Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти



Download 2,49 Mb.
bet14/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

АЗОНАЛЛИК ҚОНУНИЯТИ
В. В. Докучаев ландшафт сферасининг зоналлик қонуниятини кашф қилгандан кейинги тадқиқотлар натижасида шундай фактлар аниқландики, уларнинг баъзи бирлари зоналлик қонуниятини тасдиқлашга далил бўлса, бошқалари бу қонуниятни шкор этишга, унга шубҳа билан қарашга олиб келди. Чунончи оналар ҳамма вақт ва ҳамма жойда ҳам узлуксиз полосаларни ҳосил қилмай, бирбирларидан узилиб қолган қисмлардан аборат экан; баъзи бир зоналар қуруқликларнинг чекка қисмида (масалан, мўътадил минтақанинг аралаш ва кенг баргли ўрмонлари), бошқалари аксинча материклар ичкарисида (чўл ва даштлар) жойлавдади. Зоналарнинг чегаралари баъзан параллеллар йўналишидан жуда катта фарқ қилади, ҳатто меридиан йўнали. шида (масалан, Шимолий Американинг марказидаги зоналар)ъ бўлади. Ниҳоят, бир зонанинг ўзида узоқликлар бўйича кескин табиий географик тафовутлар (Россия текислиги ва Шарқий Си. бирь тайгасини таққослаш кифоя) кузатилади, тоғларда кенг: лик зоналари ўрнига баландлик минтақаларини кўрамиз.
Бундай фактларнинг пайдо бўлиши баъзи географларнинг 1930 йиллар бошида кенглик зоналлик назарияси кризисга учради, деган фикрга келишларига асос бўлди. Ваҳолонки, ўз вақтида В. В. Докучаев ва унинг шогирдлари бундай саёз тушунчалардан холи бўлиш кераклигини таъкидлашган эди. Улардан ҳеч бири зоналар чегараси параллелларга тўппатўғри мос келади, деб ўйламаган. Докучаев: табиат бу математика эмас, зоналлик схема ёки қонундангина иборат, деб кўрсатган эди. Докучаевнинг ходимларидан бири бўлган Н. М. Сибирцев зоналлик Ер тупроқларининг умумий схемаси, лекин у органик, геологик, иқлимий омиллар таъсирида ўзгариши мумкин деб кўрсатган.
Табиатда бир вақтнинг ўзида кўпгина қоиунлар биргаликда амал қилади. Шунинг учун ҳам зоналлик қонунини бошқа қонунлардан ажралган, ҳукмрон қонун деб қарамаслик ва унинг маълум шароитлардагина юзага чиқишини ҳисобга олмоқ керак. Зоналлик қуруқлик ва океанларда, текислик ва тоғларда турлича намоён бўлади. Фақат Ер шари юзаси рельефи ва уни ташкил зтган жинслар ҳамма жойда бир хил бўлганда (унга зоналликдан ташқари бошқа географик қонуниятлар таъсир этмаса) географик зоналар математик тўғри шаклли полосалар ҳолида бўлар эди.
Шундай қилиб, кенглик зоналликдаги турли хил номувофиқликлар зоналликнинг бирданбир географик қонуният змаслигининг ҳамда ер юзасининг табиий географик бўлинишидаги мураккабликни фақат зоналлик қонунияти билан тушунтириб бўлмаслигини кўрсатди. Бошқача айтганда, зоналлик қонуни доирасига сиғмайдиган ҳодисалар, бизга ер ландшафтларида зоналлик қонунининг умумий аҳамиятини инкор зтишга асос бермайди, аксинча, бизнинг географик қонуниятларнинг бошқача кўринишларини ва сабабларини. ахтаришга мажбур этади.
Географик қобиқдаги зоналлик қонуниятига мос келмайдиган ҳодисаларии тақозо этувчи барча бошқа зоналлик қонуниятлари —баландлик зоналлиги, меридионал зоналлик, ландшафтларнинг секторлик қонунияти, провинциаллик ва фациаллик қонуниятлари умувдий қилиб азоналлик қонунияти деб юритилади, чунки уларнинг ҳаммасига ер ички энергиясининг маҳсулйти бўлган .тектоник ривожланиш тарихи сабаб бўлган. Ер тектоник ривожланишининг энг муҳим географик оқибатлари ер юзасини қуруқлик ва океанларга бўлинишидан, материкларда, ўзининг тектоник тузилиши, жинслари таркиби, макрорелъефи, баландлигй ва океанлар таъсирига яқинузоқ эканлиги жиҳатидан фарқ қилувчи йирик структурали морфологик территорияларининг таркиб топишидан иборат бўлган. Географик қобиқдаги. азоналлик, даставвал, ер пўстида кўтарилиб турган материклар ва океан ботиқларининг мавжудлигида намоён бўлади. Океандарда сув юзаси қуруқликларга нисбатан қуёш нурларини қам қайтаради, бунинг натижасида океанлар майдон бирлиги ҳисобига 10—20% кўпроқ иссиқлик олади ва унинг устидаги ҳаво қуруқликдагига нисбатан илиқроқ бўлади (пассатлар минтақаси бундан мустасно, чунки, бу минтақада океанларда иссиқликнинг кўпи сувнинг буғланишига сарф бўлиб, қуруқликдагига нисбатан салқинроқ бўлади). Океанлар билан қуруқликларнинг температура шароитида катта фарқни келтириб чиқарадиган асосий омил сувнинг кўп иссиқлик сингдириши ва сув қатламида турбулент иссиқлик алмашинишидир. Сувнинг бундай хусусияти океан юзасини ёзда секин исишини, қишда секин совишини таъминлайди. Оқибатда, океан устида температура йил давомида қуруқликка нисбатан бир текисроқ бўлади, атмосферага йил давомида чиқариб турадиган иссиқлик ҳам бир хилрокдир.
Океандан буғланадиган сув миқдори чегараланмаган, шунинг учун океан устидаги ҳаво ўзида намни кўп сақлайди. Океанлар билан қуруқликдаги бундай тафовутлар денгиз ва контннентал ҳаво массаларининг асосий характерини белгилайди.
Қуруқлик ва океанларнинг нотекис иситилиши натижасида улар ўртасида континентал ва океан ҳаво массалари узлуьсиз алмашиниб туради. Бундай ҳаво алмашиниши азонал ҳодиса бўлиб, атмосферанинг умумий циркуляциясини мураккаблаштиради. Қуруқликнинг континентал —океан ҳаволари циркуляцияси таъсирида бўлган қисми табиий территориал бўлинишда алоҳида ажратилади, чунки иқлим ландшафтнинг ҳамма хусусиятларига таъсир этадиган муҳим омиллардан биридир. Океанлардан узоқлашиб, қуруқликларнинг ичкарисига борган сари денгиз ҳаво массасининг келиши камаяди, иқлимнингъ континенталлик даражаси ортади, ҳавода нам кам сақланади, ёғин миқдори ва умуман намлик озаяди. Булар ўз навбатида провинциалликнинг асосий сабаби бўлади.
Ер шари юзасида иссиқликнинг қайта тақсимланишида денгиз оқимлари, атмосферанинг материкнинг жойланиши ва ҳолати билан боғлиқ бўлган умумий циркуляцияси каттагина қўшимча омил ҳисобланади. Қалифорния ва Перу каби салқин оқимлар ўтадиган районларда океан юзаси ўрта ҳисобда йил давомида 600 ккалкм2 дан кўпроқ иссиқлик йўқотади (бу буғланишга сарф бўлган иссиқлик миқдорига тенг келади). Атлантика океанининг ўрта кенгликлардаги қисмларида илиқ оқим ҳисобига океан юзаси қўшимча равишда 20 ккал/см2 дан ортиқ иссиқлик олади. Ҳаво массалари циркуляцияси воситасида денгиз оқимлари қуруқликларнинг чекка қисмлари иқлимига кучли таъсир кўрсатади.
Қуруқлик билан денгизларнинг турли хил муҳитга эга эканлиги ва сув билан қуруқлик ўртасидаги атмосфера циркуляцияси натижасида материкларнинг океан бўйи ва ички қисмларидаги температура режими кескин фарқ қилади, бу фарқ қиш вақтида айниқса кучли бўлади. Масалан, Ёвросиё материгининг деярли бир хил кенгликларида ётган Ленинград билан Якутск январь температурасининг фарқи деярли 40° га етади. Ёзда эса аксинча, материк кўпроқ исиб Якутскдаги температура Балтика бўйидагидан 5—6° юқори бўлади.
Қуруқликларда ёғин миқдорининг тақсимланиши океан ҳаво массаларининг келишига температура режимига нисбатан ҳам кўпроқ боғлиқ. Океанлар қуруқликларга ёғин келадиган асосий манбадир. Океанлардан келадиган намнинг асосий қисми қуруқлик иссиқ, унинг устидаги ҳаво босими паст бўлган, барик градиент океанлардан қуруқлик томон пасайиб барадиган ва асосий ҳаво массалари шу йўналишда ҳаракат қиладиган иссиқ фаслга тўғри келади.
Қуруқликларнинг ички қисмларига кирилган сари ҳаводаги нам миқдори камайиб боради. Еғиннинг ёзда энг кўп ёғиши муссонли ўлкалар (Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Шарқий Осиё ва ҳоказолар) да айниқса яққол сезилади. Океанлар билан қуруқлик ўртасидаги нам алмашиниши қуруқликларнингиссиқликрежимига ҳам таъсир кўрсатади, яъни бунда иссиқлик қуруқликларга конденсация яширин иссиқлиги шаклида келади. Лекин қуруқликларда ,айниқса уларнинг ички қисмларида ҳаво қуруқ ҳамда кам булутли бўлганлигидан бу жойларга қуёш нури кўп тушиб, жуда иссиқ бўлади.
Қуруқликлардаги иқлимларнинг узоқлик бўйича (провинциал) ўзгаришида кенглик зоналлиги қонуниятига ўхшаш қонуниятни кузатамиз. Лекин табиий географик ҳодисаларни кенглик бўйича ўзгаришида иссиқлик билан таъминланиш ва намлик шароитлари баравар роль ўйнаса, табиий географкк комплексларнинг узоқликлар бўйича ўзгаришида намлик омили ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Иссиқлик миқдори узоқликлар бўйича кескин ўзгармасада, лекин бу омил тупроқўсимлик қоплами характерига ва геохимик процессларнинг интенсивлигига таъсир этади.
Территорияларнинг табиий географик жиҳатдан узоқлик бўйича бўлиниши атмосфера циркуляцияси, материкларнинг географик ўрни, майдони ва қиёфасига боғлиқ ҳолда ҳамма жойда ҳам бир хилда ифодаланмаган. Қуруқликнинг секторларга (географик узоқлик бўйича) бўлиниши ғарбдан шарққа 200° гача чўзилган ва ғарбдан ҳаво массалари келиб турадиган Евросиёнинг ўрта кенгликларида яққол кузатилади. Ғарбдан океан ҳаво массаларининг мунтазам келиб туриши, ички районларда юқори босим областининг ҳукмронлиги ва Тинч океан соҳилларида муссон циркуляциясининг мавжудлиги сабабли материкда учта меридионал зона аниқ ифодаланган.
Пассат шамоллари ҳукмрон минтақада материкларнинг ғарбий чеккалари қуруқлик ҳавоси таъсири остида, шарқий чеккалари муссонлар таъсири остида бўлади. Шу сабабли тропик минтақада фақат икки сектор — ғарбий қурғоқчил ва шарқий фаслий сернам секторлар вужудга келади.
Экваториал минтақа ва қутбий ўлкаларда йил бўйи бир хил ҳаво массаси ҳукмрон бўлганлигидан узоқлик бўйича катта тафовутлар кузатилмайди.
Территорияларнинг азонал табиий географик бўлинишини тақозо этадиган иккинчи омил ландшафтлар ривожланадиган заминнинг бир хил эмаслигидир. Ер юзасининг рельефи, палеогеографик тараққиёт тарихи, юзада тарқалган тоғ жинслари, уларнинг литологик таркиби ландшафтларга катта таъсир кўрсатади. Масалан, тупроқлар минерал қисмининг таркиби, гидрографик тўр хусусиятлари, сувникг химиявий таркиби ва бошқалар тоғ жинслари ҳамда рельефга боғлиқдир. Жойнинг парчаланганлик даражаси, сувнинг оқим характери, тупроқ қатламлари, ўсимлик ва ҳайвонлар турлари ва бошқалар мазкур жойнинг палеогеографик тараққиётига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Рельеф, айниқса унинг морфоструктура шакллари тоғли ўлка ва унинг атрофидаги текисликлар иқлимига ҳамда лаидшафтларига жуда катта таъсир этиб, табиатнинг ривожланишида муҳим азонал омил ҳисобланади. Тоғ тизмалари йўналиши, шунингдек баландлигига қараб, атмосфера циркуляциясига катта ўзгаришлар киритади, шамоллар йўлида тўсиқ бўлиб, иқлимий тафовутларни кучайтиради. Меридиан бўйлаб йўналган тоғ тизмалари, агар улар Кордильера, Анд, Совет Узоқ шарқи тоғлари каби океанлар яқинида жойлашган бўлса, иқлимларнинг узоқлик йўналишидаги тафовутигш, Қавказ, Ҳимолай тоғлари каби кенглик йўналишида чўзилган бўлса, иқлимларнинг кенглик йўналишидаги тафовутларни жуда кучайтириб юборади.
Ҳаво массалари ҳаракати йўналишига кўндаланг жойлашган тоғларнинг ҳар икки томонидаги текисликларда ва ён бағирларда ўзига хос ландшафтлар таркиб топади.
Тоғ тизмаларининг ҳаво массалари йўлида тўсиқ бўлиб, гео графйк ландшафтга таъсир кўрсатишида Фарғона водийси мисол бўла олади. Фарғона водийси ғарбдан шарққа томон тахминан 300 км масофага чўзилган, атрофи деярли ҳамма томондан баланд тоғ тизмалари билан ўралган тоғ оралиғи ботиғидан иборат; абсолют баландлиги ғарбий чеккасида 170 м дан, шарқда 800 м гача боради. Ғарбий қисми ҳаво массалари оқимидап тоғлар билан тўсилган бўлганлигидан ёғин миқдори кам (100— 150 мм), асосан чўл ландшафтига эга, шарқий қисми нам ҳаво оқимига рўбарў бўлганлиги ҳамда бу ҳаво оқимини тоғлар тўсиб туриши натижасида ёғин кўп бўлиб, ўтлоқдашт ландшафтига эгадир.
Тоғ тизмалари ландшафтларга фақат иқлим воситасидагина таъсир этиб қолмайди. Тоғларнинг нураши ва нуроқ жинсларнинг дарёлар, вақтинча оқар сувлар, флювиогляциал оқимлар келтириб чўктиришидан тоғ этагидаги текисликларда қалин ғовак жинслар қатлами ҳосил бўлади; қурғоқчил текисликлардаги дарёлар тоғлардаги сув манбалари ҳисобига тўйинади, чўл зоналаридаги доимий оқар сувлар ҳам бутунлай тоғдаги ёғинларга


4-расм. Фарғона ботиғининг ландшафтлари:


1) оч бўз тупроқли чўллар ландшафти, 2) типик бўз тупроқли чўллар ландшафти, 5) тўқ бўз тупроқли чўллар ландшафти, 4) Марказий Фарғонанинг қумли чўллар ландшафти, 5) Шарқий Фарғонанинг гилли чўллар ландшафти.
боғлиқдир. Тоғлардан келадиган ер ости сувлари оқими қурғоқчил.текислик ландшафтларнинг гидрогеологик режимида катта роль ўйнайди.
Тоғлар ландшафтларининг таркиб. топишида ён бағирларда намликнинг ҳар хил бўлишидан ташқари ён бағирларга қуёш нурининг тушиш (инсоляция) шароитининг бир хил эмаслиги (экспозиция таъсирида), рельеф шакллари ва айниқса, абсолют баландлик ҳал қилувчи омиллардир.
Абсолют баландликнинг ошиб бориши натижасида вужудга келадиган баландлик минтақалари ўзига хос азоиаллик ҳодисасидан иборатдир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, территориялар табиий географик бўлинишининг бу икки асосий шакли — узоқлик провинциаллиги (секторларга бўлиниш) ва морфотектоник азоналлик ўзаро узвий боғланган ва уларни келтириб чиқарувчи энергия омили битта — ҳар иккаласида ҳам Ернинг ички энергиясидир. Ер юзининг йирик морфотектоник қисмлари бўлган Россия текислиги, Ғарбий Сибирь текислиги, Урта Сибирь ясси тоғлигиқ Урта Осиё текисликлари океанларга нисбатан жойлашган ўрни, ҳаво массаларининг келиши ҳамда ўзгариши, йқлимининг континенталлик даражаси ва бошқаларга кўра, бирбирларидан фарқ қилувчи иқлимий районлардир. Шу сабабли «азоналлик» ва «провпнциаллик» тушунчаларини бирбирига қарамақарши қўйишга ҳеч қандай асос йўқ.
Азонал омиллар рельеф, тоғ жинслари ва иқлим орқали барча географик компонентларга таъсир кўрсатиб, тупроқ ва биоценозларда ҳам азонал из қолдиради. Бундан, азоналлик ҳам худди зоналлик сингари, умумгеографик қонуниятдир, деган хулоса келиб чиқади. Ер юзасида табиати азоналликка боғлиқ бўлмаган ва ўзида бирор даражада азоналлик хусусиятларини акс эттирмаган жой йўқ, чунки, бирор бир ер йўқки, рельефнинг қандайдир бир морфологик элементида жойлашмасин ёки бирор хил геологик тузилишга эга бўлмасин ва океанлардан маълумч даражада узоқда жойлашмасин.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish