ЛАНДШАФТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Мураккаб моддий системадан иборат ландшафт тўхтовсиз ривожланишда, ўзгаришда бўлади. Ландшафтнинг. доимий ривожланишида эканлигини дастлабки ландшафтшунослар Л. С. Берг, Г. Ф. Морозов, Б. П. Полиновлар ҳам уқтириб ўтишган. Л. С. Берг «муайян ландшафтни у қандай вужудга келганлиги, вақт ўтиши билан қандай ўзгарганлиги маълум бўлгандагина тушуниш мумкин» дейди29.
Ҳар бир ландшафт бир бутун сифатида ривожланиб, маълум ёшга, пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихига эгадир. Ҳар қандай ландшафтнинг ривожланиши ички ва ташқи сабабларнинг биргаликда таъсири остида рўй беради.Ташқи таъсирлар ҳамма вақт ҳам ландшафтнинг ўз хусусияти орқали акс этади ва бу ташқи таъсирга турли ландшафтлар турлича берилади. Бироқ, ландшафт тараққиётини белгилайдиган кучлар ва ривожланиш қонунияти ҳали яхши ўрганилмаган, шунинг учун ҳам бу ҳақда хилмахил ва кўпинча бутунлай қарамақарши фикрлар мавжуд. Масалан, А. И. Перельман фикрига кўра, ландшафт ортаник моддаларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланишидаги қарама. қарши процесслар, яъни биологик айланма ҳаракат рўй бергандагина ривожланиши мумкин30. Бундай бўлганда тирик моддалар пайдо бўлмасдан олдин ерда ландшафт ҳосил бўлмаган дегав хулоса келиб чиқади. Айрим тадқиқотчилар ландшафтнинг тараққиёти тарихида ривожланишига сабаб бўлувчи асосий омиллар алмашиниб турган, органик дунё пайдо бўлмасдан олдин ландшафтлар ривожланиши зкзоген ва эндоген кучларнинг қарамақаршиликлари асосида борган, ҳозир эса табиат билан кишилик жамияти ўртасидаги қарамақаршилик туфайли рўй бермоқда, деб тушунтирадилар.
Л. С. Берг ландшафтда бўладиган ўзгаришларни икки турга ажратади: аслига қайтадиган ва аслига қайтмайдиган ўзгаришлар. Аслига қайтадиган ўзгаришларга ландшафтдаги фаслий ўзгаришларни ва вақт ўтиши билан яна «аслига» қайтадиган катастрофик ўзгаришларни —ўрмонларнинг ёниб кетиши, ўтлоқларни чигиртка босиши, сув тошқинини киритади. Аслига қайтадиган ўзгаришлар ўзгариш цикл тугагандан кейин дастлабки ҳолатига тўлиқ қайтмайди. Аслига қайтмайдиган ўзгаришларга космик омиллар, иқлимнинг ўзгариши, ер пўстининг кўтарилиши ёки пасайиши, организмлар ва одам таъсирида бўладиган ўзгаришлар киради.
Ландшафтда доимий равишда янги элементлар пайдо бўлиб ва эскилари йўқола бориб, астасекин янги ландшафтга ўтиб боради. Ана шунинг учун ҳам ландшафтдаги реликт (қолдиқ), консерватив (ҳозирги) ва прогрессив —янги ўсувчи элементлар мавжуд. Реликт элементлар илгариги даврлардан қолган бўлиб, ландшафт тараққиётининг ўтган даврини билишига ёрдам беради. Масалан, Россия текислигидаги музлик рельефи шакллари, чўллардаги катта дарё ўзанлари, баланд тоғлар устидаги чўл ўсимликлари. Баъзи вақтда фация ва урочишчелар ҳам реликт бўлиши мумкин. Консерватив элементлар ҳозирги табиий шароитга энг мос бўлиб, ландшафт қиёфасини белгилайди.
Ландшафтнинг прогрессив элементлари унинг ўзгараётганлигини ва келгусида қандай бўлишини кўрсатади. Масалан, даштларда кичиккичик ўрмонларнинг пайдо бўлиши, тақирда ҳар ерҳар ерда ўсимлик пайдб бўлиб, унинг атрофида қум тўпланиши ва ҳоказо. Ландшафтдаги бу янги элементлар тобора кўпайиб бориб ҳукмрон бўлиб олади. Ана шунда ландшафтда миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига ўтиб, янги ландшафтга айланади.
Ландшафтда пайдо бўладиган янги элементлар юзаки қараганда бир компонентнинг ўзгариши таъсирида бўлаётганга ўхшайди, аслида эса, у бутун ландшафтдаги ўзгариш таъсирида рўй беради.
Ландшафтнинг ички қарамақаршиликлар натижасида ўзўзидан ривожланиши жуда кам ҳоллардагина соф ҳолда рўй беради, лекин кўпинча ташқи таъсирлар билан биргаликда рўй беради. Ташқи таъсирлар тектоник ҳаракатлар, тўфонлар, материк муз босишлари ландшафтнинг нормал ривожланишини буриб юбориши, тўхтатиб қўйиши ва ҳатто ландшафтни бутунлайъ йўқ қилиши мумкин. Ландшафт тараққиётига табиатдаги ритмик процесслар ҳам таъсир кўрсатади. Ҳозирги замонда ландшафтга одам таъсири ҳам жуда кучайиб бормоқда. Масалан, одам таъсирида кейинги 100 йил ичида 2 миллиард гектарга яқин ер ишдан чиққан, одам 2 минг йил ичида 72 тур ҳайвонни йўқотган, ( бир неча юз йил ичида 3 млн. 100 минг гектар ўрмонни кесиб юборган. Чўллардаги воҳалар ландшафти бутунлай одам фаолияти натижасида пайдо бўлған.
Географик комплексларнинг ичкй қарамақаршиликлар натижасида ўзўзидан ривожланишини майдароқ комплексларда: (урочишче ва фацияларда) яхши кўриш мумкин, масалан, жарларнинг ўсишида, дарё ўзанининг ўзгаришида, ён бағир процессларида. Бу ўзгаришлар оқибат натижада ландшафт таркибий қисмининг ва тузилишининг, ниҳоят ландшафтнинг ўзгаришига олиб келади.
Ландшафтларнинг ёшини аниқлаш анча мураккаб иш. Одатда ландшафт ёши унда янги элемент пайдо бўлган вақтда бошланади. Янги элемент ландшфатнинг иқлимий хусусиятида, органик дунёсида, гидрографик режими, тупроқларида, морфологик тузилишида ва бошқаларда бўлиши мумкин.
Ландшафтдаги ички таъсирлар натижасида бўлган ўзгаришлар вақтини аниқлаш қийинроқ, чунки улар астасекин рўй беради. Ташқи таъсирлар вужудга келтирган ўзгаришлар осонроқ аниқлаб олинади, чунки бундай ўзгаришлар кўпинча кескин рўй. беради ва ландшафтда яхшироқ намоён бўлади.
Янги территориядаги ландшафтларнинг ривожланишида икки босқич бўлади. Биринчи босқичда ландшафтнинг ер юзасининг зонал ва азонал системасидаги географик ўрнига, тектоник ҳаракатлар режимигава бошқаларга мос бўлган структура элементлари умуман анча тез ривожланади. Бу ривожланиш жараёнида ландшафт компонентлари муайян мувозанатга, ландшафт анча барқарор структурага эга бўлиб боради. Компонентлар мувозанатлашганидан ва ландшафт Структураси барқарор бўлиб қолганидан кейин ландшафт тараққиётининг иккинчи босқичи . ички қарамақаршиликлар натижасида ўзўзидан ривожланиш босқичи бошланади. Бу босқич узоқроқ вақтга давом этади ва бундай ривожланиш натижасида ўзгарган ландшафтларнинг ёш чегарасини аниқлаш қийин бўлади.
Табиатда ландшафтларнинг ўзўзидан тараққйётига доимий" равишда ташқи омиллар таъсир кўрсатиб ландшафт тараққиётига ўзгаришлар киритади. Ландшафт тараққиёти тарихини ўр; ганишда бу ўзгаришлар асосий таянч бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |