Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


ЛАНДШАФТГА ОДАМНИНГ ТАЪСИРИ



Download 2,49 Mb.
bet27/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ЛАНДШАФТГА ОДАМНИНГ ТАЪСИРИ
Кишилик жамияти пайдо бўлгандан бери табиат билан муносабатда бўлиб ва унга таъсир этиб келади. Одамкинг табиатга таъсиринингъмиқдори ҳамда характериъжамиятнинг тараққиёт даражасига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам одам ландшафтга жамиятнинг турли формацияларида турлича таъсир этиб келган. Ҳозир ер юзида бирорта ландшафт йўқки, унга одам таъсир этмаган бўлсин. Кўпчилик ландшафтлар одам таъсирида ўзгариб, баъзи жойларда деярли бутунлай ўзгариб кетган.
Социализмда фан ва техниканинг ниҳоятда ривожланиши туфайли ландшафтларни ўзгартиришга жуда катта имкониятлар туғилди, лекин бу ландшафтларни одам истаган томонга ўзгартира олишини билдирмайди. Одам, ландшафтнинг ривожланиш қонуниятларини билиб олиб ва унга амал қилиб таъсир кўрсатгандагина ландшафт тараққиётини ўзи истаган томонга буриши мумкин.
Ландшафтнинг барча компонентлари одамнинг таъсирига бир хилда берилмайди. Одам геологик заминга, рельеф типига, иқлимнинг муҳим хусусиятларига, ландшафтнинг зонал ва азонал омилларига сезиларли таъсир кўрсата олмайди.
Одам сунъий рельеф — чуқурликлар, тепалар, терриконлар, карьерлар яратади. Булар ландшафт рельефининг таркибий қисми бўлйб қолади. Рельефнинг баъзи шакллари — жарлар, қум дўнглари, сурилмалар ҳам одам хўжалик фаолиятининг натижаси ҳисобланади. Одам ўз хўжалик фаолияти билан сув режимига таъсир кўрсатади. Сув ресурсларини қайта тақсимлайди, ерларни суғоради. Одам ер юзаси ҳолатини ўзгартириб, дарахтлар экиб, маҳаллий иқлимга анча таъсир кўрсатади. Масалан,. воҳаларда ёздаги ҳаво температураси атрофдаги чўлдагига нисбатан кундуз куни 3—4° паст, тунда тахминан шунча юқори бўлади. Шаҳарларда температура атрофдаги ерлардан 2 — 3° юқори бўлади.
Одам жонли табиатга жуда катта таъсир кўрсатади — баъзи ўсимлик ва ҳайвонларни қуритади, баъзиларини кўпайтириб, ареалини кенгайтиради, ўсимлик, ҳайврнларнинг географик тарқалишини ўзгартиради, янги ўсимлик ва ҳайвон турларини яратади.
Одамнинг ландшафтга таъсири натижасида бўладиган ўзгаришлар табиий ландшафт каби аслига қайтувчи ва аслига қайтмайдиган бўлиши мумкин. Одамнинг ландшафтнинт табиий ривожланиш процессига мос келадиган таъсири оқибатида бўладиган ўзгаришлар нисбатан барқарор бўлади.
Агар одамнинг ландшафтга киритган ўзгариши табиий ҳолда ўзўзидан ривожланмайдиган бўлса, одам таъсири тўхтагандан сўнг у ландшафт тезда ўз «аслий» ҳолига қайтади. Масалан, чўллардаги воҳаларга сув келиши тўхтаб қолса, бу воҳалар яна чўлга айланиб кетади.
Одамнинг ландшафтга бевосита таъсиридан ташқари унинг хўжалик фаолиятида ландшафт компонентлари ўртасидаги мувозанатнинг бузилишидан ҳам аслига қайтмайдиган ўзгаришлар юз бериши мумкин. Масалан, чўллар ўсимликлар билан қопланган аллювиал қум ва қумоқ тупроқли ерларда ҳаддан ташқари кўп мол боқилиши натижасида ўсимлик камаяди, шамол таъсири ортади, ландшафт компонентларининг илгариги мувозанати узгаради, натижада янги процесс — дефляция процесси кучайиб кетиб, ландшафтнинг ўзгаришига олиб келади.
Социалистик ҳамда коммунистик жамиятда ландшафтга таъсир этиш табиат қонунларини билиб ва унга амал қилиш асосида бўлиши керак. Бу деган сўз, ландшафтнинг барча компонентларининг хусусияти ва уларнинг ўзаро алоқадорлигини, ўзгариш оқибатларини ҳисобга олиш лозим демакдир.
Одам хўжалик фаолиятининг таъсирида ландшафтда рўй берган ўзгаришларнинг характери ва миқдорига қараб, ла*ндшафтларни қуйидаги типларга ажратиш мумкин:
1. Узгармаган ёки ибтидоий ландшафт. Бунға баланд тоғлардаги, бепоён ўрмонларнинг ички қисмларидаги, Антарктидадаги одам бормаган ёки кам бўлган жойлар ландшафтлари киради.
2. Кам ўзггрган ландшафтлар. Буларга одам ландшафтнинг фақат айрим компонентларига таъсир кўрсатиб, асосий табиати сақланган ландшафтларни киритиш мумкин. Булар чўлларнинг айрим қисмларидаги, тайга ва тундрадаги одамнинг хўжалик фаолиятига актив тортилмаган ландшафтлардир. Бундай ландшафтларда овчилик натижасида ҳайвонат дунёси бир оз ўзгарган бўлиши мумкин.
3. Бузилган ландшафтлар. Бунда узоқ вақт одамнинг хўжалик фаолияти таъсирида, кўпинча ўйламай кўрсатган таъсирида ландшафтнинг табиий компонентлари ўртасидаги табиий боғланиш бузилиб, ландшафт одам учун ноқулай йўналишда ўзгарган бўлади. Шундай ландшафтларга суғорма эрозия натижасида ҳосил бўлган бузуқ ерлар ландшафтини, мол кўплаб боқилиши натижасида вужудга келган қум барханлари ландшафтини, тундрадаги яланг ерлар ландшафтини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
4. Маданий ландшафт. Ландшафтларнинг бу турига кишиларнинг кўп асрли тажрибаси, илмфан ютуқлари асосида экинзор, яйлов, дарахтзор ва ҳоказоларни территорияда оқилона жойлаштириш, сув режими ва микроиқлимининг ўзгартирилиши йўли билан одам учун қулай йўналишда ўзгартирилган ландшафтлар киритилади. Бундай лацдшафтларда биологик ҳосилдорлик юқори, сув режими қулай, зарарли лроцесслар — тупроқ ювилиши, шўр босиш, ботқоқланиш кабилар йўқотилган ёки жуда камайтирилган бўлади, масалан, воҳалар ландшафти.
5. Шаҳарлар ландшафти. Бундай ландшафтда кўп компонентлар, чунончи табиий тупроқ, табиий ўсимлик бутунлай ўзгариб кетади, маълум даражада рельеф ўзгартирилади, ер ости коммуникациялари туфайли гурунт суви режими ўзгаради, ер юзаси характерининг ўзгариши (кўча, майдонларга тош терилиши, асфальт қилиниши, бетон ётқизилиши) иқлимга ҳам таъсир кўрсатади. Лекин, бу билан табиат бутунла узгариб кетмайди, иклим, геологик замин, мезорельеф уз конунияти асосида ривожланишда давом этади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish