Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


ЛАНДШАФТЛАРНИНГ БАЛАНДЛИК МИНТАҚАЛАНИШИ



Download 2,49 Mb.
bet15/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ЛАНДШАФТЛАРНИНГ БАЛАНДЛИК МИНТАҚАЛАНИШИ
Баландлик минтақаланиши қонунияти муҳим азонал қонуният бўлиб, тоғларда географик компонентларнинг кенглик геогграфик зоналарининг алмашинишига ўхшаб кетадиган минтақалар шаклида жойланишида ифодаланади.
Баландлик минтақаларининг таркиб топишида ҳам кенглик зоналарининг вужудга келишидаги каби иссиқлик омили асосий роль ўйнайди. Лекин бу икки ҳолатдаги иссиқлик омили бирбиридан бутунлай фарқ қилади. Кенглик зоналаридаги иссиқлик омилининг ўзгариши турли кенгликларда қуёш нурининг ҳар хил бурчак остида тушишига боғлиқ бўлса, баландлик минтацаларида жойнинг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ. Баландликка кўтарилган сари қуёш радиацияси интенсивлиги ҳар 1000 жда 10% дан ортиб борса ҳам, лекин ҳавонинг сийраклиги натижасрда ернинг узун тўлқинли нур тарқатиши янада тезроқ ошиб, температуранинг пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари баландликка кўтарилган сари ерга тушадиган қуёш нурининг таркиби ҳам ўзгаради — ультрабинафша нурлар салмоғи ортади. Температура градиенти теқисликлардагига қараганда тоғларда бир неча юзлаб ҳисса катта бўлади, яъни тоғларда юқорига кўтарилган сари температура текисликда кенгликларга қараб ўзгаришидан бир неча юз марта тез пасайиб боради. Масалан, тоғларда ҳар 1000 метр баландликда температура 6° дан пасайиб борса, текисликларда унинг шукча миқдорда пасайиши учун кенглик бўйлаб 1300 км масофа керак бўлади.
Юқорига кўтарилган сари намлик шароити ҳам текисликлардагидан бошқача равишда ўзгариб боради. Шамолларга рўпара ён бағирларда ёғин миқдори юқорига томон ортади ва маълум баландликка етгандан кейин камая бошлайди. Еғин энг кўп ёғадиган баландлик минтақаси сернам ўлкалардан қурғоқчил ўлкаларга томон кўтарила боради. Масалан, ёғин энг кўп тушадиган минтақа Альп тоғларида 2000, Қавказда 3000, Урта Осиёда 4000 м га яқин баландликда, Марказий Осиёда эса ундан ҳам баландда жойлашган. Тоғлардаги ёғин тақсимотига тизмаларнинг йўналиши, ён бағирларнинг шакли, қиялиги ва бошқалар катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам тоғларнинг нам тушиши шароити бениҳоя мураккаб бўлади.
Баландлик минтақалари иссиқлик режими, нам тушиш шароитидан ташқари ҳаво босими, сийраклиги ва ҳатто ҳаво массалари циркуляцияси жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Юқорига кўтарилган сари ҳаво циркуляциясига температура ва босимнинг фаслий ўзгариши ва ер юзасининг ҳолати тобора камроқ таъсир этади.
Баландлик мйнтақалари ландшафтлари фақат иқлим хусусиятлари билан эмас, ўзига хос табиий географик процесслари (эрозия, нураш, кўчки) ва табиий компонентлари (тупроқ, ўсимлик, сувлар) билан хам текислик ландшафтларидан фарқ қилади.
Баландлик минтақалари спектри (кўриниши) кенглик зоналари спектрининг оддий такрорланиши эмас, шу билан бирга кенглик зоналарида учрамайдиган зоналар инверсияси баландлик минтақаларида учраши мумкин.
Баландлик минтақаланишининг характери, минтақалар спектри тоғларнинг қайси географик зонада жойлашганлигига боғлиқ. Буни биз меридиан йўналишида 2000 км га чўзилган Урал

тоғларидаги баландли.к минтақаларида яққол кўришимиз мумкин (5расм). Бу жойда тоғнинг ҳар бир кенглик зонасида — тундра, ўрмонтундра, тайга ўрмондашт ва дашт зоналарида жойлашган қисмлари бирбирларидан баландлик минтақаларининг сони, характери, алмашиниши тартибига кўра фарқ қилади.
Баландлик минтақаланишининг кенглик зоналлигига боғлиқ эканлигини қутблардан экваторга томон борган сари уларнинг мураккаблашиб, спектрининг тўлиб боришида кўриш мумкин.
Битта кенглик зонада жойлашган баландлик минтақаланишинийг шу зона тоғ ландшафтига хос бўлган типик структураси баландлик ландшафти минтақаланишининг типи деб аталади.


Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish