Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


ЛАНДШАФТЛАР ГЕОГРАФИЯСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ



Download 2,49 Mb.
bet10/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ЛАНДШАФТЛАР ГЕОГРАФИЯСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ

Ҳозирги замон табиий географик фанлари орасида ландшафтшунослик муҳим ўрин олади. У табиий географиянинг бир тармоғи бўлиши билан бирга мустақил фан сифатида илмий асосга эга ва ўзининг ўрганиш предмети бор. С. В. Қалесникнинг таърифича умумий табиий география географик қобиқнинг таркиби ва тузилишини, ривожланиш қонуниятлари ва территориал бўлинишини ўрганади. Географик қобиқ планетамизнинг моддий таркиби ва тузилиши мураккаб қисми бўлиб, атмосферанинг 8—16 км қалинликдаги қуйи қатламини, яъни тропосферани, гидросферани, литосферанинг 4000—5000 м қалинликдаги устки қатлами ва бутун органик дунёни ўз ичига олади. Географик қобиқ Ер шарининг бошқа қисмларидан сифат жиҳатидан фарқ қиладиган, ўзига хос бир бутун қисмидир. Географик қобиқнинг бир бутунлиги унинг ажралмас қисмлариўртасидаги узаро узлуксиз энергия ва модда алмашинишидадир. Географикқ обиқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, Ернинг айни шу қисмида моддалар бир вақтнинг ўзида қаттиқ, суюқ ва газсимон ҳотатда бўлиб, доимо бирбирига ўтиб ва ўзаро таъсир этиб туради. Иккинчи сифатий хусусияти қуёш нур энергиясининг ютилиши ва ўзгартирилиши билан боғлиқ бўлган кўпгина процессларнинг рўй беришидир. Шунингдек, географик қобиқ организмларнинг геологикгеографик фаолияти актив бўлган ва ривожланган жой ҳисобланади. У ниҳоят, одам пайдо бўлган ва кишилик жамиятининг ўзгартирувчи ишлаб чиқариш фаолияти учун қулай макондир.


Географик қобиқнинг қаттиқ қатлами—литосфера, гидросфера ва атмосферанинг бирбирига туташиб ва ўзаро таъсир этиб турган қисми (қуруқлик юзаси, дунё океанининг юзаси ва океан туби) мураккаб тузилишга эгадир. Географик қобиқнинг турли сфералари бирбири билан туташган худди ана шу қисмида тирик организм энг кўп тўпланган ва жуда аралашиб кетган. ( Географик қобиқнинг бу 3 та ажралмас таркибий қисмининг узига хослиги улар ҳаёт шаклларининг мураккаблигида, яъни тоғ жинслари, сув ва биоценозлар каби географик қобиқ таркибий қисмлариминг ниҳоят хилмахиллигида ифодаланади. Географик қобиқнинг ривожланиши жараёнида унинг компонентлари қуруқлик юзасида, океан ва депгизларда қонуний, аниқ чегаралаиган ва бирбирларидан фарк қилувчи геокомплексларни ҳосил қилади. Кейинги саҳифаларда қуруқликдаги нуроқ тог жинслари ва уларга хос бўлган рельеф, иқлимий хусусиятлар, Ер юзасига яқин турган ҳаво қатлами, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби табиат компонентларининг маълум нисбатдаги мажмуи бирикмасидан таркиб топган хилмахил ва мураккаб геокомплекслар ҳақида фикр юритамиз.
Табиат компонентлари бир бутун материя системасининг алоҳида бўлаги сифатида ривожланади. Шу билан бирга кўламк катта ёки кичик бўлган (масалан, Урта Осиё чўл зонаси ёки шўрхок ва шўртоблар) комплекслар ҳам, географик қобиққа ўхшаб бир бутунлик, яхлитлик хусусиятига згадир. Бу хусусият географик қобиқ компонентларининг ўзаро таъсири ва биргаликда ривожланишидан келиб чиқади, бошқача айтганда, географик қобиқнинг бир бутунлиги ҳар бир географик комплексда ҳам ўз аксини топади.
Шунга кўра, географик қобиқни икки хил йўналишда: 1) бир бутун яхлит ҳосила ҳолида, 2) алоҳида қисмлари бўйича, яъни географик комплекслар ҳолида ўрганмоқ зарур. Биринчи ҳолида ўрганиш умумий табиий географиянинг вазифаси, иккинчиси эса ландшафтшуносликнинг вазифасидир.
Умумий табиий географиядан бериладиган билимлар ландшафтшуносликни ўрганишдаги биринчи босқич бўлиб, ландшафтшуносликнинг ўзи умумий табиий географиянинг мантиқий давоми ҳисобланади ва унда умумий географик ғоялар айрим жойларнинг географик хусусиятларини тушунишга ёрдам беради. Ландшафтшунослик фани турли хил зоналар, областлар ва районлар табиий ресурсларидан ҳар томонлама фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва тиклаш масалалари билан бевосита шуғулланади. Бинобарин, ландшафтшунослик географик комплексларнинг тузилиши, ривожланиши ва тарқалишини, улардан оқилона фойдаланиш йўлларини ўрганади.
Географик қобиқ энг майда ва содда комплекслардан тортиб, энг йирик ва мураккаб бўлган турли кўлам тартибдаги геокомплекслардан тузилган бўлиб, улар бирбирига қўшилиб, географик бирликлар системасини ҳосил қилади.
Совет географларининг кўпчилиги территориал табиий географик бўлиниш системасида асосий бирлик деб бир босқичли бирликни — ландшафтни эътироф этади. Ландшафт ҳақидаги таълимот ландшафтлар систематикаси, унинг ички тузилиши ҳамда мазмунини ўрганишга қаратилган. Баъзи ландшафтшуносларнинг фикрига кўра, ландшафтшуносликнинг асосий вазифаси фақат ландшафтни ўрганиш билан чегараланмоғи лозим. Мураккаброқ ком.плекслар (ландшафт зонаси, провинция)ни ўрганиши ва системага солиш (буни табиий географик районлаштириш деймиз) бу фаннинг вазифасига кирмаслиги керак. Бироқ ландшафт ҳақидаги таълимотни табиий географик районлаштиришга қарамақарши қўйиш асло мумкин .эмас, чунки ландшафтнинг ўзи районлаштиришнинг энг кичик бирлиги ҳисобланади. Районлаштиришнинг катта табиий географик бирликлари бирбирига яқин бир қанча ландшафтларнинг территория жиҳатдан бирлаштирилиши демакдир, бинобарин, уларни ўрганиш ва таърифлаш фақат ландшафт орқали бўлади.»Табиий географик районлаштириш ландшафтларни системага солиш усули ва яандшафтшуносликнинг таркибий қисмидир.
Ландшафтлар ўз навбатида соддароқ, географик комплекслардан (жой, урочишче, фациялардан) ташкил топади, улар ландшафтнинг морфологик қисмлари деб аталади. Ландшафтнинг морфологик қисмларини ландшафтшуносликнинг муҳим бир тармоғи — ландшафтлар морфологияси ўрганади.
Географик комплексларни ўрганишга икки хил ёндошилади, айрим олиб (индивидуал) ва умумлаштириб (типологик) ўрганилади. Индивидуал ёндошилганда географик комплексларнинг ўзига хос хусусиятларини биринчи ўринга қўйиб, типологик ёндошилганда уларнинг ўхшаш умумий белгилари асос қилиб олиб ўрганилади. Қандай ёндошиш, яна ўрганиш мақсадга ҳам боғлиқдир. Типологик ёндошганда белгиларини умумлаштириб, ландшафтларни туркум, синф ва типга ажратилади.
Бундан ландшафтларни индивидуал ва типологик ёндошиб ўрганиш зарурияти келиб чиқади. Мураккаб географик комплекслар (ландшафт, табиий географик район, прйвинция ва ҳоказо) индивидуал, оддий географик комплекслар ёки ландшафтнинг морфологик қисмлари типологик усулда ўрганилади. Табиатда каттакичик географик комплекслар объектив ҳолда мавжуддир. Уларни сифатий ўхшашлик белгиларига қараб, туркум, синф ва типларга ажратилади, яъни классификация қияинади, бунда типологик бирликларнинг мураккаб системаси вужудга келади. Ҳамма хил типологик бирликлар. (масалан, урочишче ёки ландшафт типлари ва ҳоказо) илмий умумлаштириш натижасидир.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish