Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


расм. Урта тоғ субальп минтақалари (Шарқий Олой)



Download 2,49 Mb.
bet17/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

7 расм. Урта тоғ субальп минтақалари (Шарқий Олой).


ҲОЗИРГИ ЛАНДШАФТЛАРНИНГ ТАРКИБ ТОПИШИ
Кўпгина тадқиқотчилар Ер шаридаги ҳозирги ландшафтларнинг шаклланиши бўр даврининг охиридан бошланган деб ҳисоблайдилар.
Юқори бўр, палеоген ва неоген даврлари давомида ёпик уруғли ўсимликларнинг вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда органик дунёда кескин ўзгариш юз беради. Тузилишининг мураккаблиги ва хилмахил экологик шароитларда ўса олиш қобилиятининг борлиги туфайли ёпиқ уруғлилар ер юзи ўсимлик қопламида ҳукмрон бўлиб қолди. Улар билан бевосита боғлиқ ҳолда хилмахил сут эмизувчилар, қушлар, ҳашаротлар .ривожланди. Ҳозирги замон типидаги биоценозлар шаклланди. Шунинг учун моддаларнинг биологик айланиши кучаяди ва мураккаблашади, ҳозирги тупроқ типлари вужудга келди.
Қайд қилинган бу процесслар, шубҳасиз кучли геологик ҳаракатлар — Альп тоғ ҳосил бўлиши билан бирга борди. Қайнозойдаги тектоник ҳаракатлар жуда кучли бўлиб, Ер тарихида илгари сира кузатилмаган даражада баландлик минтақаланиши рўй берди. Тоғ тизмаларининг кўтарилиши ва қуруқликларнинғ кенгайиши атмосфера умумий циркуляциясининг ўзгаришига, иқлимларда кескин тафовутларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Бундай катта ўзгаришлар мўътадил ва қутбий ўлкаларда айниқса сезиларли бўлган.
Бўр даврининг охири ва палеогенда Ер юзасида иқлим умуман илиқ ва намгарчил бўлиб, иккита кенглик минтақаси —тропик ва мўътадил минтақалар мавжуд бўлган. Тропик минтақада ёпиқ уруғлилар, мўътадил минтақада кўпроқ ёпиқ уруғлилардан иборат барг тўкувчи ўрмонлар ўсган. Палеогенда тўрғай типидадаги барг тўкувчи дарахтлар ўрмонлари ҳатто Арктикадаги ерларда ҳам ўсган. Полтава типидаги доимий яшил ўрмонлар Россия текислигининг жанубий қисмларида ҳам бўлади. Қурғоқчил иқлимли ерлар Марказий Осиёда камбар полосанигина эгаллаган.
Неогенда тоғ ҳосил бўлиш процесси кучаяди, ландшафтларнинг зонал табақаланиши мураккаблашади, қурғоқчил ўлкалар кенгаяди, тропик минтақа тораяди, тўрғай типли ўрмонлар зонаси бўлиниб кетади ва ландшафт зоналари ҳозиргига анча ўхшаб қолади. Тўртламчи даврдаги муз босишлари Евросиё ва Шимолий Америкада ландшафт зоналарининг жойлашишига катта таъсир кўрсатди. Ҳозирги ландшафтлар орасида энг қадимийси экваториал минтақа ландшафтлари бўлиб, улар бўр давридан бери унчалик кўп ўзгармаган. Субтропик ўрмон ландшафтлари қадимийликда иккинчи ўринда туради. Евросиёнинг шарқий ҳамда ғарбий океан бўйи доимий яшил субтропик ўрмонлари палеогендан буён мавжуд.
Мўътадил ва қутбий ўлкаларнинг ландшафтларида неогенда, айниқса тўртламчи даврда, катта ўзгаришлар рўй берди. Буларда иқлими қуруқлашиб ҳамда совиб борди, қурғоқчил ўлкалар кенгайди, Урта Осиёнинг чўл ландшафтлари ҳам, афтидан, асосан неогенда таркиб топган. Ҳозирги кенг баргли ўрмонлар тўрғай типли ўрмонлар негизида вужудга келган. Палеагенда бутун Шймолий Евросиёни кенг майдонда эгаллаб ётган тўрғай типли ўрмонлар «қолдиғи» ҳозирги вақтда икки жойда — Россия текислиги ўрта минтақаси билан Узоқ Шарқда кичкинагина полоса ҳосил қилади. Сибирда кенг баргли ўрмонлар неогендаёқ йўқолиб кетган. Улар ўрнини дастлаб тоғларда пайдо бўлган игна баргли ўрмонлар эгаллаган. Бу ўрмонлар ёш бўлиб плейстоцен даврида ҳозирги кўринишга эга бўлди. Энг ёш ландшафт типи бўлган тундралар дастлаб Шарқий Сибирнинг шимолий қисмида плейстоценда пайдо бўлган ва тўртламчи давр материк музликлари чекингандан кейингина тундра зонаси ҳозирги майдонларни эгаллаган. Бинобарин, тайга ва тундра зоналарининг турли қисмлари турли вақтда таркиб топган. Масалан, тайга ўрмонлар зоналарининг ёши Марказий Сибирдан Карелияга томон камайиб боради.
Ландшафт зоналарининг чегараси ландшафтлар таркиб топгандан кейин ҳам доим бир хил турмаган, гоҳ шимолга, гоҳ жанубга сурилиб турган. Бундай ўзгаришлар муз босиши ва музлик оралиғи даврларида ҳам, музликдан кейин ҳам рўй бериб турган. Муз босиш даврлари орасида зоналар чегараси минглаб километрга сурилган. Музликдан кейин Баренц денгизи соҳилларида ўрмон ўсганлигини кўрсатувчи далиллар бор. Ландшафт зоналарининг бундай сурилиб, ўзгариб туриши ритмийлик характерига эга. Буларнинг асосий сабаби иқлимий ўзгаришлар бўлиб, улар кўпроқ астрономик омилларга боғлиқдир.
Шундай қилиб, ландшафтларнинг таркиб топиши ва ландшафт зоналари чегараларининг ўзгариб туриши аслида икки хил табиий ҳодиса бўлиб, бирбири билан узвий боғлангандир.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish