8.1. расм. Темирбетон элементларда асосий
арматурани жойлаштириш
1
—
ишчи арматура; 2
—
бетоннинг смкмлиш кисми
3
—
ёриклар; 4— сикилган арматура
105
Темирбетон
конструкциялари
учун
ишлатиладиган
бетон
керакли
мустаҳкамликка, арматура билан ёпишишга, етарли зичликка, арматурани
занглашдан асрай олиш хусусиятига эга бўлиши керак.
Гарчи бетон бир хил жисимли бўлмасада, унга олдиндан мустаҳкамлигини,
деформациясини ва физик хусусиятларини белгилаб қўйиш мумкин.
Бетоннинг мустаҳкамлиги деганда, унинг чўзилиш ва сиқилишдаги меъёрий
ва ҳисобий қаршилиги шу билан бирга бетон билан арматуранинг тишланиши
(сцепления) тушунилади.
Бетоннинг деформатив хусусияти деганда, унинг юк остида сиқилиши ва
чўзилиши, тобташлаши, чўкиши, маълум ҳарорат ва намлик таъсирида ҳажмини
ўзгаришига айтилади.
Бетоннинг
сув
ўтказмаслиги,
совуққа
чидамлилиги,
емирилишга
бардошлилиги, иссиқ ва товуш ўтказмаслиги, ишқор таъсирига чидамлилиги, унинг
физик хусусиятлари ҳисобланади.
Иншоотларни қандай мақсадларда фойдаланишларига қараб бетонлар:
конструкцион ва махсус бетон турларига бўлинади.
Зичлигига қараб, бетонлар қуйидагича тавсифланади: ўта оғир, оғир,
енгиллаштирилган ва енгил.
конструкциянинг афзалликлари
:
мустаҳкам,узоқга чидамли, олов бардош,зилзила бардош,махаллий хом-ашёлардан
фойдаланиш имконияти,конструкцияга исталган шакил бериш имконияти,
мустаҳкамлигини йилдан йилга ортиб бориши
конструкциянинг нуқсонлари
:
вазнининг оғирлиги, иссиқ ва товушнинг ўтказиши,мустаҳкамлаш ва тузатишнинг
қийинлиги,ёриқ пайдо бўлиши
Темирбетон конструкцияларнинг ишлатилиш сохалари :
Саноат,маъмурий ва тураржой бинолари,кўприклар,тунельлар,махсус
иншоатлар,гидротехник иншоотлар,фазовий конструкциялар ва бошқалар.
106
Назорат саволлари
1.Қурилиш саноатида темирбетон конструкциялардан кенг микёсда ишлатилишига
сабаб.
2.Бетоннинг мустаҳкамлиги қандай омилларга боғлиқ.
3.Бетон ва темирбетон тўсиннинг юк остида ишлаш тартибини изохлаб беринг
4.Сиқилишга ишлайдиган темирбетон конструкцияларни кесим юзаларига арматура
ўрнатишдан мақсад
5.Бетон ва арматуранинг бирга ишлашига шароит яратган сабаблар тугрисида
маълумот беринг
6. Темирбетон конструкцияларнинг афзалликлари.
7. Темирбетон конструкцияларнинг нуқсонлари.
8. Темирбетон конструкцияларнинг ишлатилиш сохалари.
8.2. Бетоннинг физик-механиқ хоссалари
Бетоннинг таркиби, унинг мустаҳкамлиги ва деформатив хусусиятига таъсир
кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади. Бу масалани тушуниш учун бетон қотишида
ҳосил бўладиган физик-кимёвий жараённи кўриб чиқамиз. Бетон таркиби: цемент,
сув, қум ва шағалдан иборат. Сув цемент билан кимёвий реакцияга киришиб ва
ёпишқоқ бир масса ҳосил қилади. Бетон қоришмасини аралаштириш натижасида
сувда эриган цемент гель кристаллари қум – шағал кристалларини бирлаштиради.
Қотаётган гель эриган цемент, қум – шағал кристаллари билан ўзаро бирикиб
монолит қаттиқ бетонга айланади.
Бетон
қоришмаси
тайёрлашдаги
сув
миқдори
бетон
таркиби
ва
мустаҳкамлигига таъсир этувчи асосий омил бўлиб ҳисобланади. Сувни цемент
билан кимёвий бирикиши учун W/C
0,2 бўлиши етарли, бунда W/C - сув
миқдорини цемент миқдорига нисбати. Аммо, бетон қоришмасини ҳаракатчанроқ
107
бўлиши ва юзага яхши ётиши учун сув меъёридан кўпроқ қуйилади, яъни W/C
0,5
-0,6 харакатчан қоришма; W/C
0,3-0,4 қаттиқ қоришма. Бетон таркибидаги ортиқча
сув қотиш жараёнида буғланади ва бетон танасида пуфакчалар ва капиллиярлар
ҳосил қилади бу ғоваклар сув ёки ҳаво билан тўлган бўлади. Бу бетоннинг сифатига
таъсир қилиб, мустаҳкамлигини камайтиради ва деформациясини оширади. Цемент
тошдаги ғовакларнинг умумий ҳажми 25-40% ни ташқил этади (нормал шароитда
қотганда). W/C камайиши билан цемент тошдаги ғоваклар ҳам камаяди, натижада
бетоннинг мустаҳкамлиги ортади. Шунинг учун темирбетон ишлаб чиқарадиган
корхоналарда асосан қаттиқ бетон қоришмасидан фойдаланилади.
Шундай қилиб, бетон таркиби қум ва шағалдан ҳамда цемент тошидан
фазовий панжара кўринишида ташқил бўлган ва кимёвий жихатдан боғланмаган
сув, сув буғи ҳамда ҳаводан иборат бўлади. Физик жихатдан бетон 3 фазадан, яъни
қаттиқ, суюқ ва газ кўринишдаги материал сифатида тасаввур этилади. Цемент
тошининг таркиби ҳам бир хилда эмас, яъни бутун қоришмани ташқил этувчи
қайшқоқ кристалл ўсимталардан ва ёпишқоқ масса гелдан иборат. Цемент тошининг
эластик ва ёпишқоқлик ҳолати унинг эластик ва пластик хусусиятларига ажратади.
Бу хусусият бетонни юк остида ва уни ташқи муҳит билан бўлган таъсирида яққол
намоён бўлади. Бундан кўринадики, бир жинсли бўлмаган жисмда ташқи кучлар
(ташқи юк, атроф муҳит ва б.) таъсирида бетон мураккаб ички кучланиш ҳолатида
бўлади.
Ҳозирги вақтда қўлланилаётган бетон мустаҳкамлиги назариясида унинг таркиби
(структураси) эътиборга олинмайди. Бетоннинг мустаҳкамлиги унинг таркибига
боғлиқлиги масаласи шу вақтгача ўз ечимини тўлиқ топгани йўқ. Бу масаланинг
ечими Марказий Осиё иқлим шароити тайёрланадиган ва шу шароитда
ишлатиладиган бетонлар учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки бетон қуриқ
иссиқ иқлим шароитида иссиқлик ва намликнинг доимий равишда ўзгариб туриши
натижасида (ташқи куч таъсиридан ташқари) қўшимча ички кучлар таъсирида ички
кучланиш ҳолатида бўлади. Бу ҳолат конструкцияни ҳисоблаш ва лойиҳалаш
108
ишларида етарли даражада эътиборга олинмайди. Шу кунгача бетоннинг
мустаҳкамлиги ва деформацияси хақидаги маълумот фақат бетон намуналарини
синаш натижалари орқали аниқланади. Бунда бетоннинг физик ва механиқ
хоссаларининг
ўртача
қийматлари
аниқланади
ва
улар
темирбетон
конструкцияларни лойиҳалаш учун хозирги кунда асос қилиб олинган.
Бетоннинг мустаҳкамлиги .
Бетоннинг мустаҳкамлиги бетоннниг энг муҳим характеристикаларидан бири
бўлиб, бу унинг сиқилишидаги мустаҳкамлигидир. Яқин йилларгача эталон
сифатида бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлигини ифодаловчи бетоннинг маркаси
деган кўрсаткич қабул қилинган эди. Хозирги кунда эса бетоннинг синфи деган
ибора ишлатилади.Бетоннинг синфи билан маркаси ўртасидаги фарқ қабул
қилинадиган қаршилик миқдорининг таъминланиши билан ифодаланади.
Бетоннинг маркаси учун қаршиликнинг таъминланиши 50 фоизни ташқил
этади (қаршиликнинг ўртача статистик миқдори), бетоннинг синфи учун эса бу
кўрсаткич 95 фоизни ташқил қилади.Бунинг учун сиқилаётган бетон намунада
бузилиш ҳолатини кўриб чиқамиз. Бу ғайри табиий туйилиши мумкин, лекин
бузилиш чўзиш чоғида мустаҳкамлик заҳирасини тугаши билан боғлиқ, сиқиш
билан эмас. Чўзишдаги мустаҳкамлик фақат унинг кўндаланг йўналишидаги кесим
юзасига боғлиқ. Бетондаги ҳар бир ғовак ва бўшлиқ бир хил материалдаги тешик
сифатида қаралиши мумкин, яъни унинг атрофида кучланиш пайдо бўлади. Куч
таъсирига перпендикуляр равишда деформация юзага келади, шу асосда ён атрофга
йўналган кенгайиш кучланиши пайдо бўлади. Айнан ана шу куч майдони
сиқилаётган элемент тақдирини ҳал қилади, дастлаб ички микро ёриқлар пайдо
бўлади, улар босимни ортиши билан бир бирига қўшилиши натижасида кўзга
кўринадиган ёриқлар ҳосил қилади ва оқибатда бетон синади.
Темирбетон конструкцияларда бетон асосан сиқилишдаги кучланишни қабул
қилиш учун ишлатилади. Шунинг учун бетоннинг мустаҳкамлиги ва деформатив
хусусияти унинг ўқи бўйлаб сиқилишдаги мустаҳкамлиги қабул қилинган. Қолган
109
мустаҳкамликлари (чўзилишга, махаллий сиқилишга, кесилишга ва бошқа) ва
деформация модули бетоннинг сиқилишига боғлиқ ва тажрибалар асосида олинган
коэффициентлар ёрдамида эмпирик формула билан ҳисобланилади.
Бетоннинг куб мустаҳкамлиги
Конструкцияларда бетон мустаҳкамлиги бетон кубини пресс ёрдамида сиқиш
орқали синдириб синалади. Стандарт сифатида 15х15х15см ҳажмдаги намуна қабул
қилинади, уларни 20-2
С ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 95 фоиздан кам
бўлмаган шароитда бетон 28 суткадан сўнг синалади.
Эталон кубларнинг вақтинчалик қаршилиги-
u
бетон кубининг мустаҳкамлиги
ҳисобланади.
Бетон мустаҳкамлигига намуналарнинг шакли ва ҳажми таъсир қилади: куб
ўлчамлари қанчалик кичик бўлса, унинг мустаҳкамлиги шунчалик катта бўлади.
Шундай қилиб, кубларнинг сиқишга бўлган қаршилиги ўлчами 10см учун 10
фоиздан ортиқ, 20см учун эса 7 фоиздан кам, эталон кубга нисбатан. Бунда ҳар хил
ўлчамдаги сиқилган намуналарнинг қаршилиги бир хил эмаслигига сабаб-
ишқаланиш кучи, бу намуна чети билан пресс таянч плитаси ўртасида рўй беради.
Намуна ичига йўналган бу ишқаланиш кучлари кубнинг бўйлама деформациясига
тўсқинлик қилади (бу билан намуна мустаҳкамлиги ошади). Ишқаланиш кучининг
Do'stlaringiz bilan baham: |