Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


Табиий географик районлаштиришнинг таксономик бирликлари



Download 2,49 Mb.
bet33/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

Табиий географик районлаштиришнинг таксономик бирликлари
Территорияни табиий географик районлаштириш классификацияси ҳақида жуда кўп ишлар бор. Турли авторлар Ер ландшафт қобиғини районлаштириш классификацияси системаларини так .... лиф қилишган. Бу системаларнинг айримлари ландшафтнинг 1 фақат зонал хусусиятларига асосланган, баъзилари эса азонал . хусусиятларини, яна бошқалари ҳам азонал, ҳам зонал хусусиятларини ҳисобга олади. Бундан ташқари таксономик системалар жуда хилмахил. Биз қуйида кўпчилик эътироф этган районлаштириш схемаси ҳақида тўхтаб ўтамиз.
Табиий географик районлаштириш классификациясининг кўпчилик томонидан маъқулланган схемаси йирик бирликлардан кичикларга томон қуйидаги тартибга эга:


Ер ландшафт қобиғи
Қуруқлик Дунё океани
Материклар Океан
Географик минтақа Минтақа
Сектор
Улка
Зона
Провинция
Район
Ландшафт

Бу системадаги энг йирик бирликлар — материклар, географик минтақалар, секторлар дунёнинг майда масштабли карта ларидагина схематик равишда берилади.


Материк — ҳамма томондан ёки деярли ҳамма томондан океан ва денгизлар билан ўралган йирик қуруқликдир. Ҳар бир материк ўзига хос орографик, тектоник тузилишга ҳамда ландшафт минтақаларига эга. Материкларнинг ана шу ўзига хос хусусиятлари ва территориал яхлитлиги уларнинг табиий географик районлаштириш бирлиги сифатида асос бўлади.
Географик минтақа — географик қобиқнинг Ер экваторидан қутбларга томон тартиб билан алмашиниб келадиган, ландшафтларида маълум умумий хусусиятлар бўлган, ўзига хос атмосфера умумий циркуляциясига ва радиация баланси курсаткичига эга бўлган кенг полосадир. Ер юзида қуйидаги географик минтақалар ажратилади: экваториал, шимолий ва жанубий субэкваториал, шимолий ва жанубий тропик, шимолий ва жанубий субтропик, шимолий ва жанубий мўътадил, шимолий ва жанубий қутб ёни, шимолий ва жанубий қутбий минтақалар. Қутбий, мўътадял, тропик, экваториал минтақалар асосий минтақа бўлиб, уларда йил бўйи бир хил ҳаво массаси ҳукмрондир. Қутб ёни, субтропик ва субэкваториал минтақалар, оралиқ ёки ўткинчи минтақалардир. Уларда йилнинг илиқ ва совуқ даврига қараб, ҳаво массалари алмашиниб туради. Географик минтақалар, бутун Ер шари миқёсида олинганда типологик бирлик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни фақат материклар доирасидагина табиий георафик бирлик сифатида ажратиш мумкин. Масалан, Шимолий Американинг мўътадил минтақаси, Евросиёнинг тролик минтакаси, Жанубий Американинг экваториал минтақаси ва ҳоказо.
Секторлар. Иссиқликнинг тақсимланиши режими, ёғин-сочин иқдорига қараб материкларда секторлар ажратилади. Секторларнинг иссиқлик режими, ёғинсочин миқдори ва тақсимланиши материк қиёфасига, орографиясига, атмосфера циркуляцияси ва океан оқимларига боғлиқ. Айрим минтақалар фақат иккитагина секторга бўлинади. Айрим минтақаларда иккитадан океан ёни, биттадан материк ичкарисидаги секторларни ажратиш мумкин.
Қутбий минтақаларда секторлар фарқи кам бўлади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish