанади ва 0,1 % аниқликда тарозида тортилади. Намуна иш кесимининг майдони (мм2) унинг иккала таянч майдонининг ўртача арифметик қиймати сифатида хисоблаб чиқилади.
Синаш пайтида намунанинг бир томони пресснинг остки таянч плитасида ётиши (маркази плита ўқига тўғриланиши) лозим. Шундан кейин плитанинг электр двигатели юргизиб юборилади. Синаш жараёнида намунани сиқувчи куч секундига 0,6 ± 0,4 МПа [(6 ± 4) кгс/см2] тезликда оширила бориб, намунанинг бузилиш даражасигача еткиазилади.
Бетоннинг сиқилишдаги мустахкамлик чегараси R, хар бир куб-намуна учун, 0,01 МПа (0,1 кгс/см2) аниқликда, қуйидаги формула орқали аниқланади.
R =
бу ерда; P — бузувчи куч, Н;
S— намуна кесимининг дастлабки юзаси, см2.
Сиқилишдаги мустахкамлик чегараси учта намунани синаш натижаларининг ўртача арифметик қиймати сифатида хисоблаб чиқарилади.
Назорат саволлари.
1. Қоришма аралашмасининг харакатчанлиги қандай аниқланади?
2. Қоришманинг зичлиги қандай аниқланади?
3. Қоришманинг қатамланмаслик хоссаси қандай аниқланади?
4. Қоришманинг сув сақлаб қолиш хусусияти қандай аниқланади?
3. Қоришманинг сиқилишдаги мустахкамлиги қандй аниқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |