Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


Ландшафтшуносликнинг амалий аҳамияти



Download 2,49 Mb.
bet36/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

Ландшафтшуносликнинг амалий аҳамияти
Ландшафтлар географияси табиий территориал комнлексларни вужудга келтирадиган компонентларнинг бирлиги ва ўзаро тақозоси, улариинг бирликда вужудга келтирган географик комплексларнинг тараққиёти ҳамда географик жойлашиши ҳақидаги фан экан, у умумий таълимий аҳамиятга молик бўлишдан ташқари, катта халқ хўжалиги курилишлари вазифалари билан ҳам узвий боғлангандир.
Сўнги чорак аср давомида Ер ҳақидаги табиий фанлар эришган улкан муваффақиятлар табиатнинг турли компонентлари ўртасида мустаҳкам алоқалар мавжудлигини қайд қилиш билан бирга территорияни халқ хўжалиги ишлаб чиқариши максадларида ўрганишда комплексликка, яъни лаьдшафт принципига амал қилиш мумкинлигини тасдиқлади. Бу ҳар бир ўрганилаётган жойдаги табиий территориал комплексларда мавжуд бўлган табиий имконият ва ресурсларни аниқлаш ва ундан хўжаликда фойдаланиш имкониятларини кўрсатиб бериш деган сўздир.
Ландшафтлар географиясининг амалий вазяфаларини ҳал этишга йўналтирилганлиги, айниқса коммунизмнинг моддийт;ехника базаси бунёд этилаётган даврда янада аҳзмилтлидир, шунингдек КПСС Программасида қайд қилинганидек, « ... табиий, материаллар ва меҳнат ресурсларидан ҳар томонлама ва рационал фойдаланиш» масалалари билан узвий боғлиқдир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида лавдшафт ва табиий географик районлаштириш карталари, айниқса катта масштабли карталари қишлоқ хўжалик экинларни табиий зона ичида жойлаштиришда ва агрохимик тадбирий чораларни белгилашда катта ёрдам беради. Ҳар бир қишлоқ хўжалик мутахассиси у ёки бу территориядаги шароитларнинг бир хячлигини ёки унинг қандайдир бир йўналишда ўзгариб бориши мумкинлигини эътиборга олади. Илмий жиҳатдан асосланган табиий районлаштириш қишлоқ хўжалигини тўғри планлаштиришга,. зарур агротехник, мелиоратив чораларни ишлаб. чиқишга имкон беради. Шу нУқтаи назардан Иттифоқимизнинг айрим жойларида, масалан, Белгород области территориясини қишлоқ хЎжалиги мақсадларида районлаштириш учун ландшафт карталари материалларидан фойдаланиш тажрибаси диққатга сазовордир. М. В. Гончаров томонидан ажратилган энг квдик типологик комплекслар, яъни «ердан фойдаланиш типи» ва, «ишлаб чиқариш» бирликлари маълум табиий комплекслар, ъмасалан, жой типлари бирлигига мос келади36.
Деҳқончиликда экинларни зоналар бўйича жойлаштириш учун тузиладиган тавсияномаларда алоҳида зона ва региқнларнинг ички тупроқиқлимий, геоморфологик тафовутлари ҳисобга олиниши, шунингдек, янги суғорилаётган ерлар ўзлаштирилаётганда, тупроқнинг сув ҳамда шамол эрозиясининг олдини олиш чоралари танланаётганда албаттаъ теоркториянинг провийциал хусусиятларига эътибор бериаиши зарур. Масалан, Марказий Фарғонанинг баъзи ерларида тупроқнинг шўр босишини келтириб чиқарадиган ер ости суви сатҳини пасайтириш талаб қилинса, унга қўшни бўлган бир территорняда тупроқдаги намни сақлаш, учиь чи бир ерда эса, тупроқнинг шамолдан тўзиб кетишига цар:ии кураш чораларини ишлаб чиқиш талаб этилади ва ҳоказо.
Фарғона .«одиисининг текислик, тоғ олди ва адир қисмларининг ҳар бириДа ўзига хос эрозия процесслари рўй беради. Ҳар бир ландшафгда эрозиянинг бирор тури бошқаларига нисбатан кучлироқдир. Чунончи, Ғарбий ва Марказий Фарғонанинг ўрта қисмидаги қу.члли чўл ландшафтида шамол эрозияси ва аккумуляцияси, Шшу*°лий ва Шарқий Фарғонанинг адирлар ландшафтида тупроқнғшг юзлама ювилиши кучли рўй беради. Шунинг учун ҳам бундай процессларга қарши кураш чоралари тавсия этилаётганда жойнинг маҳаллий хусусиятлари албатта ҳисобга олинмоғи керек
Ландшафт карталари ва шу ландшафт карталари асосида тузилган табиий географик районлаштириш карталари ҳар оир жойнинг маҳаллий хабиий хусусиятлари ҳақида аииқ маълумот беради. Бироқ кўп ҳолларда, айниқса ирригация иншоотлари қуриш соҳасида, ирригация системалари ландшафтнинг таркибий қисмиэканлиги ҳисобга олинмайди. Ландшафт кмпонентлари комплекс ҳолда ўрганилмайди. Деярли ҳамма ҳолларда ирригация системаларининг лойиҳасини тузишда табиий шароит комплексининг биргаликдаги ролига аҳамият бермасдан, фақат рельеф эътиборга олинади. Шунинг учун ҳам А. В. Дунин-Барковский турли табиий шароитлардаги ирригация системасининг ишини хаРактеРЛ0Вчи омилларни анализ қилиб, районлаштиришнинг табиий географик принципи суғориш системаларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш мақсадларига тўлиқ жавоб беради, деб таъкидлайди37.
Бинобарин, суғориш канали кесиб ўтган трасса ландшафтларининг хусусиятлари ҳар томонлама ўрганилмаса, катта масштабдағи ландшафт морфологик структуралари карталари асосланмаса, бундай суғориш каналининг иқтисодий афзаллиги ҳақида ўйлаш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам А. В. ДуцинБарковский ландшафтшуноеларнинг ишларига асосланиб, суғориш системаларининг хусусиятларини географик зоналар (чўл, чала чўл ва дашт) бўйича қараб чиқади, зоналар ичида эса типологик комплексларга эътибор беради. Бу ирригация қурилишлари нуқтаи назаридан чўллар зонасини тоғ, тоғ этаги текисликлари, пасттекислик чўллари каби баландлик минтақаларига бўлади: пасттекислик чўлларини типларга (қайир, юқори ва паст террасалар, конуссимон ёйилмалар, қуруқ дельталар, ҳозирги аллювиал текисликлар ва ҳ. к.) ажратади.
Келажакда суғоришда мўлжалланган ерларни табиий географик районлаштиришда Т. В. Звонкова ирригация тармокларини лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш муваффақиятини белгилаб берадиган маҳаллий етакчи омилларни аниқлаб олиш кераклигини таъкидлайди. Шундай етакчи омиллар қаторига чўл зонасида жойнинг рельефи ва геологик тузилиши, геохимик ва табпий географик процессларни киритади, жойнинг инжеаер географик ҳолатини, унинг шўр босганлик ва ботқоқланганлик даражасига қараб типларга ажратиш ёки районлаштириш зарур, деб қарайди38. Шунингдек Қорақум ва Қизилқумдаги яйловлардан фойдаланиш ва уларни сув билан таъминлаш лойиҳасини тузаётганда ҳам табиий комплексларнинг ҳамма хусусиятлари ҳар гомонлама эътиборга олинмоғи лозим.
Конкрет ландшафтларни ўрганиш, ландшафт карталарини тузиш ва табиий географик районлаштириш натижаси ҳар бир географик комплекс территориясидаги мавжуд табиий имкониятларни аниқлашдан иборат бўлади. Ана шундай табиий имкониятлар миқдорий кўрсаткичларда ифодаланса ва шу территориядан олинган ҳосил миқдори билан биргаликда олиб қаралса, мазкур жойнинг иқтисодий қиймати кўзга ташланади. Шуникг учун ҳам табиий ва иқтисодий географлар ерга иқтисодий баҳо бериш устида ҳамкорликда ишлай бошладилар. Ерга иқтисодий баҳо беришда ландшафт комплекслари территориясида табиий имкониятларни ҳисобга олиб қолмасдан, қишлоқ хужаликда майдон бирлиги ҳисобга олинган маҳсулот каби иқтисодий омиллар дам ҳисобга олинади. Хўжаликни ривожлантириш перспектив планини тузишда табиий шароитлар комплексига етарли даражада баҳо бермок лозим. Бу соҳадаги планлаштириш ишларида табиий географ ёки ландшафтшунос мутахассислар кўпгина муҳим масалаларни ҳал қилишда қатнашишлари лозим. Г. В. Чешихиннинг фикрига кўра, қишлоқ хўжалиги мақсади учун ер тузиш ишларини лойиҳалашда ўтказиладиган комплекс табиий географик текширишлар асосида тузилган ердан фойдаланиш карталарида қуйидагиларга аҳамият бериш зарур:
1) қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун ернинғ ҳосилдорлиги ва хўжалик учун қулайлиги; 2) ўрмон хўжалигида фойдаланишдаги қулайлиги; 3) у ёки бу иншоот ёки қурилиш учун қулайлиги; 4) тоғкон ва қурилиш материаллари учун ер ости бойликларидан фойдаланиш имкониятлари39.
Шундай ишларни бажаришга қаратилган тажрибалардан бири комплекс географик районлаштириш асосида ўтказилган инженер-географик районлаштиришдир. В. С. Преображенский ва бошқаларнинг Чита области учун тузган «Қурилиш мақсадларида табиий районларни мураккаблик даражасига қарао группалаш схемаси» да районга инженергсографик жиҳатдан баҳо берилган ва йирик саноат комплекслари қуриш нуцтаи назаридан 5 балли шкала ишлаб чиқилган, бу схемада территория тўрт категорияли районга бўлинган: 1) қурилиш учун шароити ўртача мураккаб бўлган район; 2) қурилиш учун шар;.ити мураккаб район; 3) қурилиш учун шароити оғир район; 4) қурилиш учун шароти жуда оғир район 40.
Шаҳар ва аҳоли пунктларининг қурилиши табиий комплекслар билан архитектура комплексларини бир бутун ҳолида уйғунлаштиришни талаб қилади. Одамнинг хўжалик фаолияти таъсири доирасида бўлган ландшафтни уйғунлаштириш ландшафт архитектураси фанининг вазифасидир. Ландшафтшуносликнинг бу соҳаси сўнгги чорак асрда ривожлана бошлади. Шаҳарлар ва шаҳардан ташқаридаги пунктларни, хиёбон ва йўлларни шу территория ландшафт комплексларига мослаб қуриш, ундаги рельеф, тупроқ, ўсимлик, сув инженерликархитектура иншоотларининг ўзаро боғланган манзарасини барпо этиш, маълум санитариягигиена шароитларини яратиш кишиларда шу бунёд этилганлардан завқ ола билиш ҳиссини уйғотади. Шу сабабли шаҳарларни табиий безашда архитекторлар билан биргаликда ландшафтшунослар иш олиб боришлари керак. Иўл қурилишини шундай лойиҳалаш керакки, йўл табиий комплексларга сингиб кетсин. Бунда В. Рейнфельд айтганидек, йўл ўтиши керак бўлган жой табиатини баҳолай билиш, йўлни ландшафтларга сингдириб юборйш, табиатдаги ритмиклик билан йўлдаги ритмни мослаштириш, табиий ландшафтларга сунъий қурилиш ва ўсимликларни мослаб жойлаштириш зарур41. Ландшафт комплексларига йўл трассасини сингдириб юбориш фақат эстетик жиҳатдан қаноатланиш учунгина эмас, балки шофёрларнинг чарчашини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини яхшилаш учун ҳам зарурдир.
Янги шаҳар қуршгашларини лойиҳалашда мавжуд ландшафт комплексларини ҳар томонлама анализ қилиш ва шунга асосланиш одат бўлиб бормоқда. Географик ландшафтшунослик билан шаҳар қурилишини бирбирига боғлаш ландшафт архитеқтураси фанининг вазифасидир. Курорт жойларни лойихалаштириш ва йирик шаҳарларда дам олиш зоналарини барпо этишда географ-ландшафтшунослар ва архитекторлар ҳамкорлиги айниқса зарур. Бу соҳада анча ютукларга эришилди. Масалан, Москва шаҳрининг Бош плз шни лойиҳалаш институтининг топшириғига кўра МГУнинг география факультети коллективи Москванинг ўрмонпарк зонаси ландшафтларининг схематик картасини тузиб, унда энг кўп учрайдиган урочишчеларни характерлаб, 11 та табиий географик районни ажратди42.
Табиий географик комплексларда рўй берадиган табиий процессларнинг ривожланиш йўналишини олдиндан айтиб бериш, яъни табиий географик прогноз ҳам ландшафтни ҳар томонламз ўрганишга, ландшафт ва табиий географик районлаштириш карталарига асосланади.
Табиий географик прогноз, айниқса йирик районларнинг (Ғарбий Сибирь, Урта Осиё) хўжалигини ривожлантириш иланларини тузишда катта аҳамиятта эгадир. Урта Осиё территориясида суғориладиган майдонларнинг кенгайиши, бу ернинг табиатида яқин келажакда қандай ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкинлигини олдиндан кўра билиш ва шу йўналишга қараб хўжалик ихтисосланишини планлаштириш зарур,.
Табиий географик прогнозга эътибор бермаслик, кўа ҳолларда кўнгилсиз оқибатларга олиб келишдан ташқари, катта моддий зарар ҳам келтиради.
Ғарбий Сибирнинг жануби ва Қозоғистондаги қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш даврида, қора ва каштан тупроқлн ерлардан миллионлаб гектари ҳайдаб юборилди, шу бьлан бнрга Шамол эрозиясига берилувчан енгил механик таркибли тупроқлар ҳам эрозияга қарши тадбирлар қўлланмай ҳайдалди. Буниғг устига қуруқ иқлим ҳам ҳисобга олинмади. Оқибатда чанг бўронлари тезтез такрорланиб турадиган бўлиб қолди. 1963 йилда Ғарбий Сибирь даштларида май ойида 19 кун давомнда чанг бўрони бўлиб турди, дала ишлари бир неча кунга тўхтаб қолди43. Юз минглаб гектар ердаги экинлар шамол эрозияси туфайли нобуд бўлди, йўлларни ва сув иншоотларини тупроқ босиб кетди. Шундан сўнг кўпгина хўжаликлар катта майдондаги ерларғи қўриқ ҳолига ташлаб қўйишга мажбур бўлдилар, масалан. Павлодар областидаги «Лебяжинск» совхози 17 минг га ерни, «Казинский» совхози 1962 йшга 8 минг га ерни қўриқ ҳолига ташлади44. Агар эрозия ўчоқлари бўлган урочишчеларни ҳайдалмаганда ёки территорияда тупроқни эрозиядан муҳофаза қильш чоралари олдиндан кўрилганда, шундай ҳол юз бермас эди. Халқ хўжалиги учун зарар келтирадиган табиий географик процессларни табиий географик территориал комплекс доирасида ҳар томонлама ўрганиш ва шундай процессларнинг бир ёки бир нечтаси кенг тарқалган жойларни аниқлаш, уни районлаштириш ҳамда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш жуда катта халқ хўжалиги аҳамиятига эгадир. Шу нуқтаи назардан қараганда, П. Ғуломов Зарафшон воҳаларига туташ чўллардаги қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик бўлган табиий географик процессларни ўрганиб, тузган табиий географик процессларнинг тарқалиши картаси диққатга сазовордир. Бу картада қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлган табиий географик процесслар ҳисобга олиниб, ўн бир район ажратилган ва ҳар бир район территориясида қандай процесслар тарқалганлиги, унга қарши кўриладиган чоралар белгиланган.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish